1.5. Коррозия кўрсаткичлари.
Коррозия тезлиги жараённинг маълум бир кўрсаткичи билан вақт орасидаги боғланишни ўрганиш орқали аниқланиши мумкин. Коррозиянинг τ вақт моментидаги ҳақиқий ёки оний дифференциал тезлиги кўрсаткичдан вақт бўйича олинган биринчи тартибли ҳосиласига тенг. Кўпинча амалда жараённинг τ вақт моментидаги ўртача интеграл тезлиги, яъни аниқланади.
Коррозия жараёнининг энг кўп ишлатиладиган кўрсаткичлари: чуқурлик, масса ўзгариши, ҳажм ўзгариши, механик кўрсаткичлари бўлиб ҳисобланади.
Чуқурлик кўрсаткичи (Кh) металлнинг вақт бирлиги ичида коррозион емирилиш чуқурлигини характерлайдиган катталикдир (масалан, мм/йил). Шунингдек бу катталик металл сиртида ҳосил бўладиган коррозия маҳсулоти (плёнкаси) қалинлигининг вақт бирлиги ичидаги ўзгаришини ҳам ифодалаши мумкин (мм/йил).
Массавий кўрсаткич ( ) коррозия туфайли металл массаси ўзгаришининг металл сирти ва вақтга бўлган нисбати билан ўлчанадиган катталикдир (г/(м2∙соат)):
Бу кўрсаткич манфий бўлади агарда металлнинг массаси τ вақтдан сўнг ўлчангандан сўнг камайса ва аксинча τ вақтдан сўнг ўлчанганда унинг массаси ортган бўлса бу катталик мусбат бўлади.
Агарда металл коррозияси маҳсулотининг таркиби маълум бўлса, масса ўзгаришининг мусбат кўрсаткичини унинг манфий шаклига қуйидаги формула билан қайта ҳисоблаш орқали ўтказиш мумкин:
Бу ерда ва — мос равишда коррозия кўрсаткичининг манфий ва мусбат кўрсаткичлари; AMe – металлнинг атом массаси; Aок – оксидловчининг атом массаси; nМе – металлнинг валентлиги; nок – оксидловчининг валентлиги;
Металларнинг текис коррозиясида манфий масса кўрсаткичидан коррозиянинг чўқурлик кўрсаткичига ўтиш мумкин:
бунда ρМе – металлнинг зичлиги (г/см3).
Коррозиянинг ҳажмий кўрсаткичи Kv коррозия жараёнида металлга ютилган ёки ундан ажралган ва нормал шароитга келтирилган ∆V газ ҳажмининг металлнинг бирлик сиртига ва бирлик вақтга бўлган нисбати билан ўлчанадиган катталикдир (см3/(см2∙соат)):
Коррозиянинг механик кўрсаткичи коррозия жараёни вақтида металл маълум бир механик кўрсаткичининг %ларда ифодаланган ўзгаришини кўрсатади. Масалан мустаҳкамлик кўрсаткичи (Kσ) учун:
στ – τ коррозия вақтида чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасининг ўзгариши;
στо – коррозиягача бўлган чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасининг қиймати.
Электр қаршилиги ўзгаришининг кўрсаткичи юпқа металл листларини ўрганишда ўчоқ кўрсаткичи тушунчасидан фойдаланилади. Ўчоқ кўрсаткичи KN – металл сиртидаги коррозия ўчоғлари сонининг сирт бирлиги ва вақт бирлигига бўлган нисбати билан ўлчанадиган катталикдир (1/(м2∙соат)):
Адабиётлар:
1. Семёнова И.В, Флорианович Г.М, Хорошилов А.В, Коррозия и защита от коррозии.– М. Физматлит, 2002, 336 с.
2. Г.Г.Улиг, Р.У.Реви. Коррозия и борьба с ней.– Л. Химия. 1989 г.
3. Н.П. Жук. Курс теории коррозии и защиты металлов. – М.: Металлургия, 1976. 234 с.
4. Н.К.Кофанова. Коррозия и защита металлов. Киев, Алчевск, 2003. 181 с.1.
5. Бондар В.И. Коррозия и защита материалов. Мариуполь. 2009, 131 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |