Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
59
_____________________IQTISODIYOT / ЭКОНОМИКА____________________
товар
ва
хизматларнинг
ортиқчалиги
юзага
келиши
натижасида
иқтисодий
мувозанатликнинг бузилиши ва пировардида инқирозга сабаб бўлиши мумкин.
Бунда пул-кредит сиёсати пул таклифини бошқариб боришга қаратилган монетар
таргетлаш режимида амалга ошириб борилиб, оралиқ ҳамда операцион мақсадлар сифатида
мос равишда резерв пуллари ва пул массасининг динамикаси қўлланилади. Ўз навбатида,
банк тизимидаги ликвидликни самарали бошқариш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини
мақбул даражада шакллантириш мақсадида Марказий банк ўз тасарруфидаги монетар
сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланади. Шунингдек, банк тизимидаги
ликвидлик ҳолати ҳамда иқтисодиётдаги пул маблағларига бўлган талаб ва таклиф
даражасидан келиб чиқиб, мажбурий резервлар нормаси зарур ҳолларда мақбуллаштириб
борилади.
Молиявий сектор томонидан олиб бориладиган монетар сиёсатнинг асосий
йўналишларини белгилаб олишда мамлакатимиздаги макроиқтисодий ҳолат ва реал
секторнинг таҳлили, шунингдек, жаҳон иқтисодиёти ва асосий савдо ҳамкор давлатлардаги
вазият ҳамда ушбу давлатлардаги иқтисодий ўсиш истиқболлари инобатга олинади.
Мамлакатимиздаги ички талаб ва реал сектордаги инвестицион фаолликни
рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда барча
соҳаларда ишлаб чиқариш ҳажмларининг кенгайишини таъминлаш орқали мувозанатли
иқтисодий ўсиш суръатларига эришишга қаратилган давомли макроиқтисодий сиёсат
юритилмоқда.
Мустақиллик йилларида реал сектор таркибига кирувчи саноат тармоғи ва хизматлар
соҳасининг ривожланиш салоҳиятини янада кенгайтирилиши натижасида ЯИМ таркибида
қишлоқ хўжалиги улушининг (1995 йилда 32,4 фоиздан 2016 йилда 17,6 фоизга) босқичма-
босқич камайиш тенденцияси сақланиб қолди. Шу билан бирга, ЯИМ таркибида қишлоқ
хўжалиги улушининг камайиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ижобий ўртача йиллик
ўсиш суръатлари фонида содир бўлди [6].
Саноат тармоғини диверсификациялаш, модернизациялаш, техник ва технологик
янгилаш бўйича чора-тадбирларнинг қабул қилиниши натижасида саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ўсиши ва ЯИМ таркибида саноатнинг (қурилишни
қўшган ҳолда) улуши 1995 йилдаги 27,8 фоиздан 2016 йилда 32,9 фоизгача ошиши
таъминланди. Шу билан бирга, хизматлар соҳасининг ривожланиши мамлакат иқтисодиёти,
бандлик ва аҳоли даромадлари ўсишининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Хизмат
кўрсатиш ва сервис соҳасини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирларнинг изчил амалга
оширилиши натижасида мазкур тармоқ қисқа муддат ичида иқтисодиётнинг энг жадал
ривожланаётган секторига айланди. Хизматлар соҳасининг ЯИМ даги улуши 1995 йилдаги
39,8 фоиздан 2016 йилда 49,5 фоизгача ошди.
Миллий иқтисодиётнинг реал ва молиявий секторларининг ўзаро муносабати ва
нисбатини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосалар бериш мумкин:
-
реал секторни бирламчи-молиявий секторни унга хизмат қилувчи сектор сифатида
ўрганиш мақсадга мувофиқ;
-
молиявий ва реал секторлар муносабатини Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий
тараққиёти даражаси, йўналишлари ва самарадорлиги даражасини белгилаб бериши бу
мавзуни ўрганишни долзарб қилиб қўяди;
-
реал ва молиявий секторлар муносабатлари кўп қиррали жараён бўлиб, қуйидаги
кўринишларда амалга оширилади: корхоналар ўртасида нақд пул ўтказиш ва пластик
карточкалар орқали ҳисобларни амалга ошириш, корхоналар ва аҳоли ўртасида ҳисоб
китобларни амалга ошириш, кредитлаш ва бошқа банк хизматларини кўрсатиш, пул
Do'stlaringiz bilan baham: |