2.4.Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар: Лабаратория ишлари белгиланмаган.
2.5. Курс иши (лойиҳаси) бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Ўқув режаларида курс иши (лойиҳа) киритилмаган
2.6. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим давомида талабалар ўқув дастурига кирмаган мавзуларни қўшимча адабиётлар асосида мустақил ўрганадилар. Мустақил таълим икки усулда: Реферат ва назорат иши кўринишида бажарилади.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
дарслик ва ўқув қўлланмалари бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
талабаларнинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариши билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
фаол ва муаммоли ўқитиш услубларидан фойдаланадиган ўқув машғулотлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |