I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Ушбу фан энергетиканинг жамият ҳаётидаги роли, энергияни ҳосил қилиш, уни анъанавий ва ноанъанавий усуллар билан ишлаб чиқариш, халқ хўжалигининг барча соҳаларида энергиядан оқилона фойдаланиш ва уни тежаш каби масалаларни қамраб олади. Жамиятда энергетиканинг ривожланиш истиқболлари, ишлаб чиқаришда энергия сарфини меъёрлаштириш, энергетика менежменти, аудит, корхонанинг энергетик баланси, республикасизда амалга оширилаётган энергия тежамкорлиги сиёсатининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.
“Электр таъминоти тизимида энергия тежамкорлиги” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 2-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Электр таъминоти тизимида энергия тежамкорлиги” фани мутахассислик фанлар туркумига киради ва бакалавриатнинг электроэнергетика таълим йўналишларида ўқитилади. Мазкур фан юқори босқичларда ўқитиладиган фанларнинг асосини ташкил қилиб, ўз ривожида техник йўналишдаги фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |