Баҳолаш тизими
Баҳолаш тизимининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) Техникумлари ўқувчиларида Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалари савиясини шаклланганлиги даражасини назорат қилиш;
б) ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;
в) ўқувчилар билими, кўникма ва малакалари даражаларини таққослаш ва таълим жараёнида ўзаро мусобақа муҳитини яратиш;
г) ўқувчиларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш;
д) ўқувчиларнинг ҳар бир фан ва амалиёт турлари бўйича ўзлаштириш даражаларини аниқлаш;
е) ўқувчиларда билим, кўникма ва малакалари савиясини шаклланиш суръатини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш.
Баҳолаш тизимининг асосий тамойиллари ва назорат турлари
Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тартиботларини ўтказиш назарда тутилади:
жорий назорат — сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар (диктант, баён, иншо) ва тестлар тарзида билимлар, малака ва кўникмалар текширилади;
оралиқ назорат — семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Унинг асосида ўқувчи рейтингги аниқланади. Билимлар, малака ва кўникмаларни баҳолаш учун оралиқ назорат имтиҳонлар, тестлар, синовлар, курс ва малака ишлари шаклида ўтказилади;
якуний назорат — касб-ҳунар макактабида ўқиш тугаллангандан кейин давлат аттестацияси: имтиҳонлар, тестлар, малака ишлари, диплом лойиҳаларини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.
Фан тугалланишида якуний назорат тест усулида ўтказилади. Бошқа ҳолларда якуний назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳар бир курсда ўқиш тугагандан кейин рейтинг назорати натижаларига кўра ўқувчиларни кейинги курсга ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
Рейтинг тизимини жорий қилишда қуйидаги асосий тамойиллар бажарилиши зарур:
а) ҳар бир фан бўйича тегишли кафедралар томонидан маъқулланган вариантлар асосида бошланғич назорат ўтказилади. Бошланғич назорат рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи томонидан ўтказилади;
б) ўқув дастурининг мантиқан тугалланган бўлими бўйича ўқувчи албатта баҳоланади ва натижаси ўтиш балидан (3 балл) паст бўлганда қайта назорат белгиланади. Ушбу бўлимларни тегишли кафедралар аниқлайди;
в) якуний назорат кафедралар томонидан тузилган вариантлар асосида рейтинг мониторинги ва таҳлили гуруҳи кузатуви остида ўтказилади.
Семестр мобайнида ўқув юкламаси 24 соатдан кам бўлган фанлардан оралиқ назорат ўтказилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |