? Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўз ваколати доирасида қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади?
= Қарор ва фармон;
= Буйруқ ва қарор;
= Қарор чиқаради ва хулоса беради;
= Буйруқ ва фармойиш.
? ………судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туриш ваколатига эга?
= Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси;
= Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми;
= Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати;
= Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори.
? Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қандай орган ҳисобланади?
= Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасидаги суд ҳокимиятининг барча тизимлари устидан бошқарувчилик фаолиятини амалга оширади.
= Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий тамойилига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.
= Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига амал қилган ҳолда фаолият юритишини назорат қилади.
= Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар, прокурорлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон Республикасидаги суд ҳокимиятининг барча тизимлари устидан бошқарувчилик фаолиятини амалга оширади.
? Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий мактаби ташкилий жиҳатдан қандай шаклдаги тузилма ҳисобланади?
= Юридик шахс;
= Давлат бошқарув органи;
= Жисмоний шахс;
= Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органи.
? Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг таркиби тўғри кўрсатилган қаторни топинг.
= Кенгаш раиси, раиснинг биринчи ва иккинчи ўринбосарлари, унинг аъзолари, юқори малакали ва кўп йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлган судьялардан - жами 25 нафар кишидан иборат таркибда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институти вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан шакллантирилади.
= Кенгаш раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибидан - жами 20 нафар кишидан иборат таркибда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси ходимлари орасидан шакллантирилади.
= Кенгаш раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва судьялар - жами 30 нафар кишидан иборат таркибда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан шакллантирилади.
= Кенгаш раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибидан - жами 21 нафар кишидан иборат таркибда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институти вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |