O’zbekiston Respublikasi Oliy va Orta Maxsus
talim Vazirligi
Farg’ona Davlat Universiteti
O‘zbekiston tarixi kafedrasi
paleekologiya va sivilizatsiya dinamikasi
fani bo’yicha.
O‘QUV USLUBIY qo‘lanma
O‘qituvchi: YOldoshev Salimjon Valiyevich tarix fanlari boyicha falsafa doktori, dotsent
Fargona- 2021
Сўз боши
Инсоният ер куррасининг кичкина бир қисм пириматлар туркумидан тарқаб ўз қўли билан яратган маданияти туфайли Африка қитъасидан бутун дунёга плейстоцен даврида тарқаб бўлади. Шу сабаб туфайли плейстоцен ёки тўртинчи давр атропоген яъни одамнинг пайдо бўлиши даври деб ҳам аталади. Археология ва тарихда палеолит даври деб ҳам аталади. Аммо охирги икки аср давомида олов техникасини энергетика соҳасига айлантирганлиги турли машина ва механизацияларга асосланган янги технология цивилизациясини пайдо бўлишига олиб келди ва бу ўзи ҳаракатланадиган машиналар ва технологиялар дунёси инсониятга зарур бўлган барча моддий маданият буюмларини шу қадар катта миқдорда ишлаб чиқара бошладики уни атроф табиий муҳитдан тамомила ажрата бошлади. Аммо бу буюмлар дунёси эскириб ишдан чиқиб ва бу буюмларни яратиш жараёнида ҳосил болган чиқиндилар миқдори еру кўкка сиғмай кетмоқда. Ер юзи сув океанлар дахшатли даражада ифлосланиб бормоқда. Энг хафвлиги охирги 100 йил мобайнида атмосфера таркибидаги CО2 50% кўпайган ва миллиардлаб тонна кўмир газ нефт ёниб бориши туфайли ҳавонинг устки доирасида CО2 қатлами қалинлашиб ер курраси иқлим шиддатли тезликда ошиб бормоқда.
Давлат сиёсий раҳбарлари кўпроқ иқтисодий муаммолар билан машғул бўлиб олимларни бонг урушига эътабор бермайдилар. Мисол учун учун шу йили АҚШ собиқ президенти Д.Трамп АҚШдаги кўмир кони шаҳтёрларини иш билан таъминлаш мақсадида фойданиши тўхтатилган шахталарни қайтадан ишлатиб юборди. Буни натижасида яқинда тузилган дунё экологиясини сақлаш хақаро битимидан воз кечди. Кўмирнинг атроф муҳит учун энг зарарли ёқилғи эканлиги ҳамма маълум.
Савол туғилади ушбу табиат ва инсон зиддиятини тўхтатиб келажак авлодга покиза ҳаёт манбаларини қолдириб соғлом муҳит яратиш учун нима қилмоқ керак. Бунинг учун инсон ва табиат муносабатларини тарихига мурожат қилиб бу зиддият нимадан бошлаганлигини ўрганишимиз зарур.
1-Мавзу: Фаннинг мақсади вазифалари ва долзарблиги. Экология ва цивилизация тушунчалари
Режа:
1.Фаннинг мақсади ва вазифаси
2.Фаннинг долзарблиги
3.Экология ва цивилизация тушунчалари
Do'stlaringiz bilan baham: |