O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti qarshi filiali


Бино ва иншоотлар ички ўлчови қайдномасини тузиш



Download 1,7 Mb.
bet13/34
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#219867
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
Курс иши БИДК

Бино ва иншоотлар ички ўлчови қайдномасини тузиш (1.12 -илова). Хоналар ички ўлчови қайдномаси (5-жадвал) ҳар бир бино учун алоҳида, бино қаватлари жойлашган хоналар ички ўлчови ва хатловчи бўйича, яъни хоналарнинг номлари, эни ва баландлик ўлчамлари кўрсатилиб тузилади. Қайднома ижрочи мутахассис томонидан имзоланади.


Биноларнинг ички ўлчов қайдномаси
5-жадвал

Литерлар

Қават

Хоналар номи

Баландлиги

Асосий ўлчамлар

Майдони

Бўйи, м

Эни, м

Жами, м2

А

1





























































Бажарувчи ___________________________________


Ф.И.Ш.имзо


Бино ва иншоотларнинг ташқи ўлчови қайдномасини тузиш (1.13 -илова). Ташқи ўлчовлар қайдномаси (6-жадвал) асосий, қўшимча ва ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларнинг ҳуқуқий ҳолатини аниқлаш учун ўлчов ва хатлов натижалари асосида тузилади.
Қайдномада ҳар бир бино алоҳида (литерлар бўйича) номлари кўрсатилган ҳолда, майдони, ташқи баландлиги ва ҳажми кўрсатилади, ижрочи мутахассис ва текширувчи (бўлим бошлиғи) томонидан имзоланади.
6-жадвал

Литерлар

Қурилиш ва иншоотлар номи

Майдонларни ҳисоблаш формулалари

Майдони,
м2

Ташқи баланд-лиги, м

Ҳажми,
м3

А
















Жами




Бажарувчи _____________________ Текширувчи_____________________


Ф.И.Ш.имзо Ф.И.Ш.имзо
Бино ва иншоотлар конструкциялари элементлари тўғрисидаги маълумотларни тузиш (1.14 -илова). Конструкция элементлари тўғрисидаги маълумотлар (7-жадвал) бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича тузилиб, қуйидаги элементлар кўрсатилади:
- бино асоси, пойдевори, тирговуч девор, ертўла девори, устунлар, деворлар, пардевор, балкалар, ригеллер, фермалар, тўсинлар, том ёпмаси, зинапоя, том шипи, пол, дераза, эшик, дарвоза, ички сувоқ, ташқи сувоқ, рамалар, ёритгичлар, санитария техник жиҳозлари, электр жиҳозлари, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, газ таъминоти ва бошқалар.
7-жадвал

Литер

Бино тури

Қаватсони

Пойдевор
тури маркаси

Девор

Пол

Ора ёпма

Том

Ташқипардоз

Ички пардоз

Изоҳ




































Бино ва иншоотлар чизмаларини чизиш ва расмийлаштириш Бино ва иншоотларнинг жойлашув тафсилоти режаси бўйича ҳар бир объектнинг қаватлар бўйича чизмаси, кўндаланг қирқими ва бош фасади 1:100÷1:200 масштабларда чизилади. Агар бино бир неча қават бўлса, ҳар бир қават ва ертўла чизмаси чизилади. Чизилган режаларга ном берилади, масалан «1-қават режаси», «2-қават режаси», «Ертўла режаси» ва ҳоказолар.


1.4. Бино – иншоотлар хатловини ўтказиш

Қурилиш бўйича мутахассис қурилиш ашъёлари тайёрланадиган қурилиш жиҳозлари-ни, конструкцияларни, умуман қурилишни яхши билиши зарур. Турли ҳолат ва шароитларда асосий материалларнинг белгиларини, уларнинг фойдаланиш ҳолатларини тўғри аниқлаш мумкин бўлмайди.


Бинонинг конструкциясини текширувдан ўтказиш, уларнинг техник ҳолати ва фойда-ланиш миқдорини аниқлаш инвентаризация ишларини амалга ошириш энг қийин ва муҳим вазифа ҳисобланади. Фойдаланиш миқдорини аниқлаш ижрочидан маълум миқдордаги билимга эга бўлишни ҳамда кенг кўламдаги фикрловчи бўлишни талаб қилади. Ҳар бир конструкциядан фойдаланиш миқдорини белгилашда асосий воситани аниқлаш, иккинчи даражали, унчалик керакли бўлмаган ҳолатларни олиб ташлаш керак.
Қурилишни инвентаризация қилиш даврида унга тегишли барча қисм ва қурилишлар, пойдевор, деворлар, тўсиқлар, улар ертўлага тегишли бўлмаса, қаватлар оралиғи, ора ва устки ёпма, ер (пол), эшиклар, деразалар, томлар, ташқи ва ички ишлов берилган жойлар, сувоқова ва канализация ускуналари, газдан фойдаланиш, иситиш системалари, электрдан фойдаланиш мосламалари, нарвонлар ва бошқалари кўрикдан ўтказилиши лозим.
Фойдаланиш миқдори фақатгина конструкцияларни аниқлаш, қилинган меҳнатнинг сифатини аниқлашда талабчанлик қилиш, қурилишдаги айрим элементларнинг ўзаро алоқа-дорлиги, уларга атмосферадан келган таъсирлар, фойдаланиш шароитлари ва бошқа ҳолат-ларга асосланиб аниқланади. Қурилишни техник рўйхатдан ўтказиш ўзига хос бўлган масалалар: яъни унинг таркибини аниқлаш, қурилишнинг аҳволи ҳамда нархини белгилаш, бинолар ва уларнинг жойлашиши сингари ҳолатларни аниқлаш орқали амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказиш ишларини натурада амалга оширишда қурилишнинг ўлчовини ўтказиш асосий элемент ҳисобланади, яъни дала ишларининг асосий асосини ташкил этади. Бу иш қурилиш амалга оширилган ер майдонининг рўйхатидан сўнг бажарилади.
Қурилишни амалга оширишда фойдаланилган барча қурилиш ашъёларининг бирламчи рўйхатини тузиш, уларнинг фойдаланилган миқдорини аниқлаш, қурилишни ўлчашга ҳамрохлик қилади. Қурилишнинг ўлчовини ўтказиш даврида, бу ишларни нафақат уни олдинги қисми, балки орқа қисмидан ҳам иш олиб борилади. Бу эса, уларнинг ҳажмини ҳамда деворининг қалинлигини аниқлашда ёрдам беради. Ўлчовни олиб борганда охирги ўлчовлар олдинги қисмнинг ўрта бўйли одамнинг елкасига тенг қилиб олинади.
Олд қисми (фасад) деб деворнинг қалинроқ қисмини, шу уй учун яхши (тўғри) бўлган девори билан кесиш жойи аталади.
Қурилишнинг бу жойи ғиштларни юқорига қаратиб жавонсимон (полочка) ёки қийшиқроқ терилишига боғлиқдир. У қурилишнинг олд қисми қандай меъморий ишлов берилганига боғлиқдир. Айрим ҳолларда, яъни кесишув жойи киши бўйидан юқорида жойлашганда ва у бинони орқа қисмини ўлчашда ҳалақит бериши мумкин. Бу ҳолда ўлчов кесим қисми йўналишига қараб ўлчанади, бу эса, ўз навбатида, шу жой учун унинг баланд-лигини тўғри аниқлашга кўмаклашади. Ўлчовни амалга ошириш давомида турли чиқиш-кириш, тўғри жойлар, майдончалар қайта ўлчаниб, улар режага киритилади.
Ойналар ва деворларнинг жойлари, улар оралиғидаги деворлар, устунлар, чиқиб колган жойлар ва бошқа меъморий қисмлар бир жойдан олиниб ўлчанади. Улар алоҳида ўлчовлар билан эмас, яъни қисмга бўлиб ўлчанмасдан, балки ўсиб бориш йўли билан ўлчанади (бунга ораликдаги ўлчовлар киритилади). Охирги ўлчовлар уларнинг ҳажмини ўлчашда турли натижа бериши сабабли, улар умумий миқдорга солиштирилади.
Ушбу ўлчовлар билан бир вақтда қурилишнинг режадаги баландлиги ҳам ўлчанади. Буни эса, бу бинонинг ички қисмидан баландлигини ҳисоблаш орқали аниқлаш лозимдир. Бу ҳолатда бино қаватлари ва чердагидаги қопламаларнинг қалинлиги ҳам ҳисобга олинади. Чердакларнинг қалинлигини эса икки қават оралигидаги ички баландликни белгилаш орқали аниқлаб олиш мумкин бўлади. Яъни умумий баландлик миқдоридан қаватлар оралиғидаги баландлик миқдори ажратиб олинади ва шу билан чердак қисмининг баландлиги аниқланади.
Айрим биноларнинг тизилма ҳажмини деворлар ёки уларга яқинроқ бўлган парапет деворлар ва поллардан фойдаланиб, унинг баландлигини полдан 1 метр ёки 1.3 метр қилиб ўлчаш орқали аниқлаш мумкин бўлади.
Барча ўлчовлар уларнинг ҳажми навбатма-навбат равишда режага ҳар бир санти-метрига қадар аниқ белгиланиб борилади. Катта асосий режаларда эса бу нарса ҳар бир метрига қадар, яъни 0.01 метрга қадар белгиланади. Эшик қуттиси бўлмаган, аммо арк билан бирлаштирилган биноларни ўлчашда, арк оралиғидаги масофани ўлчаш зарур бўлади. Агар унинг узунлиги 150 см дан кам ёки умумий девор узунлигининг ярмидан кам бўлмаса, у ҳолда бу бинони ягона ҳисоблаш керак.
Деворлардаги чиқиб қолган жойлар миқдори 5 см дан кам бўлса, ўлчанмайди, агар 5 см дан ортик бўлса, у ҳолда ўлчанади ва режага киритилиб, унинг ҳажми умумий майдондан олиб ташланади.
Бино ичидаги пандонинг печкагача, бирор бир трубаларга, устунларга ва чиқиб қолиш жойларига эга бўлиб, унинг миқдори 5 сантиметрдан ортиқ бўлса, унда буларнинг ҳажми бинонинг умумий майдонидан олиб ташланади. Ошхоналардаги овқат пишириш жойлари, ҳаммомхоналардаги ванна устунлари ва санитария-техника ускуналар, хожатхоналардаги техник мосламалар бу биноларнинг умумий майдонлари ҳажмидан ажратиб олинмайди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish