Тупикли ва шохобчали подстанцияларнинг схемалари. Тупикли ва шохобчали подстанциялар юқори кучланишли ўчиргичларга эга бўлмаган оддий схемалар бўйича қурилади.
Икки трансформаторли подстанциялар юқори кучланиш томонида автоматик ёки ноавтоматик перемичка билан таъминланади (11.1–расм).
Автоматик перемичкада икки томонлама ишлайдиган узгич ва ажраткич ўрнатилган (11.1–расм, а). Нормал ҳолатда РЗ уланган (QR эса узилган, чунки бир трансформаторга перемичка орқали улашга иккита линиянинг ишлашига йўл қўйиб бўлмайди: параллел линиялардан бирида бузилиш бўлса, релели ҳимоя иккала линияни ҳам узади.
Линияларнинг авариядан узилиши трансформаторларга нисбатан кўпроқ содир бўлади. Бу ҳолатда ҳам перемичка ишлатилади. Масалан, қ. т. линия W1 да турғун бўлса, таъминловчи томонидаги ўчиргич Q1 узилади, минимал кучланиш ҳимояси ўчиргич QЗ ни узади, сўнгра узгич QR1 узилади. Трансформатор Т1 нинг ишини тиклаш учун перемичкадаги QRЗ автоматик уланади, сўнгра ўчиргич QЗ уланади. Шундай қилиб, подстанцияда иккита трансформатор ва транзит линияси W2 га уланган шохобчалардан бири ишлайди.
Агар перемичка узилган ҳолатда Т1 трансформаторда қ. т. бўлса, бу ҳолда QЗ узилади, қисқа туташтиргич QN1 уланади, Q2 узилади, QRЗ токсиз паузада узилади, сўнгра АПВ ишга тушиб, линия W2 демак, трансформатор Т2 ҳам ишлашни давом эттиради.
Схеманинг турли иш режимларидаги тафсилотидан кўринадики, ҳамма элементлар аниқ мос ишлагандагина бошқа томонга автоматик қайта улаш мумкин. Масалан, QR1 ёки QR2 узилмаган бўлса, QNЗ ни улаш мумкин эмас, QЗ ёки Q4 ишончли узилган бўлса ҳамда линиялар W1, W2 да кучланиш бўлмаса, QR1 ва QR2 ни узиш мумкин, QN1 ёки QN2 уланган бўлса, QRЗ ни улаш мумкин эмас. Бу шартларни бажариш махсус блокировкалар орқали амалга оширилади.
11.1–расм. Икки трансформаторли тармоқлаш подстанциялар схемалари:
а–автомат перемичкали; 6–автоматсиз перемичкали.
Иккита ажраткич QSЗ, QS4 лардан иборат таъмир перемичкали схемани қўллаш мумкин бўлиб, ажраткичлардан бири нормал режимда узилган (11.1–расм, б). Бузилиш W1 линияда турғун бўлганда Q1 ва QЗ узилади ҳамда АВР таъсирида 6–10 кВ томонидаги ВС уланиб, истеъмолчиларни Т2 дан таъминлайди. Агар линия таъмир қилинадиган бўлса, подстанция навбатчиси ёки кўчма оператив гуруҳ томонидан QS1 узилади, QSЗ, QS4 перемичкалар уланади ва QЗ уланади, сўнгра QВ узилиб, Т1 юклама остида бўлади. Бу схемада W1 таъмир қилинса, Т1 ни W2 линиядан (ёки Т2 ни W1 линиядан) таъминлаш мумкин.
Соддалаштирилган схемаларни янада такомиллаштириш юқори кучланишли юклама ўчиргичларини бир, икки ва уч йўналишда қўллаш йўли билан амалга оширилади. Бундай ўчиргичлар фақат подстанцияларни ўтаётган линияларга улабгина қолмай, уларни секциялаш имкониятини ҳам беради (11.2–расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |