O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»


-жадвал Fe-Fe3C системасидаги эвтетик ва эвтектоид мумозанатга



Download 6,18 Mb.
bet74/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

11.1-жадвал
Fe-Fe3C системасидаги эвтетик ва эвтектоид мумозанатга
мос келувчи температуралар

Кўрсаткичлар

Fe-Fe3C диаграммасидаги чизиқлар

Чизиқлар

HJB

E`C`F

ECF

P`S`K`

PSK

Температура, оС

1493

1153

1147

738

723

Fe-Fe3C диаграммасидаги асосий, характерли нуқталарга тўғри келадиган углерод миқдори 11.2-жадвалда берилган.


11.2-жадвал
Fe-Fe3C диаграммасидаги характерли нуқталарга тўғри келадиган углерод миқдори

Кўрсаткичлар

Fe-Fe3C диаграммаси дагинуқталар

Нуқталар

B

C

Cl

H

F

E

Концентрация, масс %

0,53

4,30

4,25

0,10

0,16

2,06

Нуқталар

E

S

S

P

Q

O

Концентрация, масс %

2,03

0,80

0,69

0,025

0,006

0,50





11.1-расм. Fe – C системасининг тўлиқ ҳолат диаграммаси.
11.2. Пўлатлар ва чўянлар.
Fe-Fe3C тизимидаги қотишмалар уларнинг таркибидаги углероднинг миқдорига қараб пўлатлар ва чўянларга бўлинади.
Пўлатларга таркибидаги углерод миқдори 2,03 % дан ошмайдиган қотишмалар киради. Пўлатларнинг структураси улар таркибидаги углероднинг миқдори билан аниқланади.
Таркибида 0,1% углерод бўлган пўлатларнинг тўла қотган моментдаги структураси соф феррит (δ–феррит) кўринишда бўлади. Таркибида 0,1 – 0,16 % углерод бўлган пўлатлар тўла қотганда феррит-аустенит структурани ҳосил қилади ва уларнинг таркибидаги δ–ферритнинг миқдори 0 дан (J нуқта) 100 % гача (Н нуқта) ўзгаради (10,1-расм).
Таркибидаги углерод миқдори 0,16-0,51 % бўлган пўлатлар совиш жараёнида дастлаб ҳосил бўлган δ–ферритнинг сарфланиши билан боғлиқ бўлган феррит-аустенит структурасига эга.
Таркибида 0,51-2,03 % углерод бўлган пўлатлар, суюқ металл қотишининг дастлабки дақиқалариданоқ соф аустенит структурани ҳосил қила бошлайди.
Кўпгина зангламайдиган пўлатларда аустенит барқарор бўлмайди ва у осонгина мартенситга айланади. Мартенситнинг таркиби ҳам дастлабки аустенит таркиби билан бир хил бўлсада, у бошқа хилдаги «игнасимон» структурага эга. Бунда пўлатнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги ортади, коррозион хоссаларининг ўзгариши деярли сезилмайди.
Чўянларнинг таркибида 2,03% дан кўпроқ углерод бўлиб, улар эвтектикгача (0,03 % < С < 4,25 %) ва эвтектикдан ташқариги (С > 4,25 %) чўянларга бўлинади. Эвтектикгача бўлган чўян структураларига аустенит (асосий ташкил этувчиси) ва перлит (Fe ва FeC лардан иборат эвтектик аралашма) киради.
Реал металлургияда чўян ишлаб чиқариш пайтида амалга ошириладиган ўта совитиш жараёнлари қотишмалар структурасида цементит эмас, балки «карбосимон» деб аталадиган шаклдаги графит ажралишига сабаб бўлади.
Аустенит-графит эвтектикали кулранг чўян бўлаклари уларга «кулранг» номи берилишига сабаб бўлган. Кулранг чўянлардан фарқли ҳолда оқлари оқ-кулранг сифта синиқларга эга бўлиб, уларнинг таркибига аустент-цементит эвтектика киради. Эвтектикдан ташқариги чўянларнинг асосий фазавий-структуравий ташкил этувчиси – графит (ёки цементит) ҳисобланади.
Пўлатлар таркибига металлга алоҳида хусусиятларни қарор топтириш учун доимо углероддан ташқари яна легирловчи элементлар деб аталадиган кўпгина кимёвий элементлар қўшилади. Булардан ташқари уларнинг таркибига руда маҳсулотларидан ўтиб қолган бошқа аралашмалар ҳам мавжуд бўлади. Бундай элементлар қўшимчалар дейилади.
Оддий сифатли пўлатларга Пўлат-1, Пўлат-2, Пўлат-3 ва бошқа таркибидаги углероднинг миқдори (0,15–0,45 %) ва механик хоссалари билан фарқ қиладиган пўлатлар киради.
Сифатли пўлатларнинг маркаланиши – Пўлат-10, 15, 20 ва ҳ.к. улардаги ўртача пўлатнинг миқдорига (юздан бир улушларда) мос келади.
Легирловчи компонентлар миқдори 3–5% дан ошмаган пўлатлар углеродли ёки паст легирланган гуруҳга бирлаштирилган. Уларнинг қўлланилиш соҳаси: жиҳозларнинг асосий қисми ва металл конструкциялари.
Углеродли пўлатлар органик кислоталар муҳитида кучли коррозиялана-ди, кислород кириши ва ҳароратнинг ортиши билан коррозия тезлиги янада ортади.
Спиртларда, бензолда ва органик эритувчиларда темир углеродли пўлатлар коррозион бардошлидир.



Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish