1.2-расм. ШЭҚ нинг асосий кўрсаткичлари
Парраклар ҳаво билан ювиладиган юзаларини такомил-
лаштириш ишлари парракларни буриш тизимларининг янги
турлари пайдо бўлишига ва парраклар юзаларининг шакли
ўзгаришига олиб келди. Парракларни бурилишининг гидравлик
тизимларидан ташқари, ҳар бир парракни индивидуал
бошқарувчи тизимлар яратилди. Бунда парракларни буриш
ижрочи моторлари, аксарият, камида икки заҳира энергия
манбалари билан таъминлаш заруратини келтириб чиқарди.
Оғирлиги ўнлаб тоннани ташкил этувчи минораларни шамол
томонга буриш, аксарият, бир ѐки бирнеча электр ижрочи
28
мотор ѐрдамида, баъзан гидравлик юритма ѐрдамида бажа-
рилади.
Миноралар конструкцияси, асосан, пўлат конуссимон най
шаклида бажарилиб, асосга яқин жойдаги диаметри 5 м гача ва
ундан катта бўлади ва юқорига томон камайиб боради, унинг
ичида барча электротехник жиҳозлар, шу билан бирга,
кучайтириш трансформатори ҳам жойлаштирилади. Кам
ҳолатларда минора металл конструкциялардан панжарасимон
(1.3-расм) шаклда ясалади ва ундан ҳам кам ҳолатларда темир-
бетон конструкциялар ишлатилади. Юқорида айтилганларнинг
барчаси горизонтал ўқли ШЭҚ га тааллулидир.
1.3-расм. Панжарасимон минорали ШЭҚ лари
Дарье ва Н-турдаги вертикал ўқли ШЭҚ ни яратишга
қаратилган интилишлар умидли натижа бермади. ХХ асрнинг
90-йилларида ишлаб чиқарилган 5 МВт қувватли ушбу турдаги
экспериментал қурилмалар узоқ муддат синовларига бардош
бараолмай, бузилиб кетди ва истиқболи йўқ, деб қарор
қилинди.
Кичик қувватли вертикал ўқли
Савониус
турдаги ШЭҚ ва
унинг кўплаб турдошлари ўзининг самарали эканлигини исбот-
29
лаган бўлса ҳам, уларни татбиқ этиш қувватлари 15÷20 кВт дан
ошмади.
ШЭҚ нинг бошқариш ва ҳимоя тизимлари кескин яхши-
ланди. Уларнинг ишончлилиги ортди ва имкониятлари кен-
гайди. Йирик фирма-ишлаб чиқарувчилар ўзларининг марказий
идораларида туриб Ернинг сунъий йўлдошлари ва ШЭҚ ни
бошқариш тизимлари ѐрдамида, сайѐрамизнинг ихтиѐрий ерида
жойлашган ШЭС ишларини назорат қилиш имкониятларига
эга.
Шуни таъкидлаш мумкинки, шамол электр қурилмалари
конструкцияси химия, аэродинамика, механика, электротех-
ника, машинасозлик, электроника, бошқариш ва коммуникация
тизимлари, метрология каби муҳандислик фанларининг энг
янги ютуқларига таянган кашфиѐтларни ўз ичига олади.
Шамол энергетикаси ўзининг инновацион аҳамиятларидан
ташқари, инсоният учун муҳим социал йўналишлардан ҳеч
бўлмаганда уч тамойилини ўз ичига олади:
- биринчидан, шамол энергетикаси иқтисодиѐтнинг кўпгина
соҳалари ривожланишига ва, демак, минглаб қўшимча иш
жойлари ташкил этилишига сабаб бўлади;
- иккинчидан, йирик қувватли ШЭС лари амалдаги электр
тармоғига электр энергия узатса, кичик қувватдаги ШЭҚ лари
анъанавий қурилмалар билан биргаликда маиший соҳада қулай-
ликлар, электр таъминотида ишончлилик ва узлуксизликни
оширади;
- учинчидан, шамол энергетикаси электр энергетикада
экологик юкламаларни сезиларли пасайтиради ва экологик тоза
электр энергия олиш имкониятини беради.
30
Do'stlaringiz bilan baham: |