Мустақил ишларни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини
ҳисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг боблари ва мавзуларини ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмларини ўзлаштириш;
- ўқитиш ва назорат қилишнинг автоматлаштрилган тизимлари билан
ишлаш;
- ўз –ўзини бахолаш орқали билимни узлуксиз назорат қилиш;
- фаннинг боблари ва мавзулари устида ишлаш;
- фанлар бўйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, қўшимча
адабиётлар устида ишлаш ҳамда уларни ўрганиш;
- янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни
ўрганиш;
- талабаларнинг илмий –тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда фаннинг муайян боблари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
- фаол ўқитиш методидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
- масофавий (дистанцион ) таълим.
Do'stlaringiz bilan baham: |