O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi toshkent davlat texnika universiteti “Geologiya qidiruv” fаkultеti “Nеft va gazni qayta ishlash ob’ektlari” kаfеdrаsi «korroziyadan himoya qilish»


Коррозия жараёнларининг синфланиши



Download 6,18 Mb.
bet6/181
Sana28.05.2023
Hajmi6,18 Mb.
#945509
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   181
Bog'liq
MAJMUA KORROZIYA 1

1.4. Коррозия жараёнларининг синфланиши
Коррозия жараёнларини қуйидаги аломатлар бўйича синфланади:

  • металларнинг ташқи муҳит билан таъсирлашиш механизми бўйича;

  • коррозион муҳит турлари ва жараённинг кечиш шаротлари бўйича;

  • коррозион емирилиш характерига кўра;

  • коррозион муҳит билан биргаликда металлга таъсир этувчи бошқа қўшимча таъсир турлари бўйича;

Коррозия жараёнининг бориш механизми бўйича табиатда металларнинг кимёвий ва электрокимёвий коррозияси мавжуд.
Кимёвий коррозияметалларнинг оксидланиши ва муҳит оксидловчи компонентининг қайтарилиши бир вақтда ва бир актда борадиган металлнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсир жараёнидир. Ўзаро таъсирлашиш маҳсулотлари фазовий ажралмасдир.
Электрокимёвий коррозияметаллнинг коррозион муҳит (электролит эритмаси) билан ўзаро таъсир жараёни бўлиб, бунда металл атомларининг ионлашуви ва коррозион муҳит оксидловчи компонентининг қайтарилиши турли актда кечади ва уларнинг тезлиги электрод потенциалига боғлиқ бўлади.
Коррозион муҳит турига ва кечиш жараёнининг шароитига кўра коррозия бир неча турларга бўлинади. Қуйида уларнинг асосийларини санаб ўтамиз.
Газ коррозияси — металларнинг намлик минимал (одатда 0,1 % дан кўп бўлмаган) ёки юқори ҳароратда бўлган газ муҳитидаги кимёвий коррозиясидир. Коррозиянинг бу тури кимё ва нефткимё саноатида энг кўп учрайди. Газ коррозияси сулфат кислотасини олишдаги олтингугурт диоксидининг оксидланиш босқичида, аммиакни синтез қилиш пайтида, азот кислотаси ва водород хлоридини олишда, органик спиртлар олиш ва нефтни крекинглаш ҳамда бошқа жараёнларида учрайди.
Атмосфера коррозияси — металларнинг ҳаво атмосферасида ёки исталган намли газ муҳитда юз берадиган коррозиясидир.
Ер ости коррозияси — металларнинг ер ости ва тупроқ муҳитидаги коррозияси.
Биокоррозия — турли микроорганизмлар фаолияти таъсирида борадиган коррозия.
Контакт коррозияси — берилган электролитда турлича стационар потенциалга эга бўлган металлар контакти туфайли юз берадиган коррозия тури.
Радиацион коррозия — радиоактив нурланиш оқибатида рўй берадиган коррозия.
Ташқи ток таъсиридаги коррозия ташқи ток манбаи туфайли кечадиган коррозия.
Дайди токлар коррозияси — дайди токлар туфайли юз берадиган коррозия.
Кучланиш остидаги коррозия — коррозион муҳит ва механик кучланишларнинг бир вақдаги таъсири оқибатида юз берадиган коррозия. Агар кучланиш чўзувчи бўлса, у металлнинг ёрилишига (чатнашига) олиб келиши мумкин. Коррозиянинг бу тури айниқса, механик кучланишлар таъсири остида бўлган металл конструкциялари (ўқлар, рессоралар, автоклавлар, буғ қозонлари, турбиналар ва б) учун жуда хавфли ҳисобланади.
Агар металл буюмлар даврий равишда такрорланувчи циклик чўзувчи кучланиш таъсири остида бўлса, улар коррозион чарчашга дучор бўладилар. Бунда металл чарчаши чегарасининг пасайиши юз беради. Бундай коррозияга кўпинча автомобил рессоралари, канатлар, прокатловчи станокларнинг валлари, кривошип-шатун механизмлари, тебранма дастгоҳлар ва бошқалар учрайди.
Кавитацион коррозия — ташқи муҳитнинг бир вақтдаги коррозион ва зарбли таъсири туфайли металлнинг емирилиши.
Фреттинг-коррозия — ташқи муҳитнинг бир вақтдаги коррозион ва титратиш таъсири туфайли металлнинг коррозияланиши.
Ишқаланиш ёки титраш туфайли юз берадиган коррозияни конструкцион материалларни тўғри танлаш, ишқаланиш коэффициентини камайтириш, қопламаларни қўллаш ва ҳ.к. орқали бартарафлаш мумкин.
Металлар ва қотишмалар сиртида юз берадиган ўзгаришларнинг характерига кўра ҳам коррозион емирилишлар бир неча турларга бўлинади (1.1-расм):


Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish