Таянч иборалар
Тўқимачилик газламаларининг механик хусусиятлари, ярим даврли, бир даврли ва кўп даврли хусусиятлар, узиш кучи, чўзилишдаги узайиш, узилишда бажарилган иш, нисбий узиш кучи, Нъютон, ипларнинг тузилиши ва чизиқий зичлиги, ўрилиши, зичлиги, пардозлаш тури, босиш, аппретлаш, оқартириш, бўяш жараёнлари, чўзилишдаги узайиши, мутлоқ узайиш, нисбий узайиш, қайишқоқ, эластик, пластик, релаксация, қолдиқ даврли деформация
Назорат саволлари
1.Тўқимачилик газламаларининг ярим даврли чўзилиш деформацияси ва олинадиган кўрсаткичлар.
2. Тўқимачилик газламаларининг бир даврли чўзилиш деформацияси ва олинадиган кўрсаткичлар.
3. Тўқимачилик газламаларининг кўп даврли чўзилиш деформацияси ва олинадиган кўрсаткичлар.
13-MAVZU: EGILISH DЕFОRMATSIYASIGA BОG’LIQ XUSUSIYATLAR
Маъруза мавзусининг режаси:
|
|
а) тўқимачилик газламаларининг эгилишдаги бикрлиги ва аниқлаш услуби;
б) тўқимачилик газламаларининг бурмабоплиги ва аниқлаш услуби;
в) тўқимачилик газламаларининг ғижимланмаслиги ва аниқлаш услуби.
|
Тўқимачилик газламалари учун аҳамиятлилиги жиҳатидан эгилиш деформацияси чўзилиш деформациясидан кейин иккинчи ўринда туради.
Газламаларга таъсир этувчи кучнинг миқдори катта бўлмаса ҳам ҳатто ўз вазни таъсирида ҳам осонгина эгилади.
Эгилиш деформациясига боғлиқ хусусиятлар жумласига газламаларнинг бикрлиги, бурмабоплиги ва ғижимланмаслиги киради.
Тўқимачилик газламаларнинг эгилишидаги бикрлиги деб уларнинг эгилганда ўз шаклини ўзгартиришига қаршилик кўрсатиш хусусиятига айтилади. Газламаларнинг бикрлиги уларни ҳосил қилувчи толалар ва иплар тузилишига ва хусусиятларига, пардозлаш турига, ипларнинг зичлиги ва ўрилишига боғлиқ бўлади. ўз навбатида газламаларнинг бикрлиги бичиш жараёнига таъсир этади. Бикрликни аниқлайдиган ускуналар иккита гуруҳга бўлинади:
1. Газламаларни тақсимланган куч таъсирида этадиган ускуналар.
2. Газламаларни бир жойга йиғилган куч таъсирида этадиган ускуналар.
Биринчи гуруҳга ПТ-2 маркали ускуна киради (22-расм).
Кўндаланг ҳолатдаги пластинка устига намунани юк ёрдамида маҳкамлаб қўйгандан кейин пластинкалар соатли механизми ёрдамида пастга қараб оҳиста тушади. Пластинкалар бўйлама ҳолатга келганда намуна маълум миқдорда эгилади. Эгилишнинг миқдори ускунанинг кўрсаткичидан ёзиб олинади.
22-расм. ПТ-2 ускунанинг шакли.
1-қўшгич тугма; 2-механизм; 3-муруват; 4-эгилиши кўрсаткичи; 5-шкала;
6-юза қисми; 7-намуна; 8-юк; 9-шкала.
Тўқимачилик газламасининг шартли бикрлиги ВШ (мкНсм2) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.
, (128)
бу ерда: 42046-доимий коэффицент; m - бешта йиғинди намунанинг йиғинди массаси,г; Ақ - эгилиш миқдорига боғлиқ бикрлик коэффициенти (стандартларда берилади).
Газламаларнинг бурмабоплиги деб газламаларнинг юмшоқ ва майда бурамлар ҳосил қилишига айтилади. Бу хусусият газламаларнинг бикрлиги ва вазнига боғлиқ. Газламаларнинг бикрлиги қанча катта бўлса, уни эгиш учун сарфланган куч ҳам шунча катта бўлади. Бурмабоплиги эса кичик бўлади. Газламанинг массаси ошичи билан унинг бурмабоплиги ҳам ошади.
Бурмабоплик иккита усулда аниқланади:
1. Марказий ипакчилик илмий тадқиқот институти (ЦНИИшёлка) томонидан яратилган газламаларнинг бурмабоплик хусусиятини аниқлаш усули. Бу усул энг оддий деб ҳисобланади ва газламанинг иккала йўналишида (бўйи ва эни бўйича) алоҳида аниқланади (23-расм). Синовни ўтказиш учун газламадан 200х400 мм ўлчовли намуна қирқиб олинади. Унинг қисқа томонига тўртта нуқта қўйилади. Белгиланган нуқталардан игна 3 ўтказилиб намуна 1 да учта бурма ҳосил қилинади. Намунанинг учлари тиқин 2 билан маҳкамланади. 30 минут даврида намуна эркин осилган ҳолда туради. Кейин, намунанинг пастки учлари орасидаги масофа Аб-чизғич ёрдамида ўлчанади ва намунанинг бурмабоплиги Б (фоиз) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
, (129)
бу ерда: 200-намунанинг эни, мм; Аб-намунанинг пастки учлари орасидаги масофа,мм.
23-расм. Газламаларнинг бурмабоплигини
ЦНИИшёлк усули билан аниқлаш.
1-намуна; 2-тиқин; 3-игна.
2. Диск усули. Газламаларнинг иккала йўналишидаги бурмабоплигини аниқлаш учун диск усули қўлланилади. Бу усулда синовлар ўтказиш учун газламалардан доира шаклида қирқилган намуна иккита диск орасига қўйилади (24-расм).
24-расм. Газламаларнинг бурмабоплигини диск усули билан аниқлаш.
1-намуна; 2-дискр; 3-стержен.
Дискларнинг диаметри намунанинг диаметридан кичик бўлгани туфайли намунанинг четлари еркин ҳолатда осилиб туради. Намунанинг устидан параллел ёруғлик нурлари берилгандан кейин қоғозга намунанинг сояси тушади (25-расм). У чизилиб олинади. Бурмабоплиги яхши бўлган газламаларнинг сояси кўринишда чуқур бурмалар ҳосил бўлади.
25-расм. Намунани қоғоздаги тасвири.
а-яхши; б-ёмон; в-танда бўйича ёмон.
Бу ҳолда намуна юзаси билан унинг соясининг юзаси орасидаги фарқи катта бўлади. Газламаларнинг бурмабоплиги паст бўлса, соянинг юзаси намуна юзаси миқдорига яқин бўлади. Айрим газламаларнинг йўналишларининг бирида бурмабоплиги яхши, иккинчисида эса пастроқ бўлади.
Диск усулида бурмабоплик коэффиценти қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.
, (130)
бу ерда: Sн-намунанинг юзаси, мм2; Sс-намуна соясининг юзаси, мм2.
Эгилиш ва қисилиш деформациялари таъсири натижасида газламалар ғижимланади, яъни улар бурмалар ва ғижимлар ҳосил қилади. ҳосил бўлган ғижим ва бурмаларни фақат намлаб-иситиб дазмоллашдагина кетказиш мумкин. Газламаларнинг ғижимланиши уларнинг тола таркибига, тузилишида ишлатилган ипларнинг йўғонлигига, ўрилиш ва пардозлаш турига, зичлигига боғлиқ. Газламаларнинг ғижимланувчанлиги уларнинг салбий хусусият-ларидан биридир. У буюмнинг кўринишини бузади. Осон ғижимланадиган газламалар тез ишдан чиқади, чунки букилган ва бурмаланган жойларда анча ишқаланади. Газламаларнинг ғижимланмаслиги деганда уларнинг ғижимланишга қаршилик кўрсатичи ва ғижимлангандан кейин ўзининг дастлабки ҳолатига келиши тушунилади.
Газламаларнинг ғижимланмаслигини аниқлаш учун қўлланиладиган асбобларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Газламаларда белгиланган жойидан ғижимлар ҳосил қилувчи асбоблар.
2. Газламаларда тартибсиз ғижимлар ҳосил қилувчи асбоблар.
Биринчи гуруҳга СМТ ва СТ-1 маркали асбоблар киради. СТ-1 асбоби жун газламаларини синаш учун ишлатилади. қолган материалларнинг барчаси СМТ асбобида текширилади. Бу ерда 1800 бурчакка эгилган намунага (26-расм) 15 мин давомида 1,5 кг ли юк таъсир этади. Юкни олгандан кейин намуна 5 минут давомида тикланади. Бундан сўнг тикланиш бурчаги аниқланади. Материалларнинг ғижимланмаслиги Н (фоиз), тиклаш бурчагининг () эгилиш бурчагига () нисбати билан баҳоланади:
. (131)
ғижимланмаслик материалларнинг иккала йўналиши танда ва арқоқ бўйича алоҳида аниқланади.
СТ-1 маркали асбобда жун газламасидан олинган намунани махсус металл пластинкаси ёрдамида букиб учта бурма ҳосил қилинади ва бу ҳолатда у 5 мин давомида юк остига қўйилади. Юкни олгандан кейин намуна 3 мин давомида тикланади. Бундан кейин намунадаги бурманинг баландлиги ўлчанилади. ғижимланмаслик коэффиценти қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.
26-расм. Материалларнинг ғижимланмаслигини аниқлаш усули.
1-асос; 2-мурват; 3-тенглаштириш даражаси; 4-шкала; 5-устун; 6-қисқич;
7-муруват; 8-эгилган қирқим; 9-кўрсаткич; 10-қирқим; 11-линза;
, (132)
бу ерда: ҳ- намуна тиклангандан кейинги бурманинг баландлиги, мм;
20-металл пластинканинг эни, мм.
Иккинчи гуруҳга НСТП маркали асбоб киради. Бу асбобда унинг махсус мосламалари ёрдамида намуна цилиндр шаклига келтирилади ва қисқич орқали юкланади. Намунада тартибсиз ғижимлар пайдо бўлади. Юкни олгандан кейин намуна тикланади. Тикланган намунанинг баландлиги (hg) намунанинг дастлабки бадандлигига (ho) нисбати газламанинг ғижимланмаслигини кўрсатади.
. (132)
Do'stlaringiz bilan baham: |