1. Мафкуравий иммунитет - шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоялашга хизмат қилувчи тизим. 2. Мафкуравий бўшлиқ - ғоявий тарбия олиб борилмаслик, эътибордан четда қолиш натижасида вужудга келадиган ғоясизлик, мафкуравий вакуум ҳолати. 3. Мафкуравий профилактика - зарарли ғоялар кириб келишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси. 4. Мафкуравий тарбия тизими - тарбиянинг алоҳида тизими бўлиб, миллий ғоянинг аҳоли, айниқса ёшлар онги ва қалбига чуқур сингдириш механизмини назарда тутади. - ЖАМИЯТИМИЗ ҲАЁТИГА ХАВФ СОЛИБ ТУРГАН МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР
- - ислом байроғи остида мусулмон халқларни янги империяга бирлаштириш бўлаётган уринишлар;
- - динни қурол қилиб олиб, мавжуд конституцион тузумни зўрлик билан ағдариш ва диний давлатни қарор топтиришга интилаётган ёвуз ниятли кучлар;
- - халқимизнинг тарихини, бетакрор маънавий меросини сохталаштиришга уринишлар;
- - миллий ва диний қадриятларимизни менсимаслик, юртимизда ғайриахлоқий унсурларни ёйишга бўлаётган интилишлар;
- - айрим ёвуз кучларнинг минтақавий, давлатлараро ва миллатлараро можаролар келтириб чиқариш учун уринишлари.
- МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЙЎЛЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ ЭКАНЛИГИНИ ЮРТДОШЛАРИМИЗ БИЛИШЛАРИ ЛОЗИМ
- ёшларнинг иймон-эътиқодини кучайтириш;
- иродасини бақувват қилиш;
- мустақил эркин фикрга эга қилиш;
- комил инсонлар қилиб тарбиялаш;
- ўзлигини англаш, танитиш;
- ғурур ва ифтихор билан яшашларига эришиш;
- ёшларда муқаддас қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш фазилатларини қарор топтириш;
- «Туркистон-умумий уйимиз» шиорини ҳаётий ҳақиқатга айлантириш;
- халқлар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик муносабатларини кучайтириш.
- МИЛЛИЙ МАФКУРА:
- - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойилларга асосланади;
- - халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиқланади;
- - адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч ва эътиқодини акс эттиради;
- - юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади;
- - жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этади;
- - миллати, тили ва динидан қатъий назар, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қалбида она Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтиради;
- - жамоатчилик қалби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги тамойилларига риоя қилган ҳолда маърифий йўл билан сингдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |