10
Кириш
Ушбу дастур пайвандлаш, эритиб қоплаш ва кавшарлашни замонавий
услубларининг технологик жараёнларини моҳияти ва жиҳозлари ҳамда уларни
таъмирлашда қўлланилиши масалаларини қамрайди.
1.1 Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга пайвандлаш, эритиб қоплаш,
кавшарлаш ва елимлашнинг назарияси асослари, технологияси ва жиҳозлари
ҳамда уларни таъмирлаш ишларида қўлланилиши буйича йўналиш профилига
мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - талабаларга металларни ўзаро бириктириш жараёнининг
физикавий моҳиятини, пайвандлаш, эритиб қоплаш, кавшарлаш ва елимлашнинг
замонавий усулларни келажаги ва ривожланиши ҳамда уларни таъмирлаш
ишларида қўлланилиши буйича билимларга эга бўлиши ва қопламали
электродлар билан дастакли ёйли пайвандлаш, флюс остида пайвандлаш, ҳимоя
газлар муҳитида пайвандлаш, электршлакли пайвандлаш, электрон нури
ёрдамида пайвандлаш, нуқтали, релефли ва чокли контактли пайвандлаш,
металларни совуқ ҳолатда пайвандлаш, ишқалаб пайвандлаш, портлатиб
пайвандлаш, диффузияли пайвандлаш, пластмассаларни пайвандлаш уларни
ишлаб чиқаришда деталларни таъмирлашда қўллашга ўргатишдан иборат.
1.2 Фан буйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган
талаблар
«Пайвандлаш жараёнлари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга
ошириладиган масалалар
доирасида бакалавр:
-
пайвандлаш, эритиб қоплаш ва кавшарлаш технологияси ва илмий
ривожининг тарихи ва истиқболи, ҳамда замонавий турлари ҳақида
тушунча ва
кўникмага эга бўлиши керак;
-
пайвандлаш, эритиб қоплаш, кавшарлаш ва елимлаш физик асосларини; ҳар
хил материалларни пайвандлаш хусусиятларини
билиши вакуумлардан фойдалана олиши лозим;
-
пайвандлашнинг режимини ҳисобини бажариш ва уларни таҳлил қилиш,
пайвандлаш жиҳозлари тавсифларини олиш
тажрибасига ва малакасига эга бўлиши керак.
1.3 Фаннинг ўқув режадаги
бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий
жиҳатдан
узвий кетма-кетлиги
Пайвандлаш жараёнлари
фани асосий умумкасбий фани ҳисобланиб, В–семестрда
ўқитилади.
Ўқув фани ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий
математика, физика, назарий механика), умумкасбий (материаллар қаршилиги,
машина ва механизмлар назарияси, машина деталлари; ўзаро алмашувчанлик,
стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар; конструкцион материаллар
технологияси; электротехника, электроника ва электрюритмалари; гидравлика,
гидро-пневмоюритмалар ва ҳ.к.) фанларини билишга асосланади ҳамда
ихтисослик фанларини ўзлаштиришда асос вазифасини ўтайди.
11
1.4 Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Пайвандлаш, эритиб қоплаш, кавшарлаш ва таъмирлаш технологик
жараёнларида қўлланиладиган пайвандлаш материаллари ва жиҳозларини
танлаш ва пайвандлаш режимини ростлаш ишлари ҳажмининг катта қисмини
ташкил этади.
Шунинг учун пайвандлаш, эритиб қоплаш, кавшарлаш ва таъмирлаш
жиҳозлари ва технологиясига алоҳида талаблар қўйилади. Шунинг учун ушбу
фан асосий умумкасбий фани ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик
жараёнининг ажралмас бир қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: