Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti



Download 251,47 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana23.02.2022
Hajmi251,47 Kb.
#147968
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2020-12 ilm sar

Калит сўзлар: адабий муҳит, Огаҳий, истеъдод, тараққиёт, шеърият, тарихнавислик, 
таржимачилик, хаттотлик, китобат санъати. 
Ключевые слова: литературная среда, Агахи, талант, прогресс, поэзия, историография, пе-
реводоведение, каллиграфия, книговедение 
 Key words: literary environment, Agahi, aptitude, development, poetry, history writing, translator-
ship, writing skill, bookish art. 
 
ХVIII аср охири – ХIХ асрнинг биринчи ярми кўп асрлик ўзбек адабиётининг тадрижий да-
воми ва янги босқичи сифатида характерланади. Бу даврда бадиий ижодда халқчилик, ҳаққоний-
лик тенденциялари яна-да кучайди, мавзу ва жанрлар ранг-баранглиги кенгайди, таржима ва тари-
хий-насрий асарларнинг салмоғи анча ошди. Бу хусусиятлар Хоразм адабий муҳитига ҳам хос бў-
либ, бу ерда яратилган бадиий ижод намуналари умумўзбек адабиётига муайян ҳисса бўлиб қў-
шилди. Хусусан, мусиқа, хаттотлик санъати, тарихнавислик, таржимашунослик йўналишларининг 
жадал ривожи бадиий ижод уфқларини яна-да кенгайтирди.
1
Дарҳақиқат, бу давр Хоразм адабий муҳити юксалиш босқичига кўтарилди. Бу юксалишга 
имкон берган тарихий шароит, маданий-адабий ва бошқа турли омиллар сирасида истеъдодли 
ижодкорларнинг улкан ҳиссаси ва ўрни муҳим аҳамият касб этади. Бунда, хусусан, теран иқтидор 
соҳиблари Мунис ва Огаҳий улуши салмоқлидир. Айниқса, Огаҳий феномени мисолида шахсият 
ва ижод, туғма истеъдоднинг ўзига хос олмос қирралари намоён бўлди.
Ҳақиқатан, адабиётни истеъдодлар яратади. Истеъдод эса ижодкорга Оллоҳнинг неъмати бў-
либ, у фидойи меҳнат, ички (миллий замин, анъана) ва ташқи (ўзгалардан таъсирланиш, баҳра-
мандлик) омиллари Огаҳий тимсолида мужассамлашган. “Шоири даврон” мақомига эришган 
ижодкор салоҳияти туфайли адабий муҳитдаги кўтарилиш қамрови яна-да кенгайди, мавжуд 
жанрлар мазмун ва шакл жиҳатидан такомиллашди, шеъриятдаги етакчи ишқ мавзуси ижтимоий-
маърифий оҳанглар билан бойиди, тарихий асарларда реалистик тасвир чуқурлашиб, уларда ҳам 
бадиий маҳорат қирралари намоён бўлади.
Шарқнинг форс тилидаги энг машҳур асарлари Огаҳий талқинида яна-да зийнатланиб, тар-
жимашуносликда муҳим босқич бўлди. Бу давр адабий муҳити ҳақида сўз кетганда, Абдурауф 
Фитратнинг “ХVI асрдан сўнгги ўзбек адабиётига умумий бир қараш” тадқиқоти жуда аҳамиятли. 
Ушбу давр адабиёти бўйича санаб ўтилган хусусиятлар ХIХ аср Хоразм адабий муҳитига ҳам хос: 
“1. 
Бу давр адабиётига ХVII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ўғузчанинг, айниқса, Фузулийнинг 
таъсири бор. 2. Бу даврда тарихий асарларга айрича аҳамият берилган.
2
Буларга қўшимча равишда 
Фитрат девон тузиш анъанасининг муносиб давом эттирилганини ҳам қайд этади. Дарҳақиқат, 
ХVIII аср охири ҳамда ХIХ асрда шеърият тараққий этди. Шермуҳаммад Муниснинг “Мунис ул-
ушшоқ”, Огаҳийнинг “Таъвиз ул-ошиқин” девонлари катта адабий ҳодиса бўлди. Шунингдек, 
Рожий, Комил Хоразмий, Феруз, Баёний каби ижодкорларнинг шеърий мероси ҳам таҳсинга сазо-
вордир. Бу даврда ҳам адабий муҳит маркази, асосан, сарой бўлди. “Сарой адабиёти деганимиз, 
бизга уқдиришганидек, жуда маҳдуд ва ғариб мулкка ўхшамайди. Бу адабиётни ягона миллий ада-
биёт бағридан суғуриб олиб ўрганиш ҳам қийин, чамаси. Тарихнинг барча даврларидаги сарой 
адабиёти ва унинг намояндалари ижодини бир икки мақола ё китобга сиғдириб ўргангулик эмас”.
3
Хива хонларидан Муҳаммад Раҳим I, Оллоқулихон, Сайид Муҳаммадхон, Муҳаммад Раҳимхон II 
Феруз саройида адабий муҳит ташкил этилган.
Тўғри, Муҳаммад Раҳим I, Оллоқулихон, Саид Муҳаммадхон давридаги адабий муҳит Феруз 
давридагига нисбатан кенг қамровли бўлмаган бўлса ҳам, фақат Мунис, Огаҳий номларининг ўзи-
ёқ Феруздан олдинги адабий муҳитлар даражасини белгилаб беради. Дарҳақиқат, Мунис ва Огаҳий 
1
Абдуллаев Ҳ., Аҳмедова Г. Бадиий ижод Огаҳий нигоҳида. Тошкент, 2015, 8-бет. 
2
Фитрат. Танланган асарлар. II жилд. Илмий асарлар. Тошкент, 2000, 61-бет. 
3
Жумахўжа Н. Феруз – маданият ва санъат ҳомийси. Тошкент, 1995, 7-бет. 



адабий мероси кейинги давр ижодкорлари учун улкан тажриба мактаби бўлди. 
Бу давр адабий муҳитида Абулғози Баҳодирхон асос солган Хоразм тарихнавислиги Мунис, 
Огаҳийлар томонидан ривожлантирилди. 
Таржимонлик юксак чўққига олиб чиқилди. Адабиётшунос Н.Комилов бу давр таржимачи-
лиги ҳақида шундай деган эди: “Хоразм адабиёти ўзбек адабиётининг таркибий қисми сифатида 
умумий хусусиятларни акс эттирса-да, аммо, шу билан бирга, анча ўзига хос жиҳатлари билан аж-
ралиб ҳам туради. Шундай ўзига хос белгилардан бири – бу ерда таржимачиликнинг кучли ри-
вожланганидир”.
1
Маълумки, ХIХ асрда Хоразмда 120 дан ортиқ асар таржима қилинган, 800 дан ортиқ ижод-
кор таржима билан шуғулланган. Эркин таржима ўзига хос поғонага кўтарилган.
Бу давр адабий муҳити ҳақида гап кетганда қуйидаги фикр диққатталабдир: “...Хоразм ада-
бий ҳаёти учун хос бўлган хусусиятлардан бири адабиётда ўзбек тилининг мавқеи (Қўқон ва Бу-
хоро адабий муҳитига қараганда) бир даража баланд бўлишидир”.
2
Бу даврда хаттотлик ривожланди. Китобат санъатининг Хива мактабида ўзига хос усуллари 
шаклланади. “Баёзи ғазалиёт”, “Баёзи мухаммасот”, “Баёзи мусаддасот” каби тўпламлар тузилди. 
Шоирларнинг ўзлари машҳур хаттот сифатида ҳам ном қозондилар. 
Хуллас, ХIХ аср Хоразм адабий муҳити турли йўналишларда тараққий этди.
Бу давр адабий муҳитининг ёрқин намояндаси Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий эди. 
Огаҳий ижодий фаолияти давомида девон тузди. 19 та асарни таржима қилиб, 5 та тарихий
асар ёзди. Огаҳий қайси жанрда ижод қилса ҳам умуминсоний мазмунни биринчи ўринга қўяди, 
бадиий шаклни уни таъсирли ва ишонарли ифодалашга бўйсундирадики, бу ҳол бадиий ижод қо-
нуниятларининг энг муҳим шартидир. Зеро, шеъриятининг бош мавзуси бўлган Инсон ва Ҳаёт ту-
шунчалари талқинида бу шартнинг ажойиб ижросини, юксак ғоянинг кўркам шакл билан уйғун-
лигини кўрамиз. 
Огаҳий шоир сифатида Навоий анъаналарини давом эттирган. Бу борада ҳам устози изидан 
бориб, девонга махсус “Таъвиз ул-ошиқин” деб ном қўйган. 
У ўзбек мумтоз адабиётидаги анъанавий мавзу ва ғояларни ривожлантирди. Ўз қарашла-
ри, ҳаётий хулосалари билан уларни бойитди, ўзига хос янги қирраларини кашф этди. 
Огаҳийнинг ўзбек адабиёти жанрлар такомилида ҳам катта хизмати бор. Жумладан, муста-
зод жанридаги икки рукнга (ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи махзуф вазни) тенг келувчи бир 
қисқа мисрани икки қисқа мисрага тўлдирди. Бу асардаги лирик қаҳрамоннинг туйғулари, кечин-
маларини янада мукаммалроқ, равшанроқ ифодалашга хизмат қилади. 
Ғазал жанри ривожида ҳам Огаҳийнинг муносиб хизмати бор. У воқеабанд, диалог-мунозара 
ғазаллар яратиб, жанр имкониятларини яна-да кенгайтирди. Ёр ва ошиқ мулоқоти орқали кичик 
лирик-драматик саҳна яратишга эришди. 
Қасида жанри орқали ҳам чуқур фалсафий-ахлоқий хулосаларини, ўгитларини ифодалади. 
Огаҳий «Фирдавс ул-иқбол» (Мунис асарини давом эттирган), «Риёз уд-давла», «Зубдат ут-
таворих», «Жоме ул-воқеоти султоний», «Гулшани давлат», «Шоҳиди иқбол» каби тарихий асар-
лар ёзди. Муҳими шундаки, “тарихий асарлар баёнидаги образлилик, наср ва назмнинг қоришиқ 
келиши боис улар маълум даражада ўзбек прозасининг шу даврдаги намуналари ҳам ҳисоблана-
ди”.
3
Бу ҳол, назаримизда, икки асосга эга. Биринчидан, Мунис ва Огаҳий табиатан шоирлиги, ба-
диий лутфга ихлосмандлиги бўлса, иккинчиси, ҳар қандай асарнинг таъсир даражасини ошириш-
га, уларни ўз улуши билан такомиллаштиришга интилишларидир.
Огаҳийнинг тарихий асарларига академик В.Бартольд, Яҳё Ғуломовлар юқори баҳо бериш-
ган. Огаҳий тарихий асарларида тарихчи, сиёсатшунос, шоир, ёзувчи сифатидаги иқтидорини кўр-
сата олган.
Огаҳий ўз ижодий фаолияти давомида 19 та асарни ўзбек тилига таржима этди. Улар 
Саъдийнинг “Гулистон”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Мирхонднинг “Равзат ус-сафо”, Муҳаммад 
Маҳдий Астрободийнинг “Тарихи жаҳонкушойи Нодирий”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъ ул-
вақоеъ”, Маҳмуд Ғиждувонийнинг “Мифтоҳ ут-толибин”, Муҳаммад Муқим Ҳиротийнинг “Таба-
қоти Акбаршоҳий”, Муҳаммад Юсуф Муншийнинг “Тазкирайи Муқимхоний”, Ризоқулихон 
1
Комилов Н. Бу қадимий санъат. Тошкент, 1988, 22-бет. 
2
Ўзбек адабиёти тарихи. IV том. Тошкент, “Фан”, 1978, 383-бет. 
3
Шу манба. 360-бет.


10 
Ҳидоятнинг “Равзат ус-сафойи Носирий”, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний”, 
Муҳаммад Вориснинг “Зубдат ул-ҳикоёт”, “Шарҳи далойил ал-ҳайрот”, Жомийнинг “Юсуф ва 
Зулайҳо”, Бадриддин Ҳилолийнинг “Шоҳ ва гадо”, Низомийнинг “Ҳафт пайкар” каби бадиий, та-
рихий ва ахлоқий-фалсафий асарлардир.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, XIX аср Хоразм адабий муҳитини, унинг етакчи 
тамойилларини Огаҳий ижодисиз тасаввур қилиш мумкин бўлмаганидек, жонли жараёндаги кў-
тарилиш, хусусан, шеъриятдаги мазмуний-бадиий юксакликни ҳам тўла англаш имконсиздир.
Давр адабий-маданий муҳитидаги бадиий ижоднинг тарихнавислик, таржимашунослик ва 
адабий-илмий қарашлар йўналишлари Огаҳий номи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар кўп қир-
ралиликни вужудга келтирган ва уларнинг ҳар бирига жанр табиатига кўра муаллиф санъаткор-
лиги сингдириб юборилган.

Download 251,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish