Bog'liq 1db041e0553149ee426921515e5d3bf8 МАЖМУА БОЛАЛАР ВА ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ
4. Мустақил таълим “Болалар ва ёшларни ижтимоий ҳимояси ва таъминоти” фанини ўрганувчи талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва модернизациялашган жамиятдаги ташкилотлар муаммоларини ечишда кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар, эссе, презентациялар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар.
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
Болалар ва ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва фаровонлигини таьминлаш амалиёти
Болалар ва ёшларни ижтимоий ҳимоялаш мамлакатимиз ижтимоий ҳимоя тизимининг асосий омили сифатида.
Болалар ва ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор вазифалари.
Ўзбекистон Республикасида болалар ва ёшларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасидаги давлат ижтимоий сиёсатининг мақсадлари, асосий йўналишлари ва тамойиллари.
Болалар ва ёшлар ҳимоя қилиш тизимининг моҳияти ва таркиби, объектлари ва субъектлари, шакл ва услублари.
Оила ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими ҳақида тушунча.
Болалар ва ёшлар иштирок учун тенг имкониятларга эга маданий дам олиш ва жисмоний фаолият.
Болалар ижтимоий иш объекти сифатида
Ижтимоий ёрдамга муҳтож болалар категориялари.
Болаларда девиант ҳулқ-атвор, унинг кўринишлари ва келиб чиқиш сабаблари.
Ота-оналар қаровисиз қолган болалар, болалар категорияси ва уларнинг муаммолари.
Ота-она қаровисиз қолган болаларни аниқлаш ва уларни ҳисобга олиш.
Ота-оналар қаровисиз қолган болалар билан ишлаш бўйича меърий-хуқуқий асослари.