O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti qarshi filiali


Эгаликни тақсимлаш имконияти тўғрисида



Download 1,7 Mb.
bet27/34
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#219867
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Bog'liq
Курс иши БИДК

Эгаликни тақсимлаш имконияти тўғрисида

ХУЛОСА


3Ф шакл
Шаҳар _________________
Туман _________________ 20__ й. «___» ____________

______________________________________томонидан _____________шахсида


(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)
_____________________________ шаҳар ҳокимлигининг топшириғи бўйича
туман
____-сон даҳада, ____-сон эгалик, ____-сон участка, __________ кўчаси бўйича
____ сон уйда жойлашган эгалик тақсимлаш имконияти мавзуида текширувдан ўтказилди.
20___ й. «___» ________даги текшириш далолатномаси ва барча улушдошлик
қилувчиларнинг эгаликни тақсимлашга розилиги бўйича ҳисоблаймиз:
Бошлиқ_________________________ ______________________
(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) (имзо)
Муҳр
________________________________нинг ____________ хулосасиқуйидагилар
(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)
билан келишувдан ўтказилди:

1.Архитектура-режалаштириш бошқармаси билан______________________


_________________________________________________________________
(лавозими, имзо, фамилияси, мухр)

2. Ёнғин нозирлиги билан __________________________________________


(лавозими, имзо, фамилияси, мухр)

3.Санитария нозирлиги билан _______________________________________


(лавозими, имзо, фамилия, мухр)


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларни
давлат рўйхатидан ўтказишда ахборот ва манбалар

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр хизматларидаги ёки тегишли ташкилотлардаги мавжуд қуйидаги ахборот ва манбалардан фойдаланилади:


I. Қоғоз кўринишидаги архив ҳужжатлари:


1. Ер қурилиши ишлари ҳужжатлари (ер кадастри ҳужжатлари - ердан фойданалувчи-ларнинг ҳуқуқларини расмийлаштириш ҳужжатлари).
2. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг ер ажратиш тўғрисидаги кўрсатма ҳужжатлари.
3. Ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ордери, гувоҳномаси.
4. Ер участкасига ижара шартномалари.
5. Ердан фойдаланувчиларининг Декларацияси
6. Туман (шаҳар) кадастр картси.
7. Топографик ва шаҳарсозликни тартибга солувчи аҳборотларга эга бўлган туман (шаҳар) Оператив картаси.
8. Ижара ҳақини тўлаганлиги тўғрисидаги тўлов қоғозлари.
9. Конкурсларга ва аукционларга қўйилган ер участкаларининг Реестрлари.
10. Шаҳарсозлик ва ер мунасобатлари бўйича вилоят ва шаҳар комиссияларининг йиғилиш баённомалари.
11. Кадастр хизматлари номига келиб тушган хатлар ва аризалар.
12. Судда кўриб чиқилган ер тортушувлари материаллари.
13. Шаҳар ҳудудларида ўтказилган инвентаризация материаллари.
14. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси материаллари.
15. Ҳокимият қошидаги ер комиссиясининг материаллари ва баённомалари.
16. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.
17. Меъёрий ва услубий ҳужжатлар.
II. Кадастр ва реестр китоблари:
1. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга оид муолажалар учун ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш реестри.
2. Доимий эгалик қилиш ҳуқуқида бўлган ер участкалари реестри.
3. Доимий фойдаланиш ҳуқуқида бўлган ер участкалари реестри.
4. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида бўлган ер участка-лари реестри.
5. Муддатли фойдаланиш ҳуқуқида бўлган ер участкалари реестри.
6. Ижара ҳуқуқида бўлган ер участкалари реестри.
13. Хусусий мулкда бўлган бино ва иншоотлар реестри.
14. Хорижий юридик ва жисмоний шахслар мулкида бўлган бино ва иншоотлар реестри.
15. Хатга олинишлар ва таъқиқлар реестри.
16.Бино ва иншоотлар ижараси реестри.
17. Бино ва иншоотларни гаровга қўйиш (ипотека) реестри.
III. Компьютер кўринишидаги аҳборотлар банки :
1. График кўринишдаги аҳборотлар.
2. Семантик кўринишдаги аҳборотлар.
3. Луғатлар, справочниклар, классификаторлар.
4. Услубий қўлланмалар (Методический база).
IV. Маълумотнома кўринишидаги аҳборотлар:
1. Рестр кўринишдаги 1:2000 масштабдаги топографик кврталар.
2. Ҳудудларнинг маъмурий бўлакларга бўлиниши (Генрежа).
3. Ҳудудларнинг маъмурий чегаралари (лойхалари ва тасдиқланганни).
4. Ҳудудларнинг алоҳида қисимларининг (муниципальных округов) маъмурий чегара-лари (лойхалари ва тасдиқлангани).
5. Ҳудудларнинг маъмурий бўлакларга бўлинишиэски карталари.
7. шаҳарларнинг ҳудудий бўлиниши.
8. Саноат зоналарининг чегаралари ва тартиб рақами.
9. Аҳоли яшаш жойларининг (селитебных зон) зоналари ва тартиб рақами.
10. Умумий фойдаланишдаги ерлар (шу жумладан кўчалар, майдонлар, ўтиш жойлари).
11. Сув фони ерлари.
12. Шаҳар инфраструктураси ерлари (темир йўллар, электор тормоқлари, трубопровод-лар ва х.к.).
13. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратилган ерлар.
V. Кадастр бўйича бўлиш:
1. Кадастр зоналари, массивлари, мавзелари чегаралари.
2. Базавий зоналарнинг чегаралари.
3. Иқтисодий зоналарнинг чегаралари.
VI. Ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини расмийлаштириш оператив карталари:
1. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш босқичлари ва ҳужжатлари кўрсатилган ер участкаларнинг чегаралари (қисқа ва узоқ муддатли ижара шартномалари, давлат ордерлари, декларация, кўрсатма ҳужжатлар).
2. Ер участкасининг кадастр рақами, берилган ҳужжат ёки шартноманинг тартиб рақми ва берилган вақти.
3. Тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган ер участкалари .
4. Ер учун ҳақ тўлаш бўйича ер участкасининг таснифи.
5. Ер солиғи
6. Ижара тўловлари
7. Ижара тўловларининг базавий ставкасига ўзгартириш коэффициентлари.
8. Қисман чегирмалар (скидка).
9. Регулятив чизиқлар (Генрежа).
10. Қурилишларни чекловчи қизил чизиқлар.
11. Қурилиш зоналари чизиқлари.
12. Темир йўллари учун ажратилган ерлар (полоса отвода железных дорог).
13. Техник зонлар.
14. Меъморий ёдгорликларни қўриқлаш зоналари чегаралари.
15. Меъморий ёдгорликларга яқин жойларда қурилишларни тартибга солиш чегаралари.
16. Боғ-парк маданияти ёдгорликлари ҳудудларининг чегаралари.
17. Табият ёдгарликлари чегаралари.
18. Боғ-парк маданияти ва табият ёдгорликларини қўриқлаш зоналари чегаралари.
19. Боғ-парк маданияти ва табият ёдгорликлари ландшафтларини қўриқлаш зоналари чегаралари.
20. Боғ-парк маданияти ва табият ёдгорликларида қурилишни татибга солиш зоналари чегаралари.
21. Шаҳар қурилишида заповедник зоналарнинг чегаралари.
22. Жамоат марказлари зоналарининг чегаралари.
23. Темир йўллар бўйлаб шовқиндан ҳимоя қилиш полосалари.
24. Археологик зонлар.
25. Шаҳарсозлик режимидаги махсус зоналар, марказининг тарихий-меъморий зонаси.
26. Қурилиш баландлиги бўйича чекланган зонлар.
27.Сув иншоотларини қўриқлаш зоналари
28. Қирғоқ бўйи зоналари чегаралари, санитар-қўриқлаш зоналари чегаралари.
29. Ташкилотлар учун ажратиладиган ерлар чегаралари (лойиҳавий таклифлар);
30. Корхоналарни чиқариш учун мўлжалланган тасдиқланган ерларнинг чегаралари.
31. Шаҳарсозлик зоналари. (Генрежа)
32. Ўрмон хўжалиги ҳимоя пояслари чегаралари.
33. Автомашиналар учун турар жой майдонлари, жамоат транспортлари учун тўхташ жойлари.
34. Жамоат транспортларининг оҳирги тўхташ станциялари майдонлари.
35. Метрополитен станциялари ва пиёдаларнинг ер ости ўтиш йўллари.
36. Рекреация зонлари чегаралари.
37. Шаҳар миқиёсидаги кўкаламлаштирилган ҳудудлар ва участкаларнинг чегаралари.
38. Профектура мақсадида кўкаламлаштирилган (лесопарклар, парклар, скверлар, бульварлавр) ҳудудлар ва ер участкаларининг чегаралари.
39. Шаҳар ерлари мониторинги тематик картлари.
40. Ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш.
41. Муҳандислик-геологик маълумотлар.
42. Муҳандислик-гидрологеологик маълумотлар.
43. Шаҳар ерларининг экологик характеристикси.
44. Негатив жараёнларнинг ривожланиши.
45. Ерларнинг иқтисадий характеристикаси.
46. Ер участкаларининг сотилишини тақослиш маълумотлар базаси.
47. Ер участкаси ҳудуднинг муҳандислик жиҳозлари қиймати бўйича характерстикаси.
48. Ернинг нуфизлиги кўрсатгичлари.
49. Ернинг транспорт тармоқлари бўйича характеристикаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ-ларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори қабул қилинганга қадар турар жой бинолари ва иншоотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказишбўлими ҳар бир шаҳар ва шаҳар типи-даги посёлка бўйича, туманларга бўлинган шаҳарларда эса – ҳар бир туман бўйича 9-реестр китобини (9-реестр), турар жой бўлмаган бино ва иншоотлар бўйича эса - туман, шаҳар 10-реестр китобини (10-реестр) юритар эди. Ушбу давлат реестр китоблариданкўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда ахборот ва манба сифатида фойдаланиш керак. Қуйида жойлардаги кадастр хизматларидаги мавжуд давлат реестрларини юритиш тартибларига тўхталамиз.
Махфийлик режимига эга бўлган бино ва иншоотлар махсус кадастр китобида рўйхат-дан ўтказилади, уни юритиш хусусиятлари ва бу объектларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ахборотдан фойдаланиш шартлари қонунчилик томонидан белгиланади.
Давлат реестр китоблари қаттиқ муқовада, рақамлаб чиқилган ва туман, шаҳар ҳокими-нинг имзоси чеқилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Давлат реестр китоблари туман, шаҳар бинолари ва иншоотларининг мулкдорларини ёки уларга бўлган бошқа ашъёвий ҳуқуқлар эгаларини ҳисобга олиш ҳужжатидир ва рўйхатдан ўтказувчи бўлим томонидан уларнинг доимий сақланиши таъминланган бўлиши лозим.
Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ушбу объектларга бўлган муайян юридик ва жисмоний шахснинг тегишли ҳуқуқ-лари тўғрисида ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузил-ган битимлар давлат реестрига бу ҳақда ушбу мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашъёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган қаторга ҳуқуқнинг чекланиши учун асосларни кўрсатган ҳолда ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхати-дан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига бу ҳақда ушбу мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашъёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган қаторга ҳуқуқнинг бекор қилиниши учун асосларни кўрсатган ҳолда ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказишда бино ва иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқ ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқлар (ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсларга ўтиши,чекланиши ва бекор қилиниши) тўғрисида, шунингдек объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар тўғри-сида давлат реестр китобига ёзиб киритилади.
9 ва 10-реестр китобларидаги ёзувлар кадастр участкалари бўйича олиб борилади. Ҳар бир бино, иншоотга битта кадастр рақами берилади.
Бино ва иншоотларнинг ҳуқуқий мансублиги тўғрисидаги ёзувлар реестр китобларида аниқ қисқартиришларсиз амалга оширилиши лозим. Ҳар бир ёзув рўйхатдан ўтказишни олиб борувчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
Ҳуқуқлар (ҳуқуқдаги улуш) бошқа ҳуқуқ эгасига ўтганда, ҳуқуқ тури, юкловлар, ҳуқуқнинг амал қилиш муддатлари ўзгарганда, рўйхатдан ўтказувчи реестр китобининг "Жорий рўйхатдан ўтказиш" бўлимида тегишли ёзувлар киритади, ундан сўнг барча ўз кучини йўқотган ёзувлар қизил рангли сиёҳ ёки шарикли ручка ёрдамида битта ингичка чизиқ билан ўчирилади.
Рўйхатдан ўтказишда йўл қўйилган, у туфайли ҳуқуқ эгасига ёки учинчи шахсларга зиён етказиш (қонуний ҳуқуқларини бузиш) эҳтимоли вужудга келиши мумкин бўлган хатолик ҳам ҳудди шу йўсинда тўзатилади.
Ҳар бир ёзув ва тузатиш рўйхатдан ўтказишни олиб борувчи шахснинг, яъни давлат рўйхатидан ўтказувчисининг имзоси билан тасдиқланади.
Оддий техник хатоликлар (керагидан ўзгача ёзиб қўйишлар) хатоликнинг ўзини чизиб ўчириш билан, ёзувнинг ҳаммасини ўчирмасдан тўзатилади. Бундай тузатишлар эслатмада изоҳланиши ва рўйхатдан ўтказишни олиб борувчи давлат рўйхатидан ўтказувчисининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.




Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish