4. Поликонденсатланишнинг техник ва технологик усуллари
Кўп вақт суюлтирилган ҳолатда поликонденсатланиш реакцияси мақсадга мувофиқдир. Бунда мономерлар эквивалент миқдоларда реакцион муҳитда киритилади ва реакция бир неча соат давом эттирилади. Реакцион муҳитдан аралаштирилиб, муҳит ҳарорати суюлтириш ҳароратидан
15-200 С да юқори бўлиши керак.
Суюлтирилган ҳолатда поликонденсатланишнинг қуйидаги афзаллик ва камчиликлари мавжуд:
а) Юқори ҳароратда поликонденсациялаш (кўп вақт 250С дан юқори) бунда қовушқоқлик пасаяди ва қуйи молекулали моддаларни ҳайдаш осонлашади.
б) Жараённинг давомийлиги (бир неча соат).
в) Жараённинг инерт газлар муҳитида олиб бориш.
г) Ҳосил бўлган реакция маҳсулотларини тез муҳитдан чиқариш
Технологик камчиликнинг асосийси бу энергиянинг кўп сарфланишидир. Суюлтирилган ҳолатда олинган полимерлар сову= ҳолатда гранула шаклида кесилиб сақлаш ва ташиш учун қулай шаклларда олинади. Бу усул билан саноатда полиамидлар, полиэфирлар ва полиуретанлар олинади.
Эритмада поликонденсациялаш юқори ҳароратда чидамсиз мономерлар ва полимерлар туркуми учун ишлатилади. Агар муҳитда мономерлардан ташқари эритувчи ҳам бўлса, 2 локли усул дейилади.
Бу технологик усулнинг афзалликлари: ҳароратнинг пастлиги, реакция тезлиги ва бошқалар. Баъзи пайтлар реакция натижасида ҳосил бўлган эритмадан тўғридан тўғри, толалар, пардалар (пленка), юзани қопловчилар олиш мумкин. Саноатда эритмада поликонденсатланиб олинган полиэфирлар боғланувчи сифатида ишлатилиб, қурилишда қўлланиладиган ДСП ва ДВП материалларини олишда қўлланилмоқда. Бундан ташқари ҳозирги пайтда эмульсион поликонденсатланиш ва фазалараро поликонденсатланишнинг технологик усуллари қўлланилиш арафасидадир.
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Поликонденсатланиш полимерланишдан нима билан фарқ қила-
ди?
2. Гомо- ва гетеро- поликонденсатланиш нима билан фарқ қила-
ди? Мисоллар келтиринг.
3. қандай гуруҳлар мономерларнинг функционал гуруҳлари бўлиши мумкин?
4. Поликонденсатланишда ҳосил бўлган полимер қандай номлана-
ди ва қандай бўғинлараро боғланишлар пайдо бўлади?
5. қайси ҳолатларда чизиқсимон ва қайси ҳолатларда фазовий тўрсимон тузилишга эга бўлган полимерлар ҳосил бўлади?
6. Поликонденсатланишнинг асосий босқичларини тушунтириб бе-
ринг.
7. Суюлтирилган ҳолатда поликонденсатланишнинг афзалликлари
ва камчиликларини шарҳлаб беринг.
8. қайси мономерлар эритмада поликолнденсатланади?
9. Эритмада поликонденсатланган полимерлар қайси соҳаларда
ишлатилади?
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: гомополиконденсатланиш, гетерополиконденсат
ланиш, функционал гуруҳлар, бўғинлараро боғланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |