O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Ўрта мия (mesencephalon) Варолиев кўприги юқорисида жойлашган 
бўлиб, унга тўрт тепалик, мия оёқчалари ва Сильвиев канали киради. Тўрт 
тепалик (corpus guatriqemi-nym) тўртта бўртикли пластинкадан иборат бўлиб, 
мия сопининг орқа юзасида жойлашган. 


80 
Ҳар бир тепаликдан бир тутамдан нерв толалари чиқади. Тўрт 
тепаликнинг юқориги иккитасида кўриш таъсирларини ориентировка 
қилувчи нерв марказлари жойлашган. Бу икки бўртик нерв толалари 
оралиқ миядаги тиззасимон тана билан боғланган. Пастки иккита тепаликда 
эшитиш таъсирларини ориентировка қилувчи нерв марказлари жойлашган. 
Тўрт тепаликдан уни орқа мия билан боғловчи (тектоспинал) йўл бошланади. 
Тубан даражада тузилган умуртқали ҳайвонларда иккита тепа бўлиб, агар у 
шикастланса, кўриш функцияси бутунлай йўқолади. Мия оёқчалари 
(pedunculi cerebri) иккита йўғон нерв толалари тўпламидан иборат бўлиб, 
ўрта миянинг олдинги қисмини қоплаб туради. Мия оёқчалари узунчоқ мия 
ва Варолиев кўпригини мия ярим шарлари билан боғлайди. Мия 
оёқчаларининг латерал томонида кўриш нервининг йўли жойлашган. Мия 
оёқчаларининг пастки қисми асоси, устки қисми қопқоғи дейилади. Мия 
оёқчаларининг асоси ва қопқоғи пигментларга бой бўлган тана билан
ажралиб туради. Қора тана одамда яхши ривожланган. Мия оёғчасининг 
асосида қуйидаги ўтказувчи йўллар жойлашган: пирамида йўли кўприк 
орқали орқа мияга йўналган бўлади. Кўприк-мия пўстлоғи йўли, мия пўсти-
ядро йўли. Юқоридаги ўтказувчи йўллар асосан ҳаракат нерв толаларидан 
иборат. 
Мия оёқчаларининг қопқоғи, узунчоқ мия кўприкнинг давоми бўлиб, 
филогенетик келиб чиқиши жиҳатдан жуда қадимий тузилишга эга. Мия 
оёқчалари қопқоғида ғалтаксимон ва кўз соққасини ҳаракатлантирувчи 
нервлар танаси жойлашган. Сильвиев водопроводи атрофидаги кулранг 
моддадан орқа мияга тушувчи, орқадаги узунасига йўналган ўтказувчи 
йўллар тўдаси бошланади. Бу тўдага кўзни ҳаракатлантирувчи учинчи, 
тўртинчи ва олтинчи нерв толалари ҳам киради. Тўрт тепаликнинг пастки 
бўртиқлари чегарасида мияча юқори оёқчаларининг толалари кесишади, сўнг 
улар қизил ядродаги ҳужайраларда тугайди. Бир қисми эса оралиқ миядаги 
кўриш бўртикларигача боради. Мия оёқчаларининг қопқоғи таркибидаги 
сезув нервларидан энг муҳими медиал қовузлоқ ҳисобланади, у узунчоқ 
миядаги нозик ва понасимон ўтказувчи йўллар та-насидан бошланади. 
Латерал ўтказувчи йўл таркибига эшитиш, сезиш нерви киради. Бу йўл 
тўрт тепаликнинг иккита пасткисида тугайди. 
Оралиқ мия (diencephalon) бош мия ярим шарлари билан қопланган 
бўлиб, унга кўриш бўртиклари, бўртик ости қисм ва тиззасимон тана киради. 
Оралиқ мия ичида учинчи қоринча жойлашган. 
Кўриш бўртиклари (thalamusop-treus) катта эллипс шаклидаги кул ранг 
модда тўпламидан иборат бўлиб, пастки юзаси пастки бўртик ости қисмига, 
латерал юзаси катта мия ярим шарларига туташган, медиал қисми учинчи 
қоринчанинг ён деворини ҳосил қилади. Кўриш бўртиклари юқори 
қисмининг медиал юзасида ҳид билиш нервлари жойлашган. Кўриш 
бўртиклари группалашган ҳужайралар танасидан иборат. Бу ҳужайралар 
танасида орқа тепалик, медиал қовузлоқ, учламчи нерв йўли ва мияча 
юқориги оёқчасининг ўтказувчи йўллари тугайди. 
Олдинги танада ҳид билиш, таъсирни ўтказувчи, сўрғичсимон, таламик 
йўл тугайди. Кўриш бўртикларининг пастки ёстиқча қисмида кўриш нерви 


81 
йўлининг бир қисми тугайди. Кўриш бўртиклари танадаги барча сезув 
нервларининг маркази ҳисобланади. Уларнинг орқа қисмида куриш пўстлоқ 
ости маркази бўлган медиал тиззасимон тана ва эшитиш пўстлоқ ости 
маркази бўлган латерал тиззасимон тана жойлашган. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish