Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини
қўллаш – ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг қўллаш.
Ўқитишнинг усуллари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзага оид,
визуаллаш), муаммоли таълим, кейс-стади ва лойиҳалаш усуллари, амалий-
тажриба ишлар.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик
ва ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва гуруҳ.
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза
матни) билан бир қаторда – компъютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага
асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, билиш-сўров, оралиқ,
жорий ва якунловчи назорат натижаларини таҳлил асосида ўқитиш
диагностикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |