O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi issn 2181-4732


Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/82
Sana24.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#205440
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
5dc2b2033236e

 
Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y.
81 
____________________AXBOROTLAR/ИНФОРМАЦИИ__________________
 
Шаън ва қадр-қиммат фақат инсонга хос сифат бўлиб, у инсонга туғилганидан қўлга 
киритадиган ажралмас ва бошқаларга ўтказиб бўлмайдиган ҳуқуқи ҳисобланади, яъни 
инсоннинг маънавий дунёсини тавсифлайдиган номоддий бойликларидан бири 
ҳисобланади. 
Шахс шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқининг Конституцияда 
мустаҳкамланиб қўйилиши Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ тизими инсон ҳуқуқлари 
соҳасида халқаро стандартларни эътироф этганини билдириб, БМТ «Инсон ҳуқуқлари 
умумжаҳон Декларацияси»нинг 12-моддасида белгиланган шахс номуси ва шаъни 
дахлсизлиги [1], шунингдек, «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт»нинг 
17-моддаси 1-қисмида «Ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик ёки 
ноқонуний тарзда аралашиш, унинг уй-жойи дахлсизлигига ёки ёзишмалари сирлари 
дахлсизлигига ўзбошимчалик билан ёки ноқонуний тарзда тажовуз қилиш ва унинг ор-номуси 
ва шаънига тажовуз қилиши мумкин эмас» деб мустаҳкамланган қоидалар халқаро 
меъёрларни ўзида тўлиқ акс эттиради [2].
Инсоннинг қадр-қиммати ижтимоий фикр билан мос келиши ёки мос келмаслиги 
мумкин. Шунга қарамасдан, шахснинг қадр-қиммати, шахснинг ички ўзини ўзи баҳолаш 
мезони ва жамиятнинг унга берган баҳоси ўзаро бир-бирига боғланган мезонлардандир. 
Шунинг учун ҳам инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати катта ижтимоий аҳамиятга эга ва у 
қонун билан ҳимоя қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини 
ҳимоя қилиш тўғрисидаги конституциявий қоида жорий қонунлар билан янада 
мустаҳкамланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-
моддасида белгиланган нормага кўра, фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик 
обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган 
шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб 
қилишга, унинг тарқатилиши натижасида ўзига етказилган зарар ва маънавий зиённинг 
ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир [4]. . 
Қонун фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлаш, яъни унга 
нисбатан тўҳмат ёки ҳақорат қилиш каби ҳаракатларни маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят 
сифатида ҳам баҳолайди. Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисида»ги кодексининг 40-моддасига кўра, «тўҳмат, яъни била туриб, бошқа шахсни 
шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 60 
бараваригача миқдорда жарима солиш билан маъмурий жазолашга сабаб бўлиши, 41-
моддасида эса «ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан 
камситиш,энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлиши» белгилаб қўйилган [5]. . 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддаларида ҳам тўҳмат ва 
ҳақорат қилиш каби ғайриқонуний ҳаракатларга ҳам жазо чоралари белгиланган. Жумладан, 
140-моддасида «ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан 
таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир 
этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача 
ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади». Бу ерда ҳам ҳақорат қилиш нашр қилиш ёки 
бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали амалга 
оширилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 барваридан 400 бараваригача миқдорда жарима 
ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 
Агар ҳақорат қилиш оғирлаштирадиган ҳолатларда содир этилган бўлса, энг кам 
ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч 
йилгача ахлоқ тузатиш жазоси берилиши белгилаб қуйилган [6]. . 



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish