O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni


O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig ta’lim to‘g‘risidagi qarorlari



Download 1,03 Mb.
bet5/9
Sana27.02.2020
Hajmi1,03 Mb.
#41057
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Prizident farmonlari

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig ta’lim to‘g‘risidagi qarorlari



O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig ta’lim to‘g‘risidagi qarorlari
2014 yil 10 martdagi 57-sonli Qaror "O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "Fuqarolik jamiyati institutlarini rivojlantirishga ko‘maklashish borasidagi qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida" 2013 yil 12 dekabrdagi PQ-2085-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida"

2014 yil 4 martdagi 47-sonli Qaror "Fuqarolar yig‘inining "Mahalla posboni" jamoatchilik tuzilmasi faoliyatini yanada takomillashtirish to‘g‘risida"

2014 yil 20 yanvardagi 11-sonli Qaror "Respublika bolalar ijtimoiy moslashuvi markazining himoyaga muhtoj bolalarni ijtimoiy muhofaza qilishni muvofiqlashtirish, nazorat qilish va monitoringini olib borish bo‘yicha Jamoatchilik kengashi hamda Ilmiy-metodik kengashi faoliyatini tashkil etish to‘g‘risida"

2014 yil 20 yanvardagi 10-sonli Qaror "Diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish sohasidagi faoliyatni amalga oshirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"

2013 yil 14 iyundagi 169-sonli Qaror "Nodavlat ta’lim muassasalarining chet tillarga o‘qitish sohasidagi faoliyatini litsenziyalash tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"

2013 yil 28 martdagi 89-sonli Qaror "Yong‘in xavfsizligi to‘g‘risida"gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida

2012 yil 23 iyuldagi 227-sonli Qaror Huquqni muhofaza qiluvchi va boshqa davlat organlari tomonidan inson huquqlar va erkinliklariga rioya etilishining holatini o‘rganish bo‘yicha Idoralararo ishchi guruh to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida

2012 yil 23 iyuldagi 226-sonli Qaror Huquqiy targ‘ibot va ma’rifat bo‘yicha davlat organlari ishlarini muvofiqlashtirish bo‘yicha Idoralararo kengash to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida

2012 yil 13 iyuldagi 214-sonli Qaror O‘zbekiston Respublikasida trenerlik faoliyatini yanada tartibga solish chora-tadbirlar to‘g‘risida

2012 yil 6 iyuldagi 200-sonli Qaror O‘zbekiston Respublikasida o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida

2012 yil 31 yanvardagi 23-sonli Qaror Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti komissiyasining yangi tarkibini tasdiqlash to‘g‘risida

2002 yil 6 iyundagi 200-sonli Qaror Komp’yuterlashtirishni yanada rivojlantirish va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida

2004 yil 5 avgustdagi 372-sonli Qaror O‘zbekiston Respublikasi Xalq Ta’lim Vazirligi faoliyatini takomollashtirish to‘g‘risida

2004 yil 29 avgustdagi 410-sonli Qaror O‘zbekiston Respublikasi Xalq Ta’lim Vazirligi huzuridagi Bolalar sportini rivojlantirish jamg‘armasi faoliyatini tashkil etish to‘g‘risida


Ta’lim muassasalarida o‘quvchilarning sog‘lom ovqatlanishi uchun shart-sharoitlarni yaxshilash chora-tadbirlari to‘g‘risida

2007 yil 23 avgustdagi 181-sonli Qarori Davlat va xo‘jalik boshqaruvi, mahalliy davlat hokimiyati organlarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda yuridik va jismoniy shaxslar bilan o‘zaro hamkorligini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida

2008 yil 17 oktabrdagi 230-sonli Qarori Mehribonlik uyi to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida

109-son 2010 yil 7 iyundagi Qarori Umumta’lim maktablarning 9-sinf bitiruvchilarini akademik litseylari va kasb-hunar kollejlarida o‘qitish bilan qamrab olishni ta’minlash bo‘yicha normativ-huquqiy bazani yanada takomillashtirish to‘g‘risida

2010 yil 22 dekabrdagi QO‘SHMA QARORI 2011 – 2015 yillarda har bir mahalla, daha va mikrotumanda bolalar maydonchalarini tiklash va tashkil etish dasturini tasdiqlash to‘g‘risida”gi 304- sonli qarorida belgilangan vazifalar ijrosini ta’minlash hamda "Eng yaxshi bolalar maydonchasi” tanlovining yuqori saviyada tashkillashtirish to‘g‘risida (tanlov Nizomi)

2011 yil 1 martdagi QARORI Xalq ta’limi hududiy organlari tuzilmasini takomillashtirish to‘g‘risida

2011 yil 20 fevraldagi QO‘SHMA QARORI Maktabdan tashqari ta’lim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida

2011 yil 27 oktabrdagi 289-sonli QARORI "Davlat va ho‘jalik boshqaruvi, mahalliy davlat hokimiyati organlari hodimlarining malakasi va ko‘nikmalarini oshirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar hamda ularni ishda komp’yuter tehnikasi va ahborot-kommunikatsiya tehnologiyalaridan foydalanish yuzasidan attestatsiyadan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida ” Qarorning 1-ilovasi, 2-ilovadagi nizomning 1-, 2-, 3- ilovasi, 3-ilovasi

2011 yil 11 maydagi 130-sonli QARORI "Barkamol avlod" bolalar markazlari to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida

2007 yil 25 oktabrdagi 225-sonli QARORI "Maktabgacha ta’lim sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash to‘g‘risida"



Начало формы



  • Тўпламга қўшиш



















Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 2-сон, 81-модда; 2011 й., 22-23-сон, 220-модда)

Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик қилишни кучайтириш мақсадида:

1. Халқ таълими муассасаларини ҳисоб-китоб — молиявий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг сарф-харажатларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш функциялари ҳамда тузилмаларини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими туман ва шаҳар бўлимларидан тегишли ҳудудий молия органларига топшириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, халқ таълими муассасаларининг фаолиятини молиялаштириш бевосита ҳудудий молия органлари томонидан амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ҳудудий молия органлари тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими туман ва шаҳар бўлимларининг топширилаётган марказлаштирилган бухгалтериялари ва марказлаштирилган хўжалик хизмати кўрсатиш гуруҳлари негизида халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлимлари ташкил қилинсин.

Ҳудудий молия органлари зиммасига қўшимча равишда қуйидаги асосий вазифа ва функциялар юклансин:

халқ таълими муассасалари билан биргаликда харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ишлаб чиқиш, уларни молиялаштириш, шунингдек иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисоблаш;

ғазначилик ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлиқда халқ таълими муассасаларининг топшириқлари бўйича ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш, шунингдек уларнинг фаолияти бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш;

халқ таълими муассасаларида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳамда бюджет интизомига риоя этишни, шу жумладан халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими талабларини бажаришни таъминлаш;

халқ таълими муассасаларининг харажатлар сметаси доирасида халқ таълими муассасаларининг буюртмаларига мувофиқ ва уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда товарлар харид қилиш ва хизматлар кўрсатиш учун шартномалар тузиш, шунингдек истеъмол лимитлари ва сарф-харажат нормаларига риоя этилишини мониторинг қилиб бориш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман ва шаҳар бўлимлари мактабгача тарбия, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги услубий ва таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш масалаларини ўз фаолияти марказида тутсин ва бунда қуйидагиларга асосий эътиборни қаратсин:

(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПФ-4309-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 220-модда)

халқ таълими муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни қоидаларига ҳамда умумий ўрта таълимнинг белгиланган давлат таълим стандартларига риоя этилиши мониторингини амалга ошириш;

идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатьи назар, таълим муассасаларига услубий раҳбарликни такомиллаштириш, замонавий таълим шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологиялари, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали шакл ва усулларини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш;

республика етакчи ўкитувчилари ва умумтаълим муассасаларининг ижобий иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш ҳамда унинг умумтаълим мактаблари ўқув-услубий ва тарбиявий ишида кенг оммалашувига кўмаклашиш;

2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг вилоятлар, шаҳар ва туманларда рўёбга чиқарилишини таъминлаш борасидаги тадбирлар комплексини амалга ошириш.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2007 йил 26 февраль,

ПФ-3857-сон



Конец формы

Начало формы



  • Тўпламга қўшиш



















ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

Қарори


Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 305-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда)

Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари, жамоат бирлашмалари томонидан таълим ва ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хизматларини ривожлантириш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.

 LexUZ шарҳи

муқаддимага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Рус тили матнга қаранг.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан Миллий ахборот-излаш тизимини яратиш, ижтимоий-маданий йўналишдаги ахборот ресурсларини шакллантириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

(преамбуланинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мамлакатнинг барча олий таълим муассасаларини ягона ахборот тизимига бирлаштирган корпоратив компьютер тармоғи ташкил этилиб, ривожлантирилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида ўқув компьютер синфларини ташкил қилиш Дастури амалга оширилмоқда.

Кейинги уч йил ичида умумтаълим мактабларидаги шахсий компьютерлар сони 1,11 баравар кўпайиб, 59,4 мингтага етди, коллежлар ва лицейларда уларнинг сони деярли икки баравар ошди. Таълим муассасаларини маълумотлар узатиш миллий тармоғига, шу жумладан Интернетга улаш ишлари амалга оширилмоқда.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан республикада Интернет тармоғига жамоа бўлиб уланиш пунктларини ташкил этиш дастури амалга оширилмоқда. Мамлакатда интернет-кафелар сони кейинги уч йил мобайнида 20 баравардан ортиқроқ кўпайди ва 493 тага етди.

Шу билан бирга республикада таълим ва ёшлар йўналишидаги ахборот ресурсларини тизимга солувчи ягона ахборот тармоғи мавжуд эмас.

Миллий ижтимоий-сиёсий, илмий-таълим ва маданий-маърифий ахборот ресурсларининг етарлича бойитилмаганлиги, уларнинг ишлашини таъминлашда тизимлиликнинг йўқлиги ёшлар ўртасида хорижий ахборот интернет-сайтлари тарқалишига имконият яратмоқда.

Мана шуларнинг ҳаммаси миллий телекоммуникация тизимида ўқув-таълим, илмий, ёшлар ҳамда болалар муассасалари ва ташкилотлари учун мўлжалланган ахборот материалларини бирлаштирувчи ягона ахборот-ресурс майдончага эга бўлган жамоат таълим ахборот тармоғини шакллантириш заруратини юзага келтирмоқда.

Мамлакат мактаблари, лицейлари, коллежлари ўқувчиларининг, олий таълим муассасалари талабаларининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Интернет тармоғининг миллий сегментида таълим ва билим берадиган ахборот ресурсларини ривожлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликларининг ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг республикадаги турли тузилмалар томонидан маълумотлар узатиш тармоқларида ташкил этилаётган таълим ва ёшларга мўлжалланган ахборот ресурсларини ягона «ZiyoNET» ахборот тармоғига бирлаштириш ва тизимлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар «ZiyoNET» тармоғининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшлар учун: уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини оширишга; ўсиб келаётган ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат туйғусини, Ўзбекистоннинг бой тарихи, халқнинг миллий анъаналари ва маънавий қадриятларини билишга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини мустаҳкамлашга; фаол ҳаётий мавқега эга бўлган баркамол шахсий вояга етказишга қаратилган миллий ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш;

Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ёшларнинг маънавий, ақлий жиҳатдан камол топишига кўмаклашадиган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, таҳлилий, маънавий-маърифий, илмий-таълим ҳамда бошқа ахборотдан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш;

ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳар хил спорт турларини оммалаштириш;

республика ўқувчилари ва ёшлари учун масофавий таълим усулларини, бошқа ахборот-коммуникация хизматларининг кенг комплексини таълим тизимига жорий этишда кўмаклашиш.

Олдинги таҳрирга қаранг.

3. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (А. Арипов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов) ва Халқ таълими вазирлиги (Т. Жўраев):

(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)

бир ой муддатда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Компьютер ҳамда ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» маркази таркибида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлимлари билан иловага* мувофиқ «ZiyoNET» тармоғининг Ресурс марказини ташкил этсинлар;

* Илова рус тилидаги матнда берилган.

шу йилнинг охиригача «ZiyoNET» тармоғининг Ресурс марказини тегишли ихтисосдаги юқори малакали ходимлар билан таъминласинлар;

«ZiyoNET» тармоғини шакллантириш ва ривожлантиришни, шунингдек, Ресурс маркази ва бўлимларининг тармоқ ахборот ресурсларини мунтазам суратда жамлаш ва янгилаш борасида самарали фаолият кўрсатишини таъминласинлар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Белгилансинки, «ZiyoNET»нинг коммуникация тармоғини ҳамда техник базасини ривожлантириш учун жавобгарлик Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси зиммасига, «ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларининг мазмунини шакллантириш учун жавобгарлик Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари зиммаларига юкланади.

(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)

 LexUZ шарҳи

3-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Рус тили матнга қаранг.

4. Қуйидагилар белгилансин:

мамлакат мактаблари, академик лицейлари, коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ҳамда бошқа илмий-таълим ва маданий-маърифий муассасаларини халқаро ахборот тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғига улаш фақат «ZiyoNET» тармоғи орқали амалга оширилади;

Олдинги таҳрирга қаранг.

«ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларини шакллантириш Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази билан ҳамкорликда амалга оширилади;

(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

«ZiyoNET» тармоғидан фойдаланувчиларнинг халқаро ахборот тармоқлари, шу жумладан Интернет тармоғининг ахборот ресурсларига кириши уларнинг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинги маркази томонидан белгиланадиган рейтинг кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;

(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)



 LexUZ шарҳи

4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Рус тили матнга қаранг.

шахсий домен номларни рўйхатга олиш, ахборот ресурсларини «ZiyoNET» тармоғи Ресурс марказининг технологик майдончасида жойлаштириш, сақлаш ва қўллаб-қувватлаш, электрон почта хизматлари мактаблар, академик лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ҳамда бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасалардаги фойдаланувчиларга бепул кўрсатилади.

5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов):

уч ҳафта муддатда Миллий ахборот-излаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш Дастурини ҳисобга олган ҳолда, агрессив интернет-контентдан муҳофаза қилиш воситаларини ўз ичига олган зарур дастурий таъминот билан «ZiyoNET» тармоғи Ресурс марказининг ягона технологик майдончасини яратиш чора-тадбирларининг комплекс режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда «ZiyoNET» тармоғининг Ресурс маркази тўғрисидаги низомни, ахборот ресурсларини таснифлаш Миллий рейтинг тизими тўғрисидаги низомни, жамоа ва якка тартибда фойдаланувчиларни «ZiyoNET» тармоғига улаш бўйича операторлар ҳамда провайдерларга нисбатан техник талаблар ва шартларни, шунингдек, балоғатга етмаган фарзандлари бўлган якка тартибдаги фойдаланувчиларни тармоққа улашнинг имтиёзли пакетини жорий этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

икки ой муддатда илмий-таълим ва маданий-маърифий муассасаларга Интернет хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг лицензия битимларига халқаро ахборот тармоқлари, шу жумладан Интернет тармоғига фақат «ZiyoNET» тармоғи орқали чиқиш ташкил этилишини назарда тутувчи қўшимча шартларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.

6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов), Халқ таълими вазирлиги (Т. Жўраев), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (А. Азизхўжаев), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати (Б. Убайдуллаев), бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

«ZiyoNET» тармоғининг ўзбек ва рус тилларида ёшларга мўлжалланган ижтимоий-сиёсий, илмий-таълим, маданий-маърифий ва маълумот-таҳлилий материаллардан иборат ахборот ресурсларини яратиш, ривожлантириш ва жамлаш дастурини;

мамлакат мактаблари, академик лицейлари, коллежлари, олий ўқув юртлари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларни «ZiyoNET» тармоғига улаш режа-жадвалини;

ахборот ресурсларини яратиш, экспертизадан ўтказиш ва «ZiyoNET» тармоғининг технологик майдончасида жойлаштириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.

7. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Олдинги таҳрирга қаранг.

«ZiyoNET» тармоғи ресурс марказининг фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, унинг технологик майдончасини яратиш ва ривожлантиришни, ахборот ресурслари шакллантирилишини молиялаштириш Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

«ZiyoNET» тармоғининг Ресурс маркази ва унинг бўлимлари Компьютер ҳамда ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» маркази, шунингдек Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ташкилотлари ҳамда корхоналари штатидаги ходимлар ҳисобига мутахассислар билан таъминланади.

(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)



 LexUZ шарҳи

7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Рус тили матнга қаранг.

8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов) ва Халқ таълими вазирлиги (Т. Жўраев), Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) билан келишилган ҳолда «ZiyoNET» тармоғи Ресурс маркази бўлимларини жойлаштириш, фойдаланаётган хоналар ҳамда кўрсатилаётган техник, коммунал ва бошқа хизматлар учун ҳақ ундирмасдан уларни зарур ташкилий-техника, анжомлар, алоқа воситалари билан жиҳозлашни таъминласинлар.

9. Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (М. Хазратқулов) Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) билан биргаликда «ZiyoNET» ахборот тармоғи фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Арипов ва Р. Қосимов зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2005 йил 28 сентябрь,



ПҚ-191-сон

Конец формы


Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish