3.3 Электрон ресурслар
www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси хукумат портали.
www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
http://www.chem.msu.su.ru
http://www.chem.kstu.ru/butlerov
hppt://www.goodgoods.ru/shop/book
www.lukoil.ru
www.oil-gas.at
www.neft-gaz.ru
www.lukoil.ru
www.yukos.ru
www.thyssenkrupp-plantservices.com
www.trubodetal.ru
www.winterstahl.com
www.gasmessung.de
www.future-energy.de
“КОРРОЗИЯДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ” ФАНИ БЎЙИЧА ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР
«KORROZIYADAN HIMOYA QILISH» fanidan
TEST SAVOLLARI TO`PLAMI
1. Коррозия туфайли кўриладиган зарарларнинг турлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) моддий ва иқтисодий
B) моддий ва маънавий
C) бевосита ва билвосита
D) саноат ва ишлаб чиқариш
2. Металл ва қотишмаларнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсирлашиши натижасида ўз-ўзидан емирилиш ҳодисаси металларнинг ......... дейилади.
A) чарчаши
B) фаолланиши
C) оксидланиши
D) коррозияланиши
3. Металларнинг ташқи муҳит билан кимёвий ва электрокимёвий реакция,
баъзида эса механик таъсирига қаршилик кўрсата олиш қобиляти ....
дейилади.
A) материалларнинг бардошлилиги ёки кимёвий қаршилиги
B) материалларнинг мустаҳкамлик чегараси
C) материалларнинг эластиклиги
D) материалларнинг пластиклиги
4. Коррозион муҳит деб қандай муҳитни олиш мумкин?
A) майдони мавжуд муҳит
B) вакуумдан иборат муҳит
C) абсолют қуруқ муҳит
D) коррозия жараёни кечаётган муҳит
5. Металл билан коррозияловчи муҳитнинг ўзаро таъсирлашуви натижасида ҳосил бўладиган кимёвий бирикмалар ............ дейилади.
A) комплекс бирикмалар
B) органик бирикмалар
C) коррозия маҳсулотлари
D) ноорганик бирикмалар
6. Коррозия жараёнининг бориш механизми бўйича табиатда металлар коррозиясининг қандай турлари мавжуд?
A) ярали ва питтинг
B) кимёвий ва электрокимёвий
C) дарзли ва ёриқли
D) нам ва шўр сув
7. Металларнинг оксидланиши ва муҳит оксидловчи компонентининг қайтарилиши бир вақтда ва бир актда борадиган металлнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсир жараёни .......... дир.
A) электрокимёвий коррозия
B) кимёвий коррозия
C) биологик коррозия
D) гидрологик коррозия
8. Металл атомларининг ионлашуви ва коррозион муҳит оксидловчи компонентининг қайтарилиши турли актда кечади ва уларнинг тезлиги электрод потенциалига боғлиқ бўлган металлнинг коррозион муҳит (электролит эритмаси) билан ўзаро таъсир жараёни .......... дейилади.
A) оддий коррозия
B) мураккаб коррозия
C) аралаш коррозия
D) электрокимёвий коррозия
9. Агрессив муҳит компонентлари билан металлнинг таъсирлашув нуқтасида бир актда ва бир вақтда, гетероген кимёвий реакция қонуниятларига бўйсинувчи ўз-ўзидан борадиган оксидланиш-қайтарилиш жараёнига ..... дейилади.
A) газ коррозияси
B) атмосфера коррозияси
C) денгиз коррозияси
D) намлик коррозияси
10. Металлнинг вақт бирлиги ичида коррозион емирилиш чуқурлигини характерлайдиган катталик .........дейилади
A) баландлик кўрсаткичи (hk)
B) чуқурлик кўрсаткичи (Кh)
C) масса кўрсаткичи (mh)
D) ҳажм кўрсаткичи (vk)
11. Коррозия туфайли металл массаси ўзгаришининг металл сирти ва вақтга бўлган нисбати билан ўлчанадиган массавий кўрсаткич катталиги қайси жавобда тўғри кўрсатилган ?
А) B)
С) D)
12. Металларнинг текис коррозиясида манфий масса кўрсаткичидан коррозиянинг чўқурлик кўрсаткичига қайси ифода орқали ўтиш мумкин?
А) В)
С) D)
13. Коррозия жараёнида металлга ютилган ёки ундан ажралган ва нормал шароитга келтирилган газ ҳажмининг металлнинг бирлик сиртига ва бирлик вақтга бўлган нисбати билан ўлчанадиган катталик, яъни коррозиянинг ҳажмий кўрсаткичи қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) B)
C) D)
14. Коррозия жараёни вақтида металл маълум бир механик кўрсаткичининг % ларда ифодаланган ўзгаришини кўрсатувчи коррозиянинг механик кўрсаткичларидан бири ҳисобланган мустаҳкамлик кўрсаткичи қайси жавобда тўғри кўрсатилган ?
A) B)
C) D)
15. Юпқа металл листларини ўрганишда электр қаршилиги ўзгаришининг кўрсаткичи ҳисобланган ўчоқ кўрсаткичи – металл сиртидаги коррозия ўчоғлари сонининг сирт бирлиги ва вақт бирлигига бўлган нисбати билан ўлчанадиган катталик ифодаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) B)
C) D)
16. Агрессив муҳит компонентлари билан металлнинг таъсирлашув нуқтасида бир актда ва бир вақтда, гетероген кимёвий реакция қонуниятларига бўйсинувчи ўз-ўзидан борадиган оксидланиш-қайтарилиш жараёнига ........... дейилади.
A) металларнинг осидланиш коррозияси
B) металларнинг қайтарилиш коррозияси
C) металларнинг паст босимли коррозияси
D) металларнинг газ коррозияси
17. Металл сиртида буғнинг конденсацияланиш ҳароратига мос келадиган “шудринг нуқтаси” деб аталувчи ҳолат қандай катталикка боғлиқ?
A) О2 нинг концентрациясига
B) Н2 нинг парциал босимига
C) СО2 нинг концентрациясига
D) сув буғларининг парциал босимига
18. Металлнинг юқори ҳароратда газлар коррозион таъсирига қаршилик қила олиш қобилятини характерловчи катталик қандай номланади?
A) оловбардошлик
B) электр қаршилик
C) солиштирма қаршилик
D) ўтказувчанлик
20. Иссиқликка мустаҳкамлиги юқори ҳароратли газлар таъсирида тегишли механик хоссаларини, мустаҳкамлигини ва сирпанишга қаршилигини сақлаб қолиш қобилятини аниқлайди.
A) иссиқликка чидамлилик
B) электр қаршилик
C) солиштирма қаршилик
D) иссиқлик ўтказувчанлик
21. Ҳозирги вақтда металл констркцион материалларнинг дефектларини синфлашнинг нечта асосий усуллари мавжуд?
A) 2; B) 3; C) 4; D) 5;
22. Кристалл панжарадаги нуқтавий дефектларнинг нечта асосий кўриниши мавжуд?
A) 2; B) 3; C) 4; D) 5;
23. Кристалл пажарада энг кўп учрайдиган нуқтавий дефектлардан ҳисобланган, кристалл панжарадаги бўш тугунлар қандай аталади?
A) вакуумлар; B) вакансиялар; C) донорлар; D) дислокациялар;
24. Ўзининг асосий мувозанат ҳолатидан тугунлар орасидаги бўш жойга силжиган металла атомлари қандай номланади?
A) вакуумланган; B) вакансияланган;
C) донорланган; D) дислокацияланган;
25. Ваканцияларнинг ҳосил бўлиши атомлар дислокацияси билан бир вақтда амалга ошиши натижасида ҳосил бўладиган жуфт дефектлар қандай номланади?
A) Томас дефектлари B) Фарадей дефектлари
C) Френкел дефектлари D) Гиббс дефектлари
26. “Мувозанат ҳолатидаги системанинг (Gмув) эркинлик даражалари сони (мавжуд фазалар таркиби ва миқдорини бузмаган ҳолда ўзгартириш мумкин бўлган системага таъсир этувчи эркин ўзгарувчилар сони) унинг компонентлари сони (Кком), фазалар миқдори (Ф) ва ўзгарувчи параметрлар сони (П) билан аниқланади, яъни Gмув = Kком – Ф + П ” Бу қоидани қайси олим яратган?
A) Томас B) Фарадей C) Френкел D) Гиббс
27. Система ҳолатнинг эҳтимоллигини миқдоран аниқлаш имконини берадиган катталик қандай аталади?
A) энтропия B) энталпия C) энергия D) ички энергия
28. Энтропиянинг ўзгариши, изобар потенциал ҳамда энталпияни ўзаро боғловчи тенглама қуйидаги жавобларнинг қай бирида келтирилган?
A) ∆G = ∆H – T ∆S B) A = P ∆V
C) ∆G = – RT lnK D) ∆G = – RT lnK – RT lnaO2
29. Металлнинг оксидланиш жараёни нечта асосий босқичда амалга ошади?
A) 5; B) 6; C) 7; D) 8;
30. Фазаларнинг бўлиниш чегарасида модда концентрациясининг ўзгаришига .......... дейилади.
A) абсорбция; B) десорбция; C) адсорбция; D) хемосорбция;
31. Жавобларнинг қайси бирида адсорбциянинг икки кўриниши тўғри ёзилган?
A) абсорбция ва десорбция
B) хемосорбция ва абсорбция
C) физикавий ва кимёвий (хемосорбция)
D) десорбция ва хемосорбция
32. Адсорбцияланадиган модда ва металл молекулалари иштирокида борадиган кимёвий реакция жараёнига ............... дейилади.
A) абсорбция; B) десорбция; C) адсорбция; D) хемосорбция;
33. Ҳарорат Т = const бўлганда қаттиқ жисм сиртидаги барқарорлашган адсорбат миқдори билан концентрация ёки Р босим (агар адсорбат газ бўлса) орасидаги функционал боғланиш адсорбция ................дейилади.
A) изобара B) изохораси C) изоэнтропияси D) изотермаси
34. υад = Kад Р (1 – ϴ) ифодага асосан адсорбция жараёнининг тезлиги υад газнинг босими Р га ва металл сирти бўш қисмининг катталигига қандай боғланган?
A) тўғри пропорционал B) тескари пропорционал
C) квадратик тарзда D) боғлиқ эмас
35. чизмада кўрсатилган график қандай номланади?
A) Генри изотермаси
B) Ленгмюр изотермаси
C) Френкел изотермаси
D) Гиббс изотермаси
36. Кинетика жараёнини ўрганишда жараённинг танланган кўрсаткичи билан вақт орасидаги функционал боғланишни ифодаловчи КЎРСАТКИЧ = f(τ) рамзий тенглама қандай номланади?
A) кинетик тенглама B) динамик тенглама
C) статик тенглама D) мувозанат тенглама
37. Келтирилган жавобларнинг қайси бири плёка ўсишининг чизиқли қонунини ифодалайди?
A) ∆G = – RT lnK; B) ∆G = ∆H–T ∆S; C) υад = Kад Р (1–ϴ); D) h = K1 τ
38. Келтирилган жавобларнинг қайси бири плёка ўсишининг параболик қонунини ифодалайди?
A) h = K1 τ; B) h2 = K2 τ C) υад = Kад Р (1–ϴ); D) ∆G = ∆H–T ∆S;
39. Келтирилган жавобларнинг қайси бири плёка ўсишининг умумий, мураккаб-параболик қонунини ифодалайди?
A) h = K1 τ; B) h2 = K2 τ C) K1h2 + K2h = К1К2 τ.; D) ∆G = ∆H–T ∆S;
40. Юқори ҳароратларда темир сиртида қуйидаги оксидларнинг қайси бири ҳосил бўлиши мумкин?
A) темир чалаоксиди FeO; B) темир чалаоксид-оксиди Fe3O4
C) темир оксиди α – Fe2O3; D) жавобларнинг барчаси тўғри
41. Темир чалаоксиди FeO фанда қандай ном билан юритилади?
A) калцит
B) гематит
C) магнетит
D) вюстит
42. Темир чалаоксид-оксиди Fe3O4 фанда қандай ном билан юритилади?
A) калцит
B) гематит
C) магнетит
D) вюстит
43. Темир (III) оксиди α – Fe2O3 фанда қандай ном билан юритилади?
A) калцит
B) гематит
C) магнетит
D) вюстит
44. Темир оксидлари – FeO: Fe3O4: Fe2O3 қалинликларининг нисбати мос равишда қайси жавобда тўғри келтирилган?
A) 1000:100:10 B) 100:10:1 C) 1:10:100 D) 10:100:1000
45. Хром, алюминий ва кремний мустаҳкам ҳимоя оксид плёнкаларини ҳосил
қилиши сабабли уларнинг қўшилиши темирнинг оксидланишини .........
A) кескин камайтиради B) кескин оширади
C) таъсир қилмайди D) ўзгартирмайди
46. Ванадий, волфрам ва молибден пўлатнинг юқори ҳароратларда
оксидланишини ..............
A) кескин камайтиради B) кескин оширади
C) таъсир қилмайди D) ўзгартирмайди
47. Газ коррозияси жараёнига ҳарорат қандай таъсир қилади?
A) коррозия тезлигини камайтиради
B) коррозия тезлигини оширади
C) коррозия тезлигига таъсир қилмайди
D) коррозия тезлигини ўзгартирмайди
48. Ёқилғиларнинг ёниш жараёнида ҳосил бўладиган беш валентли ванадий
оксиди (V2O5) пўлатнинг осидланиш тезлигига қандай таъсир қилади?
A) камайтиради B) оширади
C) таъсир қилмайди D) ўзгартирмайди
49. Ҳозирги вақтда иссиқликка чидамли легирлашнинг етарлича асосланган
нечта назарияси мавжуд?
A) 5; B) 4; C) 3; D) 2;
50. Иссиқликка чидамли легирлашнинг нечанчи назарияси юқори ҳимояловчи хоссаларга эга бўлган қўшалоқ оксидлар ҳосил бўлиши ҳақидаги постулатларга асосланган?
A) биринчи; B) иккинчи; C) учинчи; D) тўртинчи;
51. “Металл сиртида асосий металлнинг оксидланишига тўсқинлик қилувчи легирловчи элементнинг ҳимояловчи оксиди ҳосил бўлади”. Бу иссиқликка чидамли легирлашнинг нечанчи назарияси?
A) биринчи; B) иккинчи; C) учинчи; D) тўртинчи;
52. “Озгина қўшилган легирловчи элемент оксидланади ва асосий металл оксидида эриб, унинг асосий металл кристалл панжарасидаги дефектларни камайтиради”. Бу иссиқликка чидамли легирлашнинг нечанчи назарияси?
A) биринчи; B) иккинчи; C) учинчи; D) тўртинчи;
53. Электрокимёвий коррозия юз беришининг асосий шарти нимадан иборат?
A) электр ўтказувчи муҳитнинг бўлиши
B) муҳит қаршилигининг юқори бўлиши
C) муҳитнинг турли фазада бўлиши
D) муҳитнинг биржинсли бўлиши
54. Водород қутбсизланиши билан борадиган металлар коррозиясида катод
реакцияси.........
A) кислород ажралиши билан боради
B) водород ажралиши билан боради
C) кислород ютилиши билан кечади
D) водород ютилиши билан боради
55. Водород ажралишининг катод жараёнида қуйидаги босқичларнинг қайси
бири амалга ошади?
A) гидратланган водород ионларининг металл сиртига ўтириши туфайли
массанинг кўчиши;
B) НзО+ разрядланишининг электрокимёвий босқичи ва Н2 нинг ҳосил
бўлиши;
C) Н2 нинг металл сиртидан ажралиши;
D) барчаси амалга ошади
56. Коррозия жараёнида металл атомларидан металл ионларининг ҳосил бўлишини кислотали электролит эритмаси мисолида қуйидаги реакция орқали ифодалаш мумкин: Me = Меп+ + пе. Металлнинг кристалл панжарадан эритмага ўтиши реакцияда қатнашадиган барча n валентли электронларнинг бир вақтнинг ўзида (бир актда) ажралиши билан боғлиқми ёки бундай ажралиш қатор кетма-кет, масалан бир электронли босқичлар билан амалга ошадими?
A) бир вақтнинг ўзида
B) кетма-кет
C) жараёнда электронлар ажралмайди
D) бундай реакция бормайди
57. Маълум потенциаллар соҳасига эга бўлган, агрессив муҳитдаги металлар ва қотишмаларнинг коррозияга юқори чидамли ҳолати ............ дейилади.
A) эриш B) қотиш C) фаолланиш D) пассивланиш
58. Барча локал коррозия жараёнлари кўпинча кетма-кет, бир-биридан кейин келадиган неча нечта асосий босқичдан иборат?
A) 5; B) 4; C) 3; D) 2;
59. Металлар ва уларнинг қотишмаларида учрайдиган коррозияларнинг локал кўринишлари орасидаги энг хавфлиси қайси?
A) ярали B) тирқишли C) кристаллараро D) питтинг
60. Пассивлашадиган кўпгина металлар (Fe, Ni, Co, Mn, Cr,Ti, Al, Mg, Zr, Nb, Та, Си, Zn ва б.) ва улар асосидаги қотишмалар ҳамда конструкцион материаллар коррозиянинг қайси турига кўпроқ мойилдирлар?
A) ярали B) питтинг C) кристаллараро D) тирқишли
61. Металларнинг ярали коррозиясида яраларнинг диаметри одатда уларнинг чуқурлигига нисбатан етарлича ............
A) кичик B) катта C) тенг D) қиёслаб бўлмайди
62. Металларнинг питтинг коррозиясида питтингларнинг диаметри одатда уларнинг чуқурлигига нисбатан етарлича ............
A) кичик B) катта C) тенг D) қиёслаб бўлмайди
63. Конструкцияларда ингичка тирқишлар, зазорлар, жуда кичик ўлчамли оралиқлар бўлганда ёки металл материал микротирқишлар ва микроёпиқлар кўринишидаги технологик деффектларга эга бўлган ҳолларда ................коррозияси кузатилади.
A) ярали B) питтинг C) кристаллараро D) тирқиш
64. Поликристалл материалларнинг доналар чегарасида, доналар таркиби билан дона чегарасидаги кимёвий хилма-хиллик оқибатида вужудга келадиган коррозия ............... дейилади
A) ярали B) питтинг C) кристаллараро D) тирқиш
65. Материал фазавий ташкил этувчиларидан бирининг кучли эриши оқиба-тида турли шаклда ва турли чуқурликда ҳосил бўладиган бўшлиқлар туфайли конструкциянинг функционал хоссаларини йўқотиши ..........
A) дарз кетиш B) селектив бузилиш C) ёрилиш D) чарчаш
66. Икки ва ундан ортиқ турли электрокимёвий табиатга эга бўлган металларнинг ўзаро бириккан (контактда бўлган) жойларида вужудга келадиган коррозия ..............коррозияси дейилади
A) ярали B) тирқишли C) контакт D) питтинг
67. Электрокимёвий табиати турлича бўлган металлар контактида потен-циали манфийроқ бўлган металл анод ва потенциали янада мусбатроқ бўлгани – .......... вазифасини бажаради
A) электролит B) контакт C) электрод D) катод
68. Агрессив муҳит билан бир қаторда механик кучланиш таъсирларига ҳам учрайдиган шароитларда ишлатиладиган металл конструкциялари ......... учрайдилар.
A) коррозион-механик емирилишга B) тирқишли коррозияга
C) контакт коррозиясига D) питтинг коррозиясига
69. Механик юкламалар таъсирида металл коррозион емирилишининг қайси кўриниши вужудга келиши мумкин?
A) коррозион ёрилиш; B) коррозион чарчаш;
C) коррозион эрозия D) барча жавоблар тўғри
70. Механик кучланиш таъсиридаги коррозион жараёнлар неча босқичда амалга ошади:
A) 5; B) 4; C) 3; D) 2;
71. Чўзувчи кучланиш ва коррозион муҳитнинг биргаликдаги тасири оқиба-тида дарзларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши сабабли металл яхлитлигининг бузилиши................
A) коррозион ёрилиш; B) коррозион чарчаш;
C) коррозион эрозия D) барча жавоблар тўғри
72. Агрессив муҳитнинг табиати, унинг концентрацияси ва таркиби коррозион ёрилишнинг вужудга келиши ва ривожланишига таъсир кўрсатадими?
A) йўқ; B) алоқадор эмас; C) ҳа; D) тегишли эмас;
73. Мустаҳкамлик чегарасидан анча кичик бўлган кучланишлардаги даврий динамик юклама таъсирида металларнинг емирилиши ...........
A) коррозион ёрилиш; B) коррозион чарчаш;
C) коррозион эрозия D) фретиг-коррозия
74. 107 ва ундан кўпроқ циклда ҳам металлларнинг чарчашдаги емирилиши бошланмайдиган максимал кучланишнинг қиймати......чегараси дейилади.
A) мустаҳкамлик B) эластиклик C) пластиклик D) чидамлилик чегараси
75. Металлга ўзгарувчан кучланиш ва агрессив муҳит бир вақтнинг ўзида таъсир қилганида чарчашга чидамлилик чегараси қандай ўзгаради?
A) ошади B) ўзгармайди; C) пасаяди D) доимий қолади;
76. Даврий равишда унча катта бўлмаган нисбий силжишларда бир-бирига тегиб турган сиртлардаги ишқаланиш ва шикастлар туфайли вужудга келадиган металларнинг емирилиши .............коррозия дейилади
A) ярали B) фреттинг C) контакт D) питтинг
77. Фреттинг коррозиянинг тезлиги жавобларда келтирилган омилларнинг қайси бирига боғлиқ?
A) металлнинг табиати; B) муҳит таркиби ва ҳарорат
C) юклама ва сиртларнинг ҳолати D) барча жавоблар тўғри
78. Суюқликда пуфакчаларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг гидравлик зарба билан йўқолиши жараёнида вужудга келадиган коррозия тури ..........
A) коррозион ёрилиш; B) коррозион чарчаш;
C) кавитацион эрозия D) фретиг-коррозия
79. Коррозион синаш давомида синаладиган намуна ташқи кўриниши билан коррозион муҳитда бўладиган ўзгаришларни баҳолаш қайси мезонга киради?
A) сифат B) сон C) миқдорий D) ижтимоий
80. Материаллар коррозион чидамлилигининг ......... мезонлари қўлланила-диган физик ва физик-кимёвий синов усулларининг ўзига хослиги билан белгиланади.
A) сифат B) сон C) миқдорий D) ижтимоий
81. Энг кўп ишлатиладиган металлар коррозион чидамлилигининг миқдорий мезони ...........
A) металлнинг йўқотган массаси
B) металл қалинлигининг текис юпқаланиш тезлиги
C) коррозиянинг кетган чуқурлиги
D) локал жароҳат ўчоғларининг жойи ва сони
82. Пўлат учун ҳар хил чидамлилик балларига металлнинг маълум бир юпқалашиш тезлиги тўғри келадиган металлар коррозион бардошли-лигининг қандай шкаласи ишлаб чиқилган?
A) 100 балли B) 10 балли C) 5 балли D) 8 балли
83. Ҳозирги вақтгача мавжуд бўлган синов усули қуйидаги жавобларнинг қайси бирида тўғри кўрсатилган?
A) дала синов усуллари; B) табиий шароитдаги (натур) синов усуллари;
C) лаборатория шароитидаги усуллар; D) барча жавоблар тўғри
84. Металлар каррозияга бардошлилигининг ўн балли тизимига асосан ҳар қандай металл ёки қотишманинг бардошлигиги йилига қандай қийматдан катта бўлмаса, у технологик жараёнларда ишлатиладиган қурилма ёки жиҳозлар тайёрлашга яроқли ҳисобланади?
A) 0,001 мм; B) 0,01; C) 0,1 мм; D) 1 мм;
85. Материалларни коррозиянинг локал кўринишларига синаш учун қўлланиладиган икки асосий – кимёвий ва электрокимёвий усуллари билан биргаликда қўлланиладиган алоҳида қўшимча тадқиқот усули қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) механикавий B) биологик C) физикавий D) статик
86. Питтинг коррозияга чидамлиликни аниқлаш учун асосий катталик ҳисобланган питтинг коррозиясининг шартли тезлигини Vпк = формула орқали қайси усулда аниқлаш мумкин?
A) механикавий B) индикатор C) физикавий D) гравиметрик
87. Ишлаб чиқариладиган коррозияга чидамли пўлатларнинг барчаси учун коррозиянинг қайси тури учун бардошлиликка синов мажбурий ҳисобланади?
A) ярали B) питтинг C) кристаллараро D) тирқиш
88. Электрокимёвий тадқиқотларнинг икки асосий тури қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) потенциодинамик ва гальваностатик B) оптик ва акустик;
C) электромагнетик ва электростатик; D) динамик ва статик
89. Электрокимёвий тадқиқотларнинг икки асасий – потенциодинамик ва гальваностатик усуллари ҳам питтинг коррозиянинг қандай харак-теристикасини аниқлашга асосланган?
A) питтинг чуқурлиги; B) чегаравий потенциал;
C) питтинг диаметри D) коррозия токи
90. Тўртта – лойиҳалаш, тайёрлаш, ишлатиш ва реновация (реконструкция, таъмирлаш) босқичларидан иборат давр исталган аппарат ёки конструкциянинг ............ташкил қилади.
A) ҳаёт циклини; B) синов даврини;
C) эскириш даврини D) янгиланиш даврини
91. Жиҳозлар коррозион ҳолатини (уларни лойиҳалаш, ишлатиш, реновация босқичларида) баҳолаш, мумкин бўлган коррозион нохушликлар ҳақида замонавий маълумот олиш, ҳолатининг ташхислари ва барча турдаги кузатишларни қамраб олувчи амаллар мажмуи ...........дейилади
A) коррозион мониторинг; B) коррозион қамров;
C) коррозион текширув D) коррозион статистика
92. Нормал Ер атмосферасида ишлатиладиган иншоотлар ва жиҳозларнинг коррозияси ............коррозияси дейилади.
A) газ B) атмосфера C) денгиз D) тупроқ
93. Металлнинг ҳолати ва ҳаво атмосферасининг ифлосланганлик даражасига боғлиқ бўлиб, металл сиртида намликнинг конденсацияланиши бошланадиган нисбий намлик намлик дейилади.
A) гигрометрик B) абсолют C) критик D) турғун
94. Атмосферанинг газлар, агрессив моддалар ва чанг билан ифлосланиши коррозияни тезлигини ................
A) камайтиради B) ўзгартирмайди C) оширади D) доимий сақлайди
95. Ер остида жойлаштирилган жиҳозларга таъсир қилувчи намлик тури қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A) боғланган B) капиляр C) гравитацион D) барча жавоблар тўғри
96. Ион ҳолдаги темирни ютиб, эримайдиган ҳолатдаги бирикмаларни ҳосил
қилиб чиқарадиган темирни қайта ишловчи бактериялар қандай номланади?
A) аэроб B) анаэроб C) биологик D) ботаник
97. Тупроқ таркибида бўлган сулфатлардан олтингугуртни қайтарувчи яъни, фаолияти натижасида S ионлари О2 нинг аралиши билан S2– гача қайтариладиган бактериялар қандай номланади?
A) аэроб B) анаэроб C) биологик D) ботаник
98. Денгиз сувининг шўрлик даражаси қандай катталик орқали ўлчанади?
A) промилларда B) профилларда C) л/г ларда D) кг/м3 ларда
99. Граммларда олинган, 1000 г денгиз сувида эриган қаттиқ моддаларнинг миқдори қандай номланади?
A) гидрофоб B) профилл C) промилл D) гидрофилл
100. Металл билан технологик муҳит ҳарорати бир хил бўлган изотермик шароитларда пассивлашадиган металл коррозия тезлигининг кескин ортиш ва эркин коррозия потенциалининг пасайиш эффекти кузатиладиган температура.............дейилади
A) металлнинг критик температураси
B) ўз-ўзидан эриш температураси
C) ўз-ўзидан активланишнинг чегаравий температураси
D) ўз-ўзидан пассивланишнинг чегаравий температураси
Do'stlaringiz bilan baham: |