O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
Toshkent Moliya Instituti
Sirtqi fakulteti 2-kurs 2-oliy ta`lim
Yo’nalish: Moliya va moliyaviy texnologiyalar
MM-82-2 guruh
Ozodov Shaxzod Nabijon o’g’li
Fan: Pul va banklar
Mavzu: “Savdogar” aksiyadorlik tijorat banki
Mavzu: “Savdogar” aksiyadorlik tijorat banki
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 мартдаги ПФ -794-сонли Фармонига асосан аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва улар билан ички бозорни тўлдириш, шунингдек республика савдо тармоғи фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Савдо ва тижоратга кўмаклашувчи “Савдогар” акционерлик тижорат банки сифатида ташкил этилди ҳамда 1994 йил 12 майда 42-сонли билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олинди. Банкнинг асосий вазифалари республиканинг савдо ташкилотларига хизмат кўрсатишдан, савдо ташкилотлари билан халқ хўжалик бошқа тармоқлари корхоналари ўртасидаги савдо-харид операциялари ва ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, «Ўзбексавдо» уюшмаси, «Ўзкооптайёрловсавдо», «Ўзбекбирлашув» ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки банкнинг муассислари бўлишди. Ушбу йилда барча вилоят марказларида ва республикамизнинг айрим туманларида жами 19 та филиали ташкил этилди. Устав капиталини миқдори 6 млн.сўмни ташкил этган. Савдогарбанк ва Енгилсаноатбанк акциядорларининг 1998 йил 18 ноябрдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан Енгилсаноатбанк Савдогарбанкка бирлаштирилди ва Устав капитали 1000 млн. сумга етказилди. Енгиласаноатбанк қўшилиши муносабати билан филиаллар сони 1 тага ошди ва 45 тага етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 январдаги 12-сонли “Мевасабзавотбанк ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкини қўшиб юбориш тўғрисида”ги Қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасида самарали молия тизимини яратиш, бошқарув харажатларини қисқартириш ҳамда тижорат банклари фаолиятини кенг ривожлантириш мақсадида Мевасабзавотбанк Савдогарбанкка қўшилди ва Устав капитали 1500 млн. сумга етказилди. Ушбу Қарорга мувофиқ «Савдогарбанк»ка: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига ва савдо ташкилотларига кенг банк хизматлари кўрсатиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, шунингдек халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, хусусий тадбиркорларга кредит ажратиш имкониятларини кенгайтириш; аҳолини жалб қилувчи омонатлар ва депозитларни жорий этиш йўли билан аҳолининг, тадбиркорларнинг бўш маблағларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилди. Мевасабзавотбанк қўшилиши муносабати билан филиаллар сони 10 тага ошди ва 55 тага етказилди.
Германиянинг "R&D Express - Ausenhandels" компанияси Савдогарбанкнинг 40 фоиз акциясини (2 млн. АҚШ доллари ) сотиб олди ва банк чет эл капитали иштирокидаги банкка айланди ҳамда устав капиталини миқдори 8,0 млрд. сўм (5 млн. АҚШ доллари эквивалентни)ни ташкил этди.
2006 йил 22 июндаги ПФ 3764-сонли Фармонига асосан хорижий инвестор томонидан Савдо ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик тижорат банкининг улуши сотиб олиниши муносабати билан Ў збекистон-Германия «Савдогар» очиқ акциядорлик тижорат банкига айланди.
Америка Қўшма Штатларининг “ALL AMERICAS INTERNATIONAL, INC.” Корпорацияси банк устав капиталига 3 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ киритди ҳамда банкнинг хорижий акциядорлар сони 2 тага етказилди ҳамда банк устав капиталининг миқдори 22.1 млрд. сўм (10 млн. евро эквивалент)га етказилди.
Жорий йилда банкнинг хорижий акциядорлари сони яна биттага кўпайди. Сингапурнинг “Кито инвестмент” компанияси банкнинг 3 млн. АҚШ доллари миқдорида акцияларини сотиб олди. Банкда хорижий инвесторлар сони ошганлиги муносабати билан банкни номи «Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банкига айланди ва банк устав капиталини миқдори 30 млрд. сўмга етди.
Банк акциядорлари таркибида янги хорижий инвестор пайдо бўлди. Астрата АГ (Швейцария) банкнинг 25 фоиз акциясини сотиб олди ва банк устав капиталининг миқдори 42 млрд. сўмга етказилди. Тошкент шаҳри “Шайҳонтоҳур” туманида банкнинг Шайҳонтоҳур филиали очилди.
Банк стратегияси
Cавдогарбанк ҳалол рақобат тамойилларига риоя қилган тарзда молия бозорида барқарор, ишончли, доимий шерик обрўсини мустаҳкамлаш, мижозлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда улар учун афзал бўлган шартлар асосида кенг кўламдаги банк хизматларини кўрсатиш, бу билан ҳамкорлар, инвесторлар ва банк акциядорларининг банкка бўлган ишончи ва қизиқишини орттириш.
Стратегик ривожланиш дастурига мувофиқ, Савдогарбанк ўз фаолиятининг барқарорлигини таъминлайди ва асосий эътиборини ўз маблағларини ривожланаётган истиқболли соҳаларга йўналтириш, иқтисодиёт реал секторини маблағ билан таъминлашда банк иштирокини кенгайтириш, мижозлар базасини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, рақобатли муҳитни ривожлантириш ва банк хизматларини яхшилашга қаратади.
Мақсад
Банк фаолиятини кенггайтириш, такомиллаштириш ва ҳар бир мижоз талабларини қондирувчи молиявий қарорлар қабул қилишни йўлга қўйиш, янги банк хизматларини жорий этиш банк ривожланишининг асосий стратегик йўналишини ташкил этади. Банкнинг инвестицияларни жалб этувчи жиҳатларини кучайтиришни таъминлаш ҳамда бошқариш ва технологик жараёнларни замонавийлаштириш йўли билан молия бозорида юқори даражадаги мавқени сақлаб туриш.
Банкнинг устувор вазифалари қуйидагича:
Мижозлар базасини кенгайтириш ҳамда ундаги корпоратив клиентлар хиссасини кўпайтириш;
Фаолият турларини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш;
Ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш ва банкнинг валюта захираларини кўпайтириш;
Мижозлар билан бўлган ўзаро таъсир тизимини такомиллаштириш ҳисобига банкнинг савдо-сотиқ ва даромад олиш ҳажмини ўстириш;
Активларни диверсификация қилиш;
Банк технологияларини ривожлантириш, юксак меҳнат унумдорлигига эришиш;
Банк хизматлари ҳаммабоплигини ривожлантириш;
Даромадларни ва банк рентабеллигини ошириш ҳисобига барқарор ривожланишни таъминлаш;
Капиталлашув даражасини ошириш ҳисобига банкнинг ресурс базасини мустаҳкамалаш .
Банк фаолиятининг анъанавий стандартларига содиқлик, оқилона молия сиёсатини олиб бориш, сифатли менежмент ва янги технологиялардан фойдаланиш мижозларнинг банкка нисбатан ишончини мустаҳкамлаш ва банк нуфузининг ортишига хизмат қилди. Кредит сиёсатини такомиллаштириш жараёнида банк кредит билан боғлиқ таваккалларнинг минимал даражада бўлишини таъминлаш ва кредитлар сонини кўпайтиришга катта эътибор қаратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |