O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»



Download 6,18 Mb.
bet73/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

10.4-расм. Нефт буғларида (650оС) хромли пўлатлар коррозия тезлигининг хром миқдорига боғлиқлиги. Эгриликлардаги рақамлар H2S нинг миқдорини (%) билдиради.

Таркибида 4–6 % Cr бўлган хромланган пўлатлар ярим иссиқликка чидамли саналади. Бундай синфдаги пўлатлар анча арзон, юқори коррозион чидамлилиги ва мустаҳкамлиги сабабли нефт саноатида крекинг қурилмаларни тайёрлашда кенг қўлланилади.


Алюминий олтингугурт бирикмалари бўлган газ муҳитларида чидамли ҳисобланади. Уни 4% дан кам бўлмаган миқдорда темирга қўшилганда 800оС
ҳароратгача H2S коррозиясига чидамли қотишма ҳосил қилади.


10.5. Хлор ва хлорли водород муҳитидаги коррозия
Газ ҳолатидаги хлор ва водород хлориди муҳитида металларнинг ўзини тутиши бошқа агрессив муҳитларнинг таъсиридан кескин фарқ қилади. Гап шундаки, металл сиртида ҳосил бўладиган хлорли тузлар паст эриш температурасига эга, баъзи ҳоллада эса температура ортганда бевосита буғланиш (возгонка) хоссасига эга. Бундай реакциялар кўпинча мусбат иссиқлик эффектига эга. Бу эса маҳаллий ҳароратнинг сезиларли ортишига, натижада ҳосил бўлган хлоридларнинг эриб, парчаланишига сабаб бўлади. 10.1-жадвалда бир қатор металлардаги хлоридли тузларнинг эриш температуралари келтирилган. Таққослаш учун оксидлар ва сулфидларнинг эриш температуралари ҳам келтирилган.
10.1-жадвал
Баъзи металлар тузлари ва оксидларининг эриш ҳарорати



Хлоридлар

Оксидлар

Сулфидлар

Формуласи

tэриш, оС

Формуласи

tэриш, оС

Формуласи

tэриш, оС

1

AlCl3

192

Fl2O3

2015

Al2S3

1100

2

FeCl2

672

FeO

1360

FeS

1193

3

FeCl3

304

Fe2O3

1540

Fe2S3



4

CuCl2

630

Cu2O

1230

Cu2S

110

5

NiCl2

973 буғл

NiO

1950

NiS

793

6

PbCl2

501

PbO

1290 буғл

PbS



7

TiCl4

буғл

TiO2

1560

Cr2S3

парчал

8

CrCl3

1152

Cr2O3

1550








16- МАЪРУЗА


МЕТАЛЛАР ВА ҚОТИШМАЛАРНИНГ КОРРОЗИОН ТАВСИФЛАРИ
16.1. Темир асосидаги конструкцион материаллар
11.2. Пўлатлар ва чўянлар.
11.3. Коррозион бардошлиликни ошириш мақсадида пўлатларни легирлаш
11.4. Темир асосидаги иссиқликка чидамли қотишмалар.
11.5. Коррозияга чидамли замонавий қотишмалар ва пўлатлар
Таяч сўзлар: аустенит, стандарт потенциал, мувозанат потенциали, занг, критик нуқта, Кюри нуқтаси, эриш нуқтаси, қайнаш нуқтаси, метастабил ҳолат, стабил ҳолат, пўлатлар, мувозанат потенциали, хромали, чўянлар, силхром, хромали, фехрали, кантал, нирезист, ферросилид, силал.
Темир асосидаги конструкцион материаллар – чўянлар ва пўлатлар ишлаб чиқариш ҳажми ва улардан фойдаланиш даражаси бўйича энг кўп тарқалган конструкцион материаллар ҳисобланади.
Темирнинг икки хил – α ва γ аллотропик кўринишлари мавжуд. α–темир феррит дейилади, у магнитланувчан ва ҳажмий марказлашган кристалл панжара (ҲМКП) тузилишга эга, Т < 910°С ва Т > 1401°С ҳароратларда барқарор ҳисобланади. Темирнинг юқори ҳароратларда барқарор ҳисобланган шакли δ – феррит дейилади.
γ – темир қиррали марказлашган кристалл панжара (ҚМКП) тузилишига эга, магнит хоссаларига эга эмас ва у аустенит дейилади. Сувда ҳосил қилиши мумкин бўлган, чегаравий рухсат этилган концентрация қиймати – 0,1 мг/л. Темир ҳам хром ва марганец каби қора металлар синфига киради. Табиатда темир доимо оксидланган, таркибида С, О, S, Mn, Cr, Ni ва бошқа элементлар бўлган руда кўринишда бўлади.
Fe2+ + 2е ↔ Fe реакциянинг стандарт потенциали –0,44 В,
Fe3+ + 3е ↔ Fe реакциянинг стандарт потенциали эса –0,036 В. Бироқ, реал шароитларда амалда ўлчанадиган потенциал мувозанат потенциалидан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.
Кислород ёки бошқа оксидловчилар мавжуд бўлган муҳитда темир пассивлашиб, унинг стационар потенциали +0,1 В га яқинлашиб қолади. Агар эритмада водород иони ёки бошқа галоид ионлар мавжуд бўлса, темирнинг потенциали манфий томонга силжиб, унинг қиймати –0,6 В гача етиши мумкин.
Минерал кислоталардан ташқари кўпгина муҳитларда темир коррозияланганда эримайдиган коррозия маҳсулоти – занг ҳосил бўлади.
Дастлабки анод жараёнида икки валентли Fe2+ темир ионлари ҳосил бўлади. Нейтрал эритмаларда эрувчанлиги 1,64·10–3 г/л бўлган Fe(II) гидорксиди – Fe(OH)2 ҳосил бўлади. Эритмада О2 бўлганда навбатдаги — уч валентли темир гидроксиди Fe(OH)3 нинг хосил бўлиш реакцияси амалга ошади:
4Fe(OH)2 + О2 + 2Н2О = 4Fe(OH)3
Ҳосил бўлган бу реакция маҳсулотининг эрувчанлиги ≈ 4,8·10–8 г/л бўлиб, Fe(OH)2 нинг эрувчанлигига нисбатан анча кичик.
Занг эритмада бевосита коррозияланаётган сирт билан контакт юзасида ҳосил бўлади. Занг металл сиртини ғадир-будир қатлам сифатида қоплайди. Бу қатлам металл сиртига ёмон ёпишганлиги сабабли уни коррозиядан яхши ҳимоя қила олмайди. Занг таркиби ўзгарувчан бўлиб, уни қуйидаги умумий формула билан ифодалаш мумкин:
qFe(OH)2· mFe(OH)3 · qН2О, бунда n ,m ,q – бутун сонлар.
Темир коррозияга бардошли металл ҳисобланмайди. Атмосфера шароитида у жез, никел ва миснинг коррозия тезлигига нисбатан 10–15 марта кучлироқ коррозияланади.
Темир асосидаги конструкцион материалларнинг деярли барчасида у ёки бу миқдорда углерод бўлади. Буни кўриш учун Fe-C фазавий мувозанат диаграммасини кўрамиз. Д.К.Чернов биринчи бўлиб бундай диаграммани (11.1-расм) ўрганиб чиққан ва қуйидаги «Критик нуқталар» (температуралар) ни кузатган:

  • 770°С – магнитли ҳолатга алмашиниш (Кюри нуқтаси);

  • 910°С – α аллотропик кўринишдан γ га ўтиш (α → γ алмашиниш);

  • 1401°С – γ → α(δ) алмашиниш;

  • 1534°С – эриш нуқтаси;

  • 3200°С – қайнаш нуқтаси

Диаграммадаги узлуксиз ва пунктир чизиқлар мос равишда метастабил ва стабил ҳолатларни ифодалайди. Диаграммадаги эвтетик ва эвтектоид мумозанатга мос келувчи температуралар 11.1-жадвалда берилган.



Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish