O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi qarshi davlat universiteti


III.BOB. BADIIY TAFAKKUR TABIATI VA USLUBIY IZLANISHLAR



Download 84,49 Kb.
bet13/17
Sana23.06.2022
Hajmi84,49 Kb.
#695585
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
“SHE’RIYATDA POETIK TASVIR VA METAFORIK TAFAKKUR UYG’UNLIGI” (F.Afro\'z, Z.Mirzo, H.Ahmedova she’rlari misolida disss

III.BOB. BADIIY TAFAKKUR TABIATI VA USLUBIY IZLANISHLAR
3.1. Shoir shaxsiyati va ijodiy individuallik.
Davrlar ham xuddi odamlarga o‘xshaydi: har birining o‘z tabiati, xususiyatlari mavjud. Ayrimlarining bag‘ri Oybekning qalbidek keng, daryo, ayrimlarining esa Qahhorning yozish uslubidek siqiq va asabiy. Insonning fe’l-atvori ko‘pgina faktorlar - ota-onasining irsiybiologik tomonidan baholab uning qanday oilada, qaysi muhitda - kimlar davrasida va qanday o‘sib-ulg‘ayganiga bog‘liq bo‘lganidek, davrning tabiati ham uni yuzaga keltirgan odamlarning ijtimoiy-tarixiy, ma’naviy-psixologik, ilmiy-texnik jihatdan qurollanganlik darajasiga bog‘liq. Inson va davr - bular xuddi yer sharining ikki qutbidek bir-birlarini tortib-taqozo qilib turadi. Insonni ko‘p jihatdan o‘z davri shakllantirib voyaga yetkazganidek, davr ham ana o‘sha insonlar jamuljamining hol-ahvolidan hosil bo‘ladigan kayfiyatdir. Ijodkorning ichki olami, ma’naviy qiyofasi uning she’rlaridagi so‘zlarda ko‘rinadi. Ijodkorni uning so‘zlari tanitadi. Hayotning har bir hodisasi kishilarning e’tiborini tortadi. Undagi har qanday harakat, o‘zgarish qiziq, g‘alati tuyuladi. Kishilarga ko‘rgan-kechirgan, eshitganlarini bir-biriga qiyoslash hamma narsadan ko‘p zavq beradi. Har bir odam kutilmagan taqqoslash, chiroyli o‘xshatishdan allaqanday huzurlanadi. Nima uchun shunday ekanligini sharhlab, tushuntirib bo‘lmaydi. Bu inson ruhining sirli jumbog‘idir. O‘rinli o‘xshatish, favqulodda topilgan taqqoslashlar daf’atan tuyg‘u-hissiyotlarni to‘lqinlantirib, xayol-tasavvur kengliklarini chaqmoq kabi yoritadi. Halima Ahmedovaning she’rlari ham ohorli o‘xshatishlarga boyligi, turli taqqoslashlarga to‘laligi bilan maftun etadi.Uning she’rlarida o‘xshatish, qiyos qo‘llanmagan satr yo‘q. Bu qiyos, o‘xshatishlar yangi, ohorliligi barobarida, chuqur, teran ma’nolarni mujassamlashtiradi.Albatta, tashbehlar qanchalik chiroyli, tiniq bo‘lmasin, o‘zicha ma’no kasb etmaydi. Ular ham barcha badiiy tasvir vositalari singari o‘z o‘rnida qo‘llanganida diqqatni tortadi. “Osmon ko‘ngli”, “Ilohiy fasl” kabi she’rlarni o‘qiyotganida kishi o‘zini boshqa bir olamda xis etadi. Ulardagi qiyos, sifatlashlar xayol kengliklarida ajib manzaralar hosil qiladi
Муҳаббат ҳақида ёзмаган шоир-у ёзувчининг ўзи йўқ. Аммо гап уни қандай ёза олишда. Аммо Шоира шеърларида бу мавзуда мусаввирона руҳ бор, дард бор, олов бор. Бу сўзлари ушлаб кўрамиз, ҳароратини ҳис қиламиз, рангларидан ҳайратланамиз. Ва кўнглимизга кириб бораётган Тирик Сўзнинг товушларини эшитамиз.
Аллоҳ юқтирган буюк истеъдод эгаси Зебо Мирзаева шеърларида соғингч гўё нурга беланганга ўхшаб кўринади. Шоиранинг шеърларини ўқиганимизда қалбимизда бир соғинч пайдо бўлади. Унда аёлнинг дарди, соғинчи, изтироблари кўринади. Унинг қалбини шунчалик ўртайдики, ҳатто у билан тушида бўлса ҳам кўришишга, ёруғ дунёга тушлари орқалигина бўлса ҳам унинг келишини истайди. Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев шоира ҳақида шундай ёзади: “Сўз ичида ёнаётган аёл қалбининг изтироблари бизнида ёндиради. Биз бу шеърлар билан азобланамиз, юксаламиз ва покланамиз. У бизни буюк бир ишқ қошига етаклайди. Бир лаҳза бўлса-да, кўнгил билан яшаш бахтини тақдим этади”1. – деган фикрни келтириб ўтади.
Дарҳақиқат, шоир берган бу фикрлар тўғри эканлигига Зебо Мирзаева шеъриятини кузатиш жараёнида амин бўламиз.
Унинг соғинчдан кўзларига ҳеч нарса кўринмайди, кўзларида “нурли соғинч” тушсагина у тўлишади. Яъни унда ишқ порлайди. Соғинчлари оташин ёнганидан денгизга сиғмай, самоларга томон бошлайди. Самоларга сиғмаган соғинч яна нурга айланиб, унинг борлигига, жисми жаҳонига қайтади-ю, уни худодан сўрайверади. Сўраганда ҳам ошиқона ҳақиқат билан сўрайди. Севиш гуноҳми?,-деб севгилисининг кўзларидан уни қидиради. Кўнглига ишқнинг нур каби кириб келишини оллоҳдан соғинади. У ёрнинг васлига етишиш учун дўзах йўлларидан ўтишга тайёр, шунчаки бир ишқнинг эмас, буюк ишқнинг соғинганидан шундай йўл тутади:
Келгин тушларимдан ёруғ дунёга,
Қоронғу кўзимни тўлдиргани ке!
Ёки
Дўзахлардан ўтмоқда йўлим,
Бир буюк ишқни соғинадурман!
У ишқнинг бағрига баҳор бўлмоқчи эди. Ёрнинг соғинчи унинг борлигини ҳазин ва хаста кузга айлантириб, умид баргларини хазонрезгидек сўлдиришга улгурди, лекин у соғинишдан тўхтай олмайди. Хазонрезгидек умидлари билан соғинаверади. Унинг муҳаббати шунчалар буюкки, у ўз жисми билан эмас, ёрнинг жисми билан яшайди. Унинг жўшқин қонида оқади. У билан ўтган дамларини бир нурли хаёлга менгзайди. Ёрдан бир лаҳзалик бўлса ҳам унинг ҳалоли бўлишини, бир лаҳзагина бўлса ҳам ўзини дунёнинг энг бахтли аёли деб ҳис қ Биламан
Мен унинг қонида оқдим,
Йилларнинг энг Нурли хаёли бўлиб
Изн бер,
Қолайин шу лаҳза ҳаққи,
Унинг, фақат унинг ҳалоли бўлиб,
Дунёнинг энг бахтли Аёли бўлиб!
Шоира яна бир шеърида ишққа шундай бир таъриф беради. Зулмат нурга қанчалар муҳтож бўлса, кўнгил ҳам ишққа шунчалар зордир.
Севиш гуноҳ, севмаслик яна гуноҳ!
Кўнгилга нур қўйилади-Худо гувоҳ.
Шеърларида келтирилган каби у севмасликни гуноҳ деб тушунади. Чунки оллоҳ инсонларнинг қалбига муҳаббат солди. Бир-бирларини севиб, ардоқлаб яшашни ирода этди. Шундан келиб чиқилганда, шоиранинг фикрида жон борга ўхшайди. Унинг шеърлари ишқ аҳлининг қалбини жунбушга келтиради, нурни оллоҳнинг жамолидан таралаётган меҳр деб олсак, унинг соғинч билан кўнгилга кириб бориши инсоннинг меҳр-муҳаббатли бўлишга ундайди.
Зебо Мирзаева Муҳаббатнини юксакларга кўтариб, бор овози билан куйлай олди.
Муҳаббат шундай буюк илоҳий неъматки, Оллоҳ уни ҳар қандай бандасига ҳам инъом этавермайди. Муҳаббат инсонга оламни, олам гўзалликларини ҳис этиш, ўзини англашни ўргатади. Ўзини англаган Инсон эса Оллоҳ муҳаббатига етишади. Бундай инсонларни биз ориф деб атамиз. Ориф-энг пок, руҳан гўзал, баркамол. Оллоҳим танийдиган киши деган маънони англатади.
Ва яна халқимизда “Худо суйган бандасига дард беради” деган мақол бор. Ҳа, шоира Зебо Мирзаева ҳам Оллоҳнинг суйган бандаларидан. Дард, ғам-алам, ташвиш ва азоблар инсонни улғайтиради, юксакликка кўтаради.
Шоиранинг шеърлари инсонни соф муҳаббатга, покликка, эзгуликка, улуғворликка чорлайди. Унинг шеърлари инсонни йиғлатади, қалбини гўзаллаштиради, руҳий оламга олиб киради:
Биланманки, дунёнинг бир четида сен борсан,
Гар ўн минг йиғласам, ўн мингдан бир англамас.
Сен қаердаки борсан, менга қибла шу томон,
Қачон тавалло қилдим, ижобат қилдинг шу бас,
Сиғинар меҳробимсан, мени шундан айирма!
Гар Муҳаммад чақирса узоқдан келгай тоғлар,
Гар келмаса бу тоғлар, ўзи боргай Муҳаммад.
Агар бизни боғлашга тақдир кучи етмаса,
Ҳаммасин четга суриб, ўзим боргайман албат.
Етай то ўшангача, келар кундан айирма!
Тақдир уни мендан-у, мени ундан айирма!
Меҳроб-одамларнинг бош қўйиб сажда қиладиган жойи. Мусулмончиликда қибла жуда муқаддас саналиб, ётганда қибла тарафга оёқ узатиш гуноҳ саналади. Шоира ўз ёрини шу қадар юксакликка кўтараяпти-ки,
сен қаерда бўлсанг, менга ўша томон қибла,-дейди.
Шоиранинг оташ юрагида шундай кучли муҳаббат бор-ки, Б.Йўлдошев айтганидек, қўлимга қалам оламан-у, аммо шеър алангаси қўлимни куйдириб ёзишга ожиз қоламан. Қаранг:

Download 84,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish