3. Футбол спортига ёшларни танлаш методикаси
1 босқичда қуйидаги3 кўрсаткичлар комплекси аниқланадики, буларга: боланинг жисмоний ривожланиши, қизиқишлари, нерв системасининг асосий хоссалари, жисмоний тайёргарлигига ва махсус сифатлари киради. Жисмоний ривожланишни аниқлаш методикаси
Болалар-ўсмирлар спорт мактабларига лозим кўрилган номзодларнинг оғирлик-бўй кўрсаткичлари, кўкрак қафаси, болдири, сони, элкасининг айланаси ва спирометрияси ўлчанади.
13 ёлик ва ундан катта ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланиши характеристикаси биологик баҳолари билан тўлдирилади.
Қизиқишларни аниқлаш методикаси
Қизқишларнинг теранлиги ҳақидгие маълумотларни олиш учун анкетадан фойдаланилади. Анкета футболни танлаш сабаблари ҳақидаги, унга бўлган муносабат, тайёргарликнинг қийинчиликларини англаб этиши ҳақидаги юқори натижаларга эришишга интилиши тўғрисидаги саволларни ўз ичига олади. Бу кўрсаткичлар бўйича берилган умумий баҳо футбол машғулотларига қизиқишнинг зўрлиги тўғрисидаги фикр юритишига мкон беради.
Нерв системасининг асосий хусусиятларини аниқлаш методикаси
Нерв системасининг асосий хусусиятларини таърифлаш учун анамнез ва кузатишлар методидан фойдаланилади. Анамнез вақтида асосий эътибор боланинг диққат-еътборлилигига, қизиқишларининг кенглигига, устун турувчи тендетсияларига, чидамлилиги ва мақсадга интилувчанлигига қаратилади. Дадиллик, чаққонлик, барқарорлик, ташаббускорлик, кузатишлар объекти бўлади. Анамнез ва кузатиш натижаларини анализ қилиш асосида футбол мактабига номзод бўлган бола нерв системасининг мустаҳкамлигига сезгирлиги, ўткирлиги ва босиқлиги тўғрисуида фикр юритиш мумкин.
Контрол машқларни қабул қилиш ва кўрсаткичларни баҳолаш методикаси.
30 м га югуриш. Юқори старт. Уч марта югуришга рухсат этилади, энг яхши вақт ҳисобга олинди.
Турган жойдан юқорига сакраш. Натижа конструксиясидаги пригомер ёрдамида аниқланади. Уч марта сакрашга рухсат этилади, энг яхши натижа ҳиобга олинди.
Чаққонликка доир махсус тест. 13 м узунликдаги майдончада бажарилади. Старт ва финиш бир чизиқда бўлади. Чизиқдан 7 м узоқликда таёқча қўйилади ва шундан сўнг ҳар 2 м дан кейин олиднга ва 1 м ён томонга яна учта таёқча ўрнатилади.
Мактабга кирувчига таёқчалар йўналиш бўйича орқага ўгириб туриш ва сигналга биноан кетма-кет ва бир машқни иккинчисига қўшиб қуйидаги программани бажариш тавсия қилинади: икки марта 360 га бурилиш, орқага икки марта умбалоқ ошиш, 180 га бурилиш, олдинга мбалоқ ошиш, таёқчаларни югуриб айланиб чиқиш, салолома югуриш, таёқчалар оралиғидаги коридор бўйича финиш чизиғигача орқа билан югуриш. Икки марта уриниб кўришга рухсат этилади, яхши натижа ҳисобга олинади.
Ўйинда фикр юритиш. Бу кўрсаткичлар даражасини аниқлаш учун ёш футболчиларнинг табиий шароитларидаги ўйинда бир-бирига алоқасини экспертиза қилиб баҳолаш методидан фойдаланилади. Шу мақсадда камида учста малакали тренерлар жалб қилинади. Мактабга қабул қилинаётган ҳар бир бола, турли шериклар билан турлича рақибларга қарши ўйнаб, 3-5 та контрол учрашувда иштирок этади. Кузатиш маълумотларининг қатъий бўлиши учун, синов ўтказувчи киши ўйинчиларнинг ҳаракатларини протоколга ёзиб бориши, ёзганида боланнинг ўйиндаги фикирлаш даражаси ҳақида хулоса чиқариш мумкин бўлган характеристикларни қайд қилишга алоҳид еътибор бериши керак.
Ўйиндаги хужумкорлик ва эпчиллик сифатлари. Бу кўрсаткич ҳам вақтида ўйин вақтида болаларни кузатиш жараёнида синов ўтказиш билан аниқланади. Қуйдагиларни қайд этиш тавсия қилинади:
активлик;
ўзини аямасуда, ҳавф-хатарни писанд қилмай курашиш;
мувоффақиятсизликка ва ноқулай шароитда курашга бардош бериш ва ўзини тута билиш.
Бу ҳолда ҳам баҳолаш юқоридагидек ўтказилади.
Охирида мутахассисларнинг баҳолари қўшилиб, ўртача чиқарилади ва якуний баҳо қўйилади.
2 босқичда кўрсаткичларнинг бошланғич даражасига қаарб иш кўйриш этарли эмас. Натижаларнинг ўсиш суръатини ўрганиш асосида ёш ўйинчиларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш мумкин.
Бунинг учун қуйидаги кўрсаткичлар тавсия қилинади:
Узоққа тўп тепиш.
“Чарм тўп” қлубнинг тести-таёқчаларни айланиб ўтиб дарвозага тўп тепиш.
300 м га югуриш.
Танлашнинг мураккаб реаксияси.
Лаборатория шароитларида психалогик ва физиологик тадқиқотларда қўлланиладиган методикадан фойдаланилади. 10-12 та уриниб кўришдан ўртача натижа ҳисоблаб чиқарилади
Ўйинда фикрлаш.
Натижаларнинг ўсиш суръатини баҳолаш учун 1 босқичдан кейин танлаб олинган болаларни юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар бўйича қўшимча тестдан ўтказиш керак. Сўнгра тест маълумотлари бўйича баллар йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Шундан кейин, бир ёки икки йил шуғуллангандан сўнг, тавсия қилинган комплекс юзасидан яна тест ўтказилади ва яна баллар йиғиндиси аниқланади.
Ўсиш суръатлари машғулотлар бошидаги ва бир ёки икки йиллик ўқишдан кейинги баллар йиғиндиси ўртасидаги фарққа қараб аниқланади. Қобилиятларнинг илмий текшириш институтида ишлаб чиқилган схема бўйича чиқарилади. Бу схема қоблиятларининг бошланғич даражасини ҳамда ўсиш суръатлари бўйича ўзлаштиришга бўлган қобилиятни ҳисобга олиб тузилган. Шундай қилиб, қобилият индивидуал структурага эга. Бошланғич даража юқори ва ўсиш суръатлари яхши бўлганда ўзлаштириш юқори даражада бўлиши мумкин. Бошланғич даража паст бўлганда ўқишнинг дастлабки босқичларида ўсиш суръати юқори бўлса ҳам қоблият ўртача даражада бўлиши мумкин, чунки табиий шарт-шароитларнинг этарли даражада эмаслиги келгусида умуман қобилиятнинг ривожланишини чегарлаб қўяди. Бошланғич даража ўртача бўлиб, натижаларнинг ўсиш суръати ҳам ўртача бўлганда олдиндан бирор нарса айтишда анча эҳтиёткор бўлиш даркор. Бу ўринда бирор бир аниқ фикр айтиш мумкин эмас, бунда ёш футболчининг қатъийлиги, сабр-тоқат ва меҳнатсеварлигига ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Бир хил группаларни комплектлаш
Ҳозирги замон илмий маълумотлари ва илғор тажриба ёш футболчиларнинг индивидуал-типик хусусиятларини ҳисобга олишга асосланган дифференсиал таълим, футболчилар тайёрлашнинг энг самараи ташкил этиш ёш футболчиларни алоҳида- алоҳида ўқитишга ва ўқув-тренировка жараёнини индивидуаллаштиришга имкон беради.Бир хил группаларни комплектлаш методикаси шундан иборатки, теслар ўтказиш натижасига кўра жисмоний имкония тлари техника-тактика кўрсаткичларига қараганда анча паст бўлган ўқувчилар бир группага танлаб олинади ва бирлаштирилади. Жисмоний сифатлари техник-тактик тайёргарлигидан анча ортиқ бўлган болалар эса иккинчи группага ажратилади.
Жисмоний ривожланишда орқада қолаётган болалар билан ўтказиладиган машғулотларда вақтнинг 60% ини умумий ва масхус жисмоний тайёргарилк воситаларига, вақтнинг 40 % ини эсатехник-тактик тайёргарлик бўйича орқада қолаётган болалар билан ўтказиладиган машғулотларда вақтнинг 60-70 % ини техник ва тактикани такомиллаштиришга ажратиш маъқул. Шуни айтиш керакки, энг яхши танлаш методикаси ҳам ёш футболчиларнинг жуда яхши спорт натижаларига эришишларига гарантия бера олмайди. Такомиллашиш суръатлари футболчининг қанчалик муваффақиятли танланганигагина эмас, балки унинг тренировка жараёни методик жиҳатдан қанчалик тўғри ташкил этилишига боғлиқдир.
Тайёрлаш методикаси
Ёш футболчиларни тайёрлаш ўзига хос хусусиятларга эга. Болалар ва ўсмирлар спорт коллективидаги ўқув-тренировка ишларини тўғри ташкил этишда буларни ҳисобга олиш лозим. Футбол ўйининг турли-туман техникасини қисқа вақт ичида эгаллаб олиш амалда мумкин эмас. Фақат футболчиларни 9-10 ёшдан 17-18 ёшгача ўргатиш ва тренировка қилдиришни тўғри перспектив режалаштириш натижасидагина юқори техника даражасига эга бўлган футболчилар тайёрлаш вазифасини ҳал этиш мумкин.
Ёш футболчилар тайёрлашдан асосий мақсад спорт маҳоратига эришиш учун энг қулай бўлган ёшда болаларни аста-секин маҳоратли спортчи қилиб этиштиришдир. Бироқ болалар ва ўсмирлар футболининг вазифаси разрядли футболчилар ва мастерлар тайёрлаш билан тугалланмайди. Улар, яъни ўсмирлар футболининг вазифаси анча кенг бўлиб, болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан гармоник ривожланишлари, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва организимининг ташқи муҳитнинг турли хил ноқулай таъсирларида чидамлилигини ошириш ҳақидаги масаланинг ҳал этилишини ҳам кўзда тутади.
Агар болаларни ўқитиш ва уларнинг такомиллашиш жараёнини системали равишда, ўсиб бораётган организимнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган, перспектив ва илмий асосларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган, перспектив ва илмий асосланган план асосида амалга оширилса, бу жараён самарали бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |