Керакли жиҳозлар: сазан (фиксатсия қилингани ёки тириги); ваннача, скалпел, пинтсет, қайчи, препаровал ниналар-2 дона, тўғнагичлар (булавкалар)-10-15 та, пахта, дока салфеткалар (рўмолчалар) 1-2 та, сазаннинг тахтага ўрнатилгал скелети (бир группа учун битта скелет етарли), сазаннинг картонга ёпиштирилган скелет бўлаклари, препаровал ниналар - 2 дона.
Ishning mazmuni:
Суякли балиқлар гавдасининг шакли ҳар хил бўлади. Сазаннинг (9- расм) устки энса бўлими ён томонларидан бирмунча қисилиб дўнглик (бўртма) ҳосил бўлган. Тананинг қолган қисми дум қисмининг олдинги чегарасигача бир хил кёнгликда бўлиб, кейин секин-аста тораяди ва дум қисмига айланади. Бошининг икки ён томонида жабра қопқоқлари жойлашган бўлиб, уларнинг кетинги қирралари бош билан тана бўлнмлари ўртасидаги чегара ҳисобланади.
Орқа чиқарув тешиги дум бўлимининг олдинги чегарасидир. Орқа чиқарув (анал) тешигининг бевосита орқа томонига ўрнашган сийдик-таносил сўрғичида жинсий тешиги ва унинг орқасида сийдик тешиги очилади. Кўкрак жуфт сузгич қанотлари, барча балиқлардагига ўхшаш гавданинг икки ёнида жабра ёриқлари орқасида, қорин жуфт сузгич қанотлари эса тана бўлимининг қорин қисми ўртасида ўрнашган. Тоқ сузгич қанотлар биттадан; улар орқа, дум ва орқа чиқарув (анал) сузгич қанотларидан иборат. Орқа ва анал сузгичларининг олдида тишли биттадан қаттиқ суяк нурлари бўлади. Сазаннинг танаси сарғиш тилласимон суяк тангачалар билан қопланган. Суяк тангачалар черепитсалар каби бир-бирининг устида ётади, тўғри қатор бўлиб жойлашган. Ҳар қайси тангача бирмунча юмалоқланган юпқа пластинкадан иборат бўлиб, олдинги асосий қисми (қирраси) тери ичига кириб туради, қолган ташқи чети эса текис бўлади. Бундай тангача сиклоид тангача деб аталади. Сазан танасининг бошидан то дум сузгич қанотигача тўғри ён чизиқли органи ўтади.
Бу орган тангачаларни тешиб ўтган қатор қора тешиклардан ҳосил бўлган. Тешикларнинг охирги учи нерв учлари билан ёни чизиқли органи жойлашган махсус каналга очилади. Ёни чизиқли органи сув шароитидаги ўзгаришларни қабул қилади, у сазаннинг бошида бир неч-кўз ости, кўз усти ва тил-жағости тармоқларига бўлинади. Сазаннинг дум сузгичи бошқа суякли балиқларники сингари гомотсеркал типда, яъни сиртдан симметрик, ички томондан эса асимметрикдир. Сазаннинг оғзи бошининг уч қисмига жойлашган бўлиб, суяк жағлар билан ўралган. Юмалоқ кўзларида қовоқлар йўқ. Бошининг устки томонида, кўзининг олдида бир жуфт бурун тешиги бор, улардан ҳар қайсиси кўндаланг тери кўприкча (тўсиқ) билан олдинги ва кейинги кисмга бўлинади. Сазаннинг бурун тешиклари оғиз бўшлиғига очилмайди (бурун тешигига нина тиқиб синаб кўринг).
Do'stlaringiz bilan baham: |