O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “MA’naviyat va ma’rifat” markazi



Download 0,66 Mb.
bet7/7
Sana21.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#69517
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
АХБОРОТ СОАТИ-10

ҲАЁ, УЯТ, АНДИШАЛИК ҲАҚИДА
Инсон маънавиятини шакллантиришга хизмат қиладиган муҳим омиллардан бири унинг тарбиясидир. Инсоннинг камол топишида тарбиянинг ўрни катта бўлиб, улуғ ахлоқшунос донишмандларимизнинг ҳикмат дарсликларида таъкидланганидек, инсон яхши тарбия топиб, ёмон хулқлардан сақланса, гўзал хулқларни ўзига одат қилса, у барчанинг ҳурмат-эътиборига ва муҳаббатига сазовор бўлган баҳтиёр инсон сифатида ҳаётда ўз ўрнини топади. Хўш яхши хулқ ўзи нима? Қандай хулқлиларни яхши хулқлилар дейишимиз мумкин? Жадид адиби Абдулла Авлоний яхши хулқларнинг 34 та турини санаб, ҳар бирига алоҳида изоҳ ва тушунча берганлар. Яъни яхши хулқлар сирасига фатонат, диёнат, адолат, қаноат, шижоат, илм, сабр, ҳилм, иффат, ҳаё, идрок ва зако, итоат, муҳаббат, садоқат, авф ва ҳакозо.
Шуларнинг ичида ҳаё. уят, андиша деган тушунчалар ҳам борки, бу яхши хулқларнинг энг керакли турларидан биридир. Яратилмишнинг шарафлиси бўлмиш инсон учун ҳаё ва ибо, одоб ва тарбия чирой ва кўрк саналади. Зеро инсон одобию ҳаёси билан элда азиз. Ҳазрат А.Навоий айтганларидек,
Айш, Навоий, неча дилкашдурур,
Лек адаб бирла ҳаё хушдурур.
Инсоннинг жисму жони учун соғлик қай даражада зарур бўлса, унинг ҳаётида ҳаё, андиша ҳам шу қадар муҳим ўрин тутади. Бундай хулқ кишини шарафлайди, Ҳаё шундай тушунчаки, у инсонни улуғлайди, инсонга фақат яхшиликлар келтиради, унинг мартабасини кундан-кунга орттиради.Бу фазилатга эга бўлган кишининг эл орасидаги иззат-ҳурмати баланд бўладики, унинг зидди бўлган ҳаёсизлик эса инсонни иймонидан айиради. Зеро муқаддас ҳадис китобида ёзилганидек, “ҳаё иймондандур”. Инсон ўз қадр-қимматини, номусини сақламоқ учун фидойи жон даражасига боргунча ҳаракат қилмоқ керакки, у инсон дилини-да, қалбини-да шаффоф сув каби тиниқлаштиради, поклайди. Демакки, ҳаё хулқий гўзалликнинг энг асосий белгиларидан биридир. Ҳикматларда “одоб буюк тождир, уни кийгинда, қайга борсанг, боравер” деб ёзилган. Худди шунингдек, бу тожнинг ярқираган биллур тоши бўлган ҳаё тожини кийган киши ҳеч ерда хор бўлмайди. Шарқ уламоларимиздан Муҳаммад Зеҳний “кишидан ҳаё кетса, унга тездагина бало етиб келади” деганларида минг бора ҳақ эканлигини ҳаётда дуч келаётган воқеаларимиз тасдиқлайди. Биргина ҳаётий мисол келтирамиз. Кўча-кўйда, ўқув муассасаларида турли тоифадаги қизларимизни учратамиз. Турли тоифа деганимиз - уларнинг савиялари, дунёқарашлари, кийинишлари, одоб-ахлоқи, муомала маданияти ва хакозоларда, айниқса, ҳаё-андишасидаги фарқларда кўринади. Яъни, кийиниши, одоб-ахлоқи, сўзлашиш одоби рисоладагидай бўлган қизга ҳар қандай инсон яхши маънода суқланиб қарайди ва ҳеч бўлмаганида қалбидан “барака топ, қизим” деган дуо ўтади. Буни акси бўлган қизларга-чи? Инсонларнинг, айниқса, қизларнинг безаги, хусни уларнинг ҳаё, андишасида. Ҳаё, андиша шундай улуғлик ва юксаклик нарвонки, бу нарвон орқали барча эзгу манзилларга етиш мумкин. Ҳаё шундай неъматки, у инсонларни ёмон йўлдан қайтаради, яхшилик сари етаклайди. Яъни сизга кўчада бир ёмон ниятли, хулқи бузуқ кимса учраб қолди. Сиз ўз ҳаё-ибоингиз билан уни ниятидан қайтаришингиз ва қайтарибгина қолмай, уни яхшиликка етаклашингиз мумкин. Ҳаё, андиша, ибо булар шундай уйғун тушунчаларки, улар инсоният одобининг улуғ қасри устунларидан – нафосат туйғуси билан эгиздир.
Ҳар бир талаба ёшлар бу эгиз фазилатлар йўлида мустаҳкам туришни ўз ҳаёти равнақининг сабаби қилиб олсалар, барча каттаю кичик, уларнинг суҳбатигаю ҳузурига ошиқади, уларга бўлган ҳурмат ошаверади, эҳтиромлар эса ҳеч қандай тўсиқларсиз улар томон юзланаверади. Зеро улуғларимиз айтганларидек:
Ҳаё соҳиблари иззатда бўлгай доимо хуррам,
Ҳаёсиз бўлса ҳар ким куни қолгай надоматга
Шарқ адабиётида шундай бир ҳикоят учрайдики, кўршапалакдан: “оламга нур таратиб, ҳаёт бағишловчи қуёшни кўришдан нечун ор қиласан, бунинг сабаби нима?”, деб сўраганларида “Ҳаё!” деб жавоб берган экан.
Шундай инсонлар борки, улар ўзидаги номукаммалликни ҳис этади ва натижада уят туйғуси пайдо бўлади, яъни ўзидаги номукаммалликдан ёки айрим ножўя ҳатти-ҳаракатларидан ўнғайсизланиш, уялиш ҳисси пайдо бўлади. Уят шундай кучки, у инсонни нимадан уялиши ва нимадан уялмаслигига қараб, унинг кимлигини ва маънавий камолатда қай поғонага кўтарилганини белгилаб бера олади. Шунингдек, ўз-ўзидан уяла олган инсон, одамлар олдидан уялгандан инсондан кўра-да афзалроқ фазилатлидир. Чунки ўзидан уялишни қалбидан ўтказа олган, унинг азобини кечира олган инсонни номуси баланд инсонлар қаторига қўшиш мумкин. Шунингдек, уятдан юзи қизарган инсонда ҳам, билингки, инсонийлик ор-номус ва ҳаё-андишаси кучли бўлган инсондир. Зеро уяти йўқолган инсондан қўрқиш керакки, буларни тирик мурдалар қаторида санаш мумкин. Чунки уят, номусга мажбурлаб ўргатиб бўлмайди. Қалбида инсонийлик туйғуси бўлган инсоннинггина юзи қизаради, ўзида сезган ахлоқийликка зид бўлган ҳаракатларидан ўнғайсизланади. Уят, номус, ҳаё, андиша – булар бамисоли инсонлар либоси. Улар инсонни кўзини қамаштириши ҳам мумкин, аксинча, инсонни ғашлигини келтириб, улардан узоқлаштириши ҳам мумкин. Яъни буларни йўқотган одам ҳар қандай пасткашликка бориши, тубанликка юз тутиши муқаррар.
Ҳаё, ор-номус, андиша, уят – буларни ўзида мужассам қила олган инсон баҳтиёрликни ҳис қилади. Қут- барака, обрў-эътиборнинг ўзи унинг ҳузурига бош эгиб келади. Чунки кимнинг хулқи гўзал бўлса, унинг йўли ёрқин бўлади.
Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish