1. Методик тушунтиришлар ва тавсиялар
1.1. «Кимё» фанининг ўқитиш мақсади ва вазифалари
Ушбу дастур техника олий ўқув юртларида кимё технологияси ва бошқа таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш учун кимё фанини ўз ичига олади.
Материаллар ҳозирги замон талабларини ҳисобга олган ҳолда кимё эришган ютуқларини назарий маълумотлар билан ҳамоҳанг тарзда истиқболи техникаси воситаларидан фойдаланиб, муайян ҳолда таҳлил қилиш билан олиб борилиши ва назоратнинг турли шаклларидан ижодий фойдаланиб иш тутиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Кимё фундаментал фанлар қаторига кириб, кимёвий соҳа мухандис-технологларини тайёрлашда асосий ўринни эгаллайди. Бу соҳа таълимининг ўзига хос мантиқий тизими мавжуд. Кимёни ўқитишдан мақсад – шу соҳага оид мавжуд барча материалларни талабаларга етказиш ва уларни ўзлари олган назарий билимлари асосида аниқ амалий муаммоларни ечишга ўргатишдир.
Ушбу ноорганик ва органик кимё ўқув дастури фаннинг шу сохасидаги етишилган муваффақиятларига мос равишда ва халқ хўжалиги учун юқори малакали мутахасислар тайёрлаш талаблари асосида тузилган. Айни мавжуд материални талабаларга етказиш органик кимёнинг назарий тушунчаларини аниқ бир сохага татбиқ эта олишги асосланган. Кимё курсининг хамма бўлимларидаги барча назарий билимларни талабалар ўзлаштиришлари натижасида улар материалларни фақатгина эслаб қолишларидан ташқари уларни маълум даражада тушунишларини хам имконини беради.
Дастур оддийдан мураккабга ўтиш асосида тузилган бўлиб, ушбу курс материалини мустахкам ўздаштирилиши имконини беради.
«Кимё» фанини ўқитишнинг вазифалари.
- фани ўрганишдан мақсад – кимё фанида мавжуд бўлган тушунча назария ва қонунларни ўрганиб, унинг моҳиятига етиш;
- моддаларнинг тузилиши. таркиби, хоссаларини ҳамда уларнинг бир турдан бошқа турга ўтиш сабаблари ва оқибатларини билиш;
- кимёвий ҳисоблашларни бажара олиш;
- кимёвий тажрибаларни режалаштириш, уларни амалга ошира билиш ва бажариш учун керакли моддалар, жиҳозлардан фойдалана олиш бўйича етарли даражада билим ва кўникмалар орттириш;
- кимёвий ахборот йиғиш ва уларни ўзаро айрибошлаш тажриба ва кўникмаларга эга бўлиш;
- олинган билим ва кўникмалардан зарур ҳолларда ва касб фаоляти давомида талаб даражасида фойдалана олишдан иборат.
Қўйилган вазифаларга ўқиш жараёнида талабаларнинг маъруза, тажриба ва амалий машғулотларда фаол иштирок этиши, ижодий ёндошиши, адабиётлар билан мустақил ишлаши билан амалга ошади.
Мустақил тайёргарлик жараёнида талаба, дарслик, ўқув қўлланма, интернет материаллари ва меёрий хужжатлар билан ишлашни уддалашни намоён қилиши, аудитория машғулотлар пайтида қабул қилинган информациясини тўғри мушоҳада қилиш қобилиятини кўрсатиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |