Бозор муносабати
|
market clearing
|
Рыночные отношения
|
бозордаги талаб ва таклифларнинг миқдоран ва таркибий жиҳатдан бир-бирига мувофиқ келиши. Агар шундай мувофиқлик бўлмаса, бозор мувозанати издан чиқади.
|
Банк резервлари
|
reservers
|
Резервы банка
|
банкда сақланаётган нақд пуллар, марказий банкда сақланаётган фоизсиз депозитлар.
|
Баҳо, нарх
|
prise
|
Цена
|
товар қийматининг пулдаги ифодаси. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларни ва фойдани кўрсатади.
|
Бозор нархи
|
market price
|
Рыночная цена
|
иқтисодиётда жами талабларга кўра ўзгармас ҳолда қолувчи нархлар.
|
Гиперинфлясия
|
hyper-inflation
|
Гиперинфля
ция
|
ҳаддан ташқари инфлясия, нархнинг шиддат билан ўсиши, пул қадрининг ғоят тез пасайиши, пул топишга интилшнинг минимал даражага келиши билан характерланади.
|
Давлат бюджети
|
state budget, local budget
|
Государственный бюджет
|
асосан давлат (вилоят, шаҳар, туман, муассаса, ташкилот ва бошқалар) нинг маълум муддатдаги (йил, квартал, ой) даромадлари ва харажатларининг пул ҳисоби.
|
Девальвасия
|
devaluatio
|
Девальвация
|
мамлакат савдо ва тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта курсининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда миллий пул бирлиги қийматининг расмий тартибда пасайтирилиши.
|
Дефлясия
|
deflation
|
Дифляция
|
инфлясия даврида муомаладаги қоғоз пулни камайтириш; давлат томонидан муомаладаги пул миқдорини камайтиришга қаратилган молия ва пул-кредит тадбирларини қўллаш билан амалга оширилади.
|
Депозитлар
|
deposits
|
Депозиты
|
омонатга асраб қўйилган: 1) банк ва омонат кассаларига қўйилган омонатлар; 2) банк дафтардаги ёзувлар; 3) кредит муассасаларига сақлаш учун топширилган қимматбаҳо қоғозлар (аксия ва облигасия).
|
Дивиденд
|
dividend
|
Дивиденты
|
ҳиссадорлик жамиятлари фойдасининг бир қисми бўлиб, аксиянинг сони ва турига қараб ҳар йили ҳиссадорлар орасида тақсимланади.
|
Дисконт
|
dicount
|
Скидка
|
марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган қарзларга қўйиладиган фоиз.
|
Даромад
|
income
|
Доход
|
ишлаб чиқариш натижасида тушган пул (фойда)
|
Йопиқ иқтисодиёт
|
closed economy
|
Закрытая экономика
|
ташқи иқтисодий бозорда кенг савдо- иқтисодий имкониятларга эга бўлмайдиган иқтисодиёт.
|
Жами банд аҳоли
|
employees
|
Общая численности занятого населения
|
банд бўлган аҳоли ва ҳарбий хизматчилар.
|
Ишсизлик
|
unemloyment
|
Безработица
|
аҳолининг иқтисодий фаол қисми иш топа олмаслиги, меҳнат резервига айланиши.
|
Ишсизликнинг табиий даражаси
|
natural rate of unemloyment
|
Естествен
ный уровень безработицы
|
– реал ва потенсиал ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиши бир-бирига мос келадиган иқтисодий ривожланиш даври оралиқларига хос бўлган ишсизлик даражаси. У иқтисодий ривожланишнинг ҳақиқий ва структуравий ишсизлик кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида ҳам ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, НАРУ (натурал рате оф унемлоймент) атамаси ишсизликнинг ўсмайдиган даражаси кўрсаткичи тарзида ҳам қўлланилади. Бу кўрсаткич ижтимоий жиҳатдан нисбатан нейтрал бўлиб, инфлясиянинг турғун, барқарор даражалари ҳамда реал ва потенсиал ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) мос тушган ҳолатидаги ишсизлик даражасини акс эттиради.
|
Иш ҳақи
|
wage, nominal
|
Зарплата
|
пул, қиймат шаклидаги иш ҳақи.
|
Импорт
|
import
|
Импорт
|
мамлакат ички бозорларида сотиш учун чет эл молларини, капиталини ва технологиясини олиб келиш. Импорт халқаро меҳнат тақсимоти натижасидир. У вақтни тежашга, халқ хўжалиги, аҳоли эҳтиёжини қондириш вазифаларини муваффақият билан ҳал қилишга кўмаклашади.
|
Инвестисия
|
investment
|
Инвестиция
|
ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида мамлакат ёки чет элларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига узоқ муддатли капитал киритиш. Инвестисиларнинг молиявий ва реал турлари мавжуд.
|
|