Xulosa
Чор Россия томонидан Ўрта Осиё истило қилинганидан сўнг Россия тарихшунослиги Марказий Осиёга айниқса, 19-асрдан бошлаб, империя манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашув асосларини ишлаб чиқди. Бу масалада маҳаллий зиёлиларни ҳам усталик билан жалб этиб, уларнинг маълумотларидан ҳам кенг фойдаланди.
Гап шунда эдики, Марказий Осиё, жумладан, Туркистон ўлкаси Европанинг Англия, Германия, Франция сингари давлатлари ҳамда Россия ўртасида манфаатлар кураши минтақасига айланган эди. Шу туфайли, хусусан, Шарқий Туркистонда бир вақтнинг ўзида ва кетма-кет мазкур давлатларнинг турли мақсадлардаги экспедициялари ва миссиялари иш олиб боргани маълум. Мақсад эса бир хил эди: ҳар бир давлат минтақа халқлари тарихини маданиятини, хўжалик хусусиятларини, табиий ресурларини, ҳоказо, ўзича ўрганишга ва билишга ҳаракат қиларди. Бироқ, бу материаллардан фойдаланиш асносида ҳар бир мамлакат олимлари ўз йўлларидан бориб, сиёсий мақсадларига мос талқинларни ўртага қўйиб бордилар. Ушбу тарихий материаллар тўплангани уларнинг сақланиб қолишига ижобий хизмат қилгани ҳолда, илмий истифода давомида моҳиятан бузиб кўрсатишларга замин бўлиб хизмат қилди.
Бироқ XIX asrning boshlarida O`rta Osiyo xonliklariga tashrif buyurib, o‘z xotiralarini yozib qoldirgan mualliflardan эсdaliklari ҳамда манбалариni alohida qayd etish lozim. Mazkur esdaliklardan xonliklar tarixining u yoki bu qirralarini yoritishda, ilmiy-tadqiqot ishlarida foydalanish o‘tmishni yanada teranroq tushinib etish imkoniyatini beradi.
Shunday qilib, o‘zbek xonliklari tarixiga doir rus олимлари va elchilarning esdaliklari muhim manba bo‘lib original xarakterga ega, ishonarli tarixiy manbalar qatoriga kiradi. E’tiborga loyiq tomoni shundan iboratki, bu manbalarda maxalliy xalq xayoti va turmushining maishiy tomonlari yaxshi yoritilgan. Biz maxalliy tarixnavislar asarlarida uchratmaydigan nodir ma’lumotlarni rus mualliflari esdaliklaridan topishimiz mumkin.
Xulosa qilib shuni aytib o‘tish kerakki, xonliklar xususan Xiva, Qo‘qon xonliklari hamda Buxoro amirligi tarixiga oid yevropalik hamda rus sayyoh, savdogar va elchilarining esdaliklari muxim manbalar sirasiga kiradi. Ulardan tanqidiy ruhda, sinchkovlik bilan foydalanish davlatchiligimiz tarixida muxim iz qoldirgan Xiva va Qo‘qon xonliklari tarixini yoritib berishda katta o‘rin tutadi.
Биз аждодларимизнинг ёрқин хотирасини асраб-авайлаб, қалбимизда, юрагимизда абадий сақлаймиз. Букилмас ирода, фидойилик ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топишига бағишлаган устоз ва мураббийларимиз, замондошларимиз билан биз чексиз фахрланамиз.8
Do'stlaringiz bilan baham: |