O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti qarshi filiali



Download 1,7 Mb.
bet5/34
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#219867
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Курс иши БИДК

Кадастр учун суратга олиш («Давлат ер кадастри тўғрисида» ги қонунининг 21-моддаси). Кадастр учун суратга олиш ер участкалари ва майдонлари чегараларини белгилаш ҳамда картография қилиш, уларни кадастр хариталари ва режаларида акс эттириш мақсадида амалга оширилади.
Кадастр учун суратга олиш аэрофотогеодезик ва ер устида бажариладиган услубларда, топографик-геодезик ишларни бажариш, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил махсус текширув-лар учун белгиланган техникавий талабларга мувофиқ ер участкаларининг ўлчамидан келиб чиқадиган масштабларда амалга оширилади.
Ер кадастри хариталари ва режалари («Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонуни-нинг 22-моддаси). Ер кадастри хариталари ва режалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мавзуси, ҳудудлари (республика, вилоят, туман аҳоли пунктлари, ер участкалари) қамраб олиши, масштаблари ва бошқа белгилари бўйича таснифланади.
Туман ер кадастри харитаси, аҳоли пункти ва ер участкасининг режалари график ҳужжатлари бўлиб, улар ер участкасининг жойлашган ўрнини, майдонлари, чегараларини, ерларни баҳолаш зоналарини, сув манбаларини, ер участкасида жойлашган бинолар ва иншоотларни акс эттириш, шунингдек, кадастрга доир тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ҳамда уларга тузатишлар киритилади.
Навбатчи харита - ўз моҳияти бўйича муҳим ҳужжатлардан бири, бу туман (шаҳар) навбатчи харитасидир, навбатчи харитада ҳудуддаги барча ер эгалари ва ердан фойдаланув-чиларнинг ҳудудий жойлашувига тасаввур беради.
Ер ва бино-иншоотларининг кадастр ҳужжатлари тўплами белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган «кадастр ҳужжатлари» мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг бошланғич манбаи сифатида қабул қилиниши керак («Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонунининг 12-моддаси).
Ҳудудий кадастр хизматлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулклари (ер, бино-иншоотлар) ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишда «Ўздавергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан 2009 йилда ишлаб чиқилган ВНА-18 рақамли «Кўчмас мулк объектларининг кадастр ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш тартиби тўғрисида»ги қўлланмага асосан «Ер ва бино-иншоотларининг кадастр ҳужжатлари тўплами» тайёрланмоқда.
Кадастр ҳужжатлар тўплами (1-илова) кўчмас мулкларга тегишли ҳужжатлар, кадастр съёмкаси материаллари, техник хатлов паспортлаштириш маълумотлари, махсус кидирув ва ўрганиш натижалари, сифат ва баҳолаш нархи кўрсатгичлари асосида тузиладиган ҳужжатлар тўплами бўлиб, шу ҳужжат асосида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни амалга оширилади.
Кадастр ҳужжатлари тўплами ҳар бир кўчмас мулк объектининг пайдо бўлиши, унинг икки ёки ундан ортиғига бўлиниши ёки қўшилиши жараёнида кадастр хизмати мутахассис-лари томонидан тузилади.
Кадастр ҳужжатлари тўпламини қуйидаги асосий бўлимлар ташкил этади:
- титул варағи;
- тушунтириш хати;
- ер участкаси паспорти, кадастр режаси билан бирга;
- бино ва иншоотларнинг паспорти (турар ва нотурар жой);
- мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш учун маълумотлар;
- хулоса;
- иловалар;
- фойдаланилган манбалар рўйхати;
- кадастр ҳужжатлари тўплами мундарижаси.
Кадастр ҳужжатлари тўплами ва кадастр режаси мулк эгасининг аризасига ва ўзгаришлар хатлови-мониторингги асосида янгиланиб берилади.
Кадастр ҳужжатлари тўплами доимий сақланадиган ҳужжат бўлиб, уни олиб қўйишга йўл қўйилмайди, агар қонун ҳужжатларида олиб қўйиш кўрсатиб ўтилган бўлса, белгиланган тартибда кадастр ҳужжатлари тўпламининг асл нусхасини олиб қўйиш далолатномаси тузилиб, тўпламнинг нусхаси кадастр хизмати архивида қолдирилади.
Кадастр ҳужжатлари тўпламидаги ҳужжатлар ва материаллар рўйхати, номлари, тайёрланган санаси, варақлар сони тўлиқ кўрсатилиши, расмийлаштирилиши ва архивчи томонидан тасдиқланиб имзоланиши керак.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish