8-мавзу. Иқтисодий ўсиш моделлари.
Иқтисодий ўсиш халқ фаровонлигини асосини ташкил қилади. Иқтисодий ўсиш ва унга таъсир қиладиган омиллараро ўзаро боғлиқликларни таҳлил қилиш ва бу жараёнда математик моделлардан ва усуллардан фойдаланиш яхши натижаларни беради.
Биз мазкур масалани ечишда математиканинг чизиқли дастурлаш курсининг ишлаб чиқариш функциялари Кобб-Дуглас, Эрроу- Ченери ва бошқаларнинг ишлаб чиқариш омилларининг ўзгармас эластикли ўзаро алмашуви ва Брунонинг ишлаб чиқаришга ўзгармас миқдорда (даражада) қатнашувчи функциялардан фойдаланиш усулларини кўриб чиқдик.
Иқтисодиётнинг абсолют ва нисбий ўсиш тезликлари ва эластиклик коэффициентларини аниқлаш берилган.
Шундай қилиб, боб иқтисодий ўсиш, уларга таъсир қилувчи омилларнинг ўзаро боғлиқликлари, иқтисодиётнинг абсолют ва нисбий ўсиши, эластиклик коэффициентларини математик усуллар ёрдамида аниқлаш ва таҳлил қилишга бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |