2-rasm kuchlanish (a); sterjenlarni bir hil yuklanishdagi deformatsiyasi (b)
Har qanday ixtiyoriy olingan maydonga ta'sir etuvchi kuchlanish maydonga perpendikulyar bo‘lgan normal σ va tangensial tashkil qiluvchilarga bo‘lish mumkin mumkin (2-rasm, a).
Ko‘ndalang kesimi turlicha bo‘lgan sterjenlarga bir hil R kuch ta’sir qilganda, ko‘ndalang kesimi kichik bo‘lgan sterjen ko‘proq deformatsiyalanadi (2 b rasm).
Metallning bardosh bera oladigan kuchlanishi uning asosiy mexanik xususiyati bo‘lib u namunaning o‘lchamlariga bog‘liq emas.
Mustahkamlik - bu metallning tashqi va ichki kuchlar ta'sirida deformatsiya va yemirilishlarga qarshi turish qobiliyati. Davlat standartlari cho‘zilish, siqish, egilish va buralish sinovlarida mustahkamlik tasniflari ko‘zda tutilgan.
Bularning barchasi yuklanishni asta-sekinlik bilan bir tekkis ortishi natijasida aniqlanadi.
Cho‘zish mashinasida sinov o‘tkazish natijasida mustaxkamlikning standart ko‘rsatgichlari bo‘yicha ma’lumot olinadi (3 a rasm).
3- rasm. Cho‘zilishga sinash uchun namuna va cho‘zish mashinasida sinash sxemasi (a); plastik materialning cho‘zilish diagrammasi (b).
Диаграммадан кўриниб турибдики намуна синашнинг бошланғич даврида (О-А қисмида) уларнинг абсолют узайиши (L) қўйилган кучга пропарционал равишда ортиб боради. Бундай пропарционаллик қонуни билан узайишдаги кучланиш ушбу формуладан аниқланади.
σч =Еε
Бу ерда: σч - чўзиш вақтидаги нормал кучланиш;
ε - намунанинг нисбий узайиши;
Синаш учун тайёрланган намуна ўлчамлари
1.1-жадвал
Е - пропорционаллик коэффиценти (эластиклик модули). Маълумки юқоридаги формуладан
Е=
Демак, металнинг эластиклик модули унинг чизиқли деформацияланишида
эластиклик хоссаларининг физикавий характеристикасидир. Намунанинг пропорционаллик қонуни билан узайиш бузилиш чегарасидаги кучланиш шу
металлнинг пропорционаллик чегараси деб аталади ва қуйидаги формуладан аниқланади:
бунда: σп.ч.-металлнинг пропорционаллик чегарасидаги кучланиши (кг/ мм2),
Ра - А нуқтага тўғри келувчи куч, кг ёки Н;
Fо - намунанинг синашдан аввалги кўндаланг кесим юзи, мм2.
Металларнинг электр токини ўтказиш хусусияти иккита ўзаро қарама-қарши характеристикалар – электр ўтказувчанлик ва электр қаршилиги билан белгиланади. Электр ўтказувчанлик СИ бирликлар системасида сименс (См) да, солиштирма электр ўтказувчанлик См/м да, шунга ўхшаш электр қаршилиги эса Ом/м да ўлчанади. Ток ўтказувчи симлар (мис, алуминий) яхши электр ўтказувчанликка эга бўлиши керак. Приборлар ва печларнинг электр қиздиргичларини тайёрлашда электр қаршилиги юқори бўлган қотишмалар (нихром, манганин) керак бўлади. Металл температураси кўтарилиши билан унинг электр ўтказувчанлиги камаяди, температура пасайиши билан эса ортади.
Материал ўзидан электр токини яхши ўтказиши учун ток зарядини ташувчи заррачаларга эга бўлиши керак. Материаллардаги электр заррачасининг кўчиб юришига кўрсатиладиган қаршилик материалнинг электр қаршилиги дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |