2.Мамлакатда кичик саноат зоналарини ташкил этишнинг хуқуқий асослари
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этувчи мамлакат учун ушбу ҳудуд намунавий самара ҳам беради. Яъни миллий иқтисодиётга юқори малакали меҳнат ресурслари келади, замонавий технологиялар, ноу-хаулар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш тажрибаси олиб келинади ҳамда маҳаллий кадрларга ўргатилади. Эркин иқтисодий зоналар маркетинг самарасини беради, яъни зонада яхши ишни ташкил эта олган корхоналар (фирмалар) мамлакатнинг қолган корхоналари учун ишни ташкил этишда ўрнак бўлади. Эркин иқтисодий зоналарда ҳукумат томонидан қўйиладиган тўсиқларни камайтириш йўли ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигига ижобий таъсир қилади. Бу эса мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш жараёнини тезлашишига ёрдам беради. Эркин иқтисодий зоналарлар устунлигининг яна бир жиҳати илғор технологияларнинг берилиши (тарқалиш)дир. У бевосита, билвосита ва рақобат самараларини беради:
- бевосита самара – бу эркин иқтисодий зоналардаги корхоналарнинг янги технология туфайли замонавий, рақобатбардош, сифатли, арзон товарлар ишлаб чиқаришларидир;
- билвосита самара – бу эркин иқтисодий зоналардаги янги технология билан ишлаётган корхона, уни тайёр маҳсулотини ишлатадиган, унга хом ашё ярим тайёр маҳсулот етказиб берадиган корхоналарга замон талабларига жавоб берадиган буюртмалар орқали ижобий таъсир қилишидир;
- рақобат самараси – бу янги технологияга ўтган корхоналар зона ичида ва зонадан ташқари фирмалар ўртасида рақобатни кучайтириб юборади, бунинг натижасида фирмаларни илғор технологияларни қўллашга, янги технологиялар яратиш учун илмий тадқиқотлар қилишга мажбур қилади.
Эркин иқтисодий зоналар бандлик даражасини ошириш йўли билан ҳам мамлакат иқтисодиётига ижтимоий-иқтисодий самара келтиради.1 Эркин иқтисодий зоналарнинг самарадорлиги, биринчи навбатда, уни барпо этиш сиёсатининг, яъни зонал сиёсатнинг пухта ишлаб чиқилганлигига ҳамда бу сиёсатни кетма–кетликда, тўғри амалга ошира билишга боғлиқдир. Эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлиги, унинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан сифатли таъминланганлигига ҳам боғлиқ. Шунинг учун эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини оширмоқчи бўлсак, унинг талабларига жавоб берадиган норматив-ҳуқуқий базани яратиш зарурдир. Эркин иқтисодий зоналарнинг яшовчанлиги ва самарадорлиги унда жойлаштирилган корхоналарнинг критик ҳажмига ҳамда бу корхоналарнинг бир бирига ҳамкор бўла олиш даражасига боғлиқ. Чунки буларсиз эркин иқтисодий зоналарнинг ўзига хос иқтисодий механизми ишлаб кетиш имконига эга бўлмайди. Бир-бирига унча боғлиқ бўлмаган, кам сонли корхоналар одатда, эркин иқтисодий зоналарга етарли самара бера олмайди. Агар зонага четда жойлашган корхоналар жалб қилинса, унда хўжалик юритишнинг 2 тури – зонал ва маҳаллий турлари шаклланади. Бу эса зонани бошқаришни мураккаблаштириб юборади. Эркин иқтисодий зоналар самарадорлигига таъсир этувчи қуйидаги омилларнинг ҳисобга олиниши муҳим ўрин эгаллайди: - эркин иқтисодий зоналар учун жой танлашда оқилона ёндашув (танланган майдонда инвестициявий ҳамкорликни олиб бориш учун объектив шароитларнинг мавжудлиги);
- имтиёз ва қулайликлар тизимини яратишда хорижий инвесторлар манфаатини ҳар томонлама ҳисобга олиш;
- қабул қилувчи мамлакатда қулай инвестиция муҳитини сақлаш кафолатининг мавжудлиги;
- эркин иқтисодий зоналар зарурий ва ишчи инфратузилмасининг мавжудлиги ёки уни яратиш учун молиялаштириш имконининг борлиги;
- зона маъмурий бошқарув тизимининг самаралилиги ва ўта мослашувчанлиги.
Умуман олганда, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, эркин иқтисодий зоналар фаолияти ўз оқибатига қараб турлича бўлиши мумкин. Уларнинг самарадорлиги эса эркин иқтисодий зоналар учун жойни тўғри танлаш, йўналишни тўғри танлаш, сиёсий, иқтисодий, географик ва бошқа турли омилларни ҳисобга олиш, хориждан инвестиция ва технологияни жалб қила билиш, ташқи иқтисодий фаолиятни жадаллаштира олишга боғлиқ.
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишнинг самарадорлиги эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишдан кўзланган аниқ бир мақсад қўйилганлиги, имтиёзлар тизими қай даражада, қай тарзда танланганлигига ҳам боғлиқ. Қўйилган мақсадларнинг кўплиги ва ноаниқлиги асоссиз равишда имтиёзлар фаолиятнинг барча шаклларига тарқалишига, охир-оқибатда зона ишида ҳеч қандай самара бермаслигига олиб келади. Эркин иқтисодий зоналарнинг шаклидан бири бўлган, АҚШ ҳукуматининг уйжой ва шаҳар ривожланиши департаменти томонидан бошқариладиган “тадбиркорлик зоналари”дан 357 тасининг хўжалик фаолияти таҳлили қуйидагиларни кўрсатди: ишловчиларнинг 34%и ишлов бериш саноатида, 27%и чакана савдода, 19%и хизмат кўрсатиш соҳаларида, қолганлари эса молия хизмати, қурилиш, транспорт, коммуникация ва улгуржи савдо билан банд экан. Энг кўп ишлов бериш саноатида иш жойлари яратилган2. Зоналарнинг 33 фоизида бандлик миллий даражасидан юқори бўлган1. Зоналарда энг яхши самара берган чоралар қуйидагилардан иборат бўлган:
- иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш – ижтимоий фаровонликни ўзига мўлжал қилиб олган зоналарга нисбатан рағбат ва имтиёзларнинг аниқ бир тизимига эга бўлган зоналар анча муваффақиятли фаолият олиб борган; - давлат ва маҳаллий солиқларни камайтириш, инвестиция учун кредитлар бериш;
- сотиш, мулк, айланма маблағлар солиқларини камайтириш;
- иш жойларини кредитлаш дастурлари;
- маҳаллий ҳокимиятнинг қатнашуви ва манфаатдорлиги. Тадқиқотчилар эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият юритиши учун қуйидагиларни муҳим, деб ҳисоблашмоқда:
- ташландиқ ерлар ва ишлаб чиқариш маҳсулдорлига, унумдорлигини тиклаш;
- ҳудуд аҳолиси учун жуда кўп миқдорда иш жойларини яратиш;
- ижтимоий ва хусусий секторлар ўртасида кооперацияни ривожлантириш. ятини режалаштириш босқичида қатор йўл қўйилган қуйидаги хато ва камчиликларни ҳам қайд этишимиз лозим:
- зона учун муваффақиятсиз жойнинг танланганлиги, масалан, ер ва ҳаво транспорти яхши ривожланмаган жойда жойлаштирилиши;
- инфратузилманинг асосий объектларини яратишга етарли эътибор берилмаслик, масалан, алоқа воситалари ва энергия билан таъминот талаб даражасида эмаслиги;
- зона маъмуриятининг турли хил ҳукумат органлари билан ташкилий алоқаларининг етарли даражада ривожланмаганлиги, масалан, молия вазирлиги, божхона бошқармаси, солиқ қўмитаси кабилар билан алоқалар, чунки иш яхши натижа бериши учун улар билан яхши алоқа ўрнатиш ҳамда шу орқали қўллабқувватланиши зарур;
- зонани бошқаришда бюрократик услублардан кенг ва кўп фойдаланса, иш самараси пасаяди.
Хатолар кам бўлиши учун лойиҳани албатта обрўли, ишончли халқаро экспертизадан ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бу анчагина хатоларни бошланғич босқичда минимумга келтириш ва тузатиш имконини беради. Хорижий инвесторларни рўйхатга олишдаги қийинчиликлар, зона устунликларини реклама ва ташвиқот қилиш талаб даражасида эмаслиги ва ёмонлиги иш самарасига кучли салбий таъсир қилади. Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасининг (НЭИИЗ) фаолияти самарадорлигини қуйидаги мезон кўрсаткичларига қараб баҳолаш мумкин:
● хорижий капиталнинг оқими, шу жумладан, зонада фаолият олиб бораётган қўшма корхоналар сони;
● мамлакат товарлар импортига қилинадиган харажатнинг камайиши;
● ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида экспорт маҳсулотнинг ҳиссаси;
● фаолиятнинг янги турларига ихтисослашув, шу жумладан НЭИИЗга хизмат кўрсатишнинг ривожланиши;
● таъминотнинг яхшиланиши, хизмат кўрсатишнинг ривожланиши;
● янги яратилган иш жойлари, зонада бандлик даражасининг ўсиши. Навоий ЭИЗга киритилган ва киритилиши режалаштирилган инвестициялар динамикаси ўзгаришига қараб бевосита динамиканинг таъсири остида, Навоий вилояти асосий иқтисодий кўрсаткичларининг ўзгариб боришини йиллар давомида кузатиш мумкин.
Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ва ўз истиқлол ҳамда тараққиёт йўлини танлаши мавжуд ижтимоий муносабатлар тизимида қатор ўзгаришларни юзага келтирди. Шу жиҳатдан олганда, бундай ўзгаришларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуққа ва унинг манбалари (шакллари)га таъсири натижаларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш масалаларини шарҳлаш масалаларини илмий-амалий жиҳатдан изоҳлаб бериш ва тўғридан тўғри амал қиладиган, оддий фуқароларнинг англаши ва тушуниши учун қулай бўлган ва иложи борича қўшимча қонун ости ҳужжати қабул қилиш талаб қилинмайдиган қонунларни ишлаб чиқиш механизмларини илмий назарий жиҳатдан тадқиқ қилиш бугунги кунда ҳуқуқшунос олимлар олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ҳақли равишда таъкидлаб ўтганидек, “қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш амалиётидан воз кечиш ва тўғридан тўғри қўлланадиган қонунлар қабул қилиш вақти келди. ...Бу борада зудлик билан ўз аҳамиятини йўқотган қонунлар рўйхатини шакллантиришимиз, амалдаги мавжуд муаммоларни чуқур ва танқидий равишда ўрганиб, энг илғор халқаро тажрибалар асосида тўғридан-тўғри амалиётга қўлланадиган қонунлар қабул қилишимиз лозим. ... ҳар бир қонун ёки қарорнинг яратилиши соҳадаги мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил этишни, хорижий илғор тажрибаларни ўрганишни, бир сўз билан айтганда, машаққатли меҳнатни талаб этади”[1 ]. Ҳеч кимга сир эмаски, жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришлар ҳуқуқшуносликка оид кўпдан-кўп тушунча ва атамаларни қайта идрок этиш ва қадриятларимизни янгидан баҳолашни тақозо этмоқда. Бугунги кунда ҳуқуқнинг мазмун ва моҳиятини айнан шундай тушуниш юқорида таъкидланганидек, унинг ифода этиш шаклларини (манбаларини), уларни тегишли ҳуқуқий вазиятларга нисбатан қўллаш жараёнида шарҳлаш масалаларини янгича, яъни ижтимоий воқелик талабларидан келиб чиққан ҳолда англашни тақазо этади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини аниқ ва тўғри англаниши ҳамда татбиқ этилиши мамлакатда жамият манфаатларига мос келадиган ҳуқуқий тартиботни юзага келишига замин яратади. Қонунчилик жараёни, қонунчилик тизими, юридик техника билан боғлиқ алоҳида муаммолар ҳуқуқ назариясига оид тадқиқотларда муайян даражада ўрганилган бўлсада, ҳуқуқни қўллаш жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлапрни шарҳлаш масалалари миллий юридик фанимизда кам ўрганилган мавзу ҳисобланади. Бундан ташқари, тадқиқотчилар орасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқни шаҳлаш терминларининг илмий мазмунини белгилашда якдил ёндашувлар мавжуд эмас. Бугунги кунда ҳуқуқни амалга ошириш механизмларининг ривожланиши кўп жиҳатдан миллий ҳуқуқий тизимнинг дунёда кечаётган глобаллашув жараёнларига боғлиқлиги билан тавсифланади. Мамлакатимизда бир томондан ривожланган давлатларнинг ҳуқуқий қадриятларини ва ҳуқуқ манбалари тизимини моделлаштириш услубларини ўзлаштириш жараёни кетаётган бўлса, иккинчи томондан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини конвергенция жараёнларидан ҳимоя қилиш, ундаги мамлакатнинг жуғрофий, этник, маънавийруҳий ва омиллари билан боғлиқ хусусиятларни сақлаб қолиш тенденциялари кечаётганлигини кўришимиз мумкин. Фуқаролик жамиятини барпо этиш, мамлакат ҳаётида демократик қадриятларни қарор топтириш ҳамда жамиятдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ички нормативҳуқиқий ҳужжатлар билан бир қаторда, халқаро конвенциялар ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа нормаларининг амалдаги ижросини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг амалдаги ижросини таъминлаш деганда, давлатнинг олий вакиллик органи томонидан ратификация қилинган ёки бошқача тарзда мажбурият сифатида қабул қилинган халқаро шартномаларда белгиланган нормаларнинг бевосита ёки билвосита амалда тўлиқ қўлланилиши билан боғлиқ ташкилийҳуқуқий чора-тадбирлар йиғиндиси тушунилади. Бошқача айтганда, халқаро шартномалар томонидан у ёки бу муносабатлар тўғридан-тўғри ёки бошқа ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солиниши ва уни тегишли давлат органлари томонидан таъминланиши халқаро шартномалар амалда тўлиқ ижро этилишини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |