O‘zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o‘rtа mахsus tа’lim vаzirligi farg’ona davlat univеrsitеti


I. Балоғат ёшига етмаганлар жиноятчилик муаммолари



Download 2,58 Mb.
bet79/104
Sana10.12.2022
Hajmi2,58 Mb.
#883289
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   104
Bog'liq
И.П. мажмуа 2-қисм tayyori 111 — копия

I. Балоғат ёшига етмаганлар жиноятчилик муаммолари
Балоғат ёшига етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятчилик бутун дунёда энг долзарб ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Бундай жиноятчиликнинг ўсиши энг аввал ривожланган капиталистик мамлакатлар учун хосдир. Балоғат ёшига етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг асосий сабаблари деб ғарб мутахассислари ёшлар ўртасидаги ишсизликни, ёшларнинг келажакларига ишонмасликлари, жамиятни бошқариш ҳозирги замон усулларидан қониқмасликларини кўрсатадилар.
Масалан, Германия полицияси маълумотлари бўйича 1996 йили ҳибсга олинган ҳамма ҳуқуқбузарлардан 14 % доимий иш жойига эга эмас эди. Аниқ ҳаракатлар билан ўғрилик қилган жиноятчилар орасида ишсизлар тўртдан бир қисмини ташкил этдилар, улар томонидан шахсларга нисбатан жиноятлар 28 %, 34 % босқинчиликлар амалга оширилган.
Ғарб мутахассислари балоғат ёшига етмаганлар орасида жиноятчиликнинг ўсиб бориши сабаблари ҳақида бошқа фикрларни ҳам айтадилар. Масалан, балоғат ёшига етмаганлар учун одил суд ва ҳуқуқбузарликни олидини олиш АҚШ федерал бюроси раҳбари А.Регнери ўсмирлар орасида жиноятчиликнинг асосий сабаблари оилаларнинг бузилиши, болалар билан берахм муносабатларда бўлиш, болаларнинг таълим олиш ва тарбияланиш ҳуқуқларининг бузилиши, яшаш учун қулай шароитларининг бўлмаслиги ва натижада болаларнинг уйдан кетиб қолишлари деб ҳисоблайди. Коннектикут штатида балоғат ёшига етмаганларни текшириш жуда жиддий зулм ўтказган жиноятчилар орасида 75 % ўзларига ҳам ота-оналари ва бошқа шахслар томонидан шавқатсиз муносабат кўрсатилганини аниқлаб берди. Улар куч ишлатиб жиноят содир этишларнинг умумий сонидан 33 % ни содир этганлар.
Япониялик мутахассислар ўз мамлакатларида балоғат ёшига етмаганлар жиноятлари ҳозирча ўсиб бориши сабабларини ўзига хос баҳолайдилар. Улар жиноятчилик ўсиши турмуш шароитларинг, фаровонликнинг ўсиши ва ўқиш билан, оилада тарбиянинг етарли бўлмаслиги, оиланинг анъанавий қадриятлари бузилиши, индивидуализмнинг намоён бўлиши билан боғлиқ оқибатлар-стресслар сабабли деб ҳисоблайдилар. Японияда ўтказилган текширишлар балоғатга етмаган ҳуқуқбузарлар кўпинча ота-онасиз ўсгарлар, ҳамда кам таъминланган оилалардан чиққан болалар бўлиб чиқишини кўрсатди.
Россиялик мутахассислар ҳам жиноятчиликнинг ўсишини кўрсатадилар. Ҳозирги даврда ўсмирлар Россияда аҳолининг энг криминоген зарарланган қисми ҳисобланадилар.
Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексига биноан балоғат ёшига етмаган ҳуқуқбузар деб жиноят содир этиш пайтига келиб 14 ёшга тўлган, лекин ҳали 18 ёшга тўлмаган шахслар ҳисобланадилар. Балоғат ёшига етмаганлиги жавобгарликни юмшатувчи ҳолат сифатида қаралади. Масалан, балоғат ёшига етмаганларга нисбатан баъи бир жазолар кўзда тутилмаган, хусусан, ўлим жазоси.
Ўзбекистон Республикаси суд амалиётида хукмни ижро этишни кечиктиришдан кенг фойдаланишни алоҳида таъкидлаш керак, бундан ҳозирги кунда озодликдан маҳкум этиладиган ҳамма балоғат ёшига етмаганларнинг тахминан ярмига нисбатан қўлланилмоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарларнинг маълум қисми (20 % дан ортиғи) жазо берилишдаги ёки жиноий жавобгарликдан озод этилмоқда. Бу ишлар бўйича материаллар ёки балоғатга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга юборилади ёки уларга нисбатан мажбурий тарбиялаш чоралари қўлланилади, масалан, қуйидагилар:
1) огоҳлантириш;
2) уларни ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахслар, ёки махсус давлат органлари назоратига топширилади.
3) келтирган зарарини қоплаш мажбурияти юклатилади.
4) бўш вақти чекланади ва бошқалар.
Тарбиявий таъсир чораларини мунтазам бажармай келган ҳолатида суд жиноий жавобгарликка тортиши мумкин. Шундай қилиб, ҳақиқатда жиноий жазолар жиноий жазонадиган ҳаракатлар амалга оширган ўсмирларнинг ярмидан камига нисбатан қўлланилмоқда. Алоҳида балоғат ёшига етмаганлар учун мумкин бўлган жазо (амалга ошириш) асосий тури озодликдан маҳрум этиш ҳисобланади, бу жазони улар тарбиялаш колонияларида ўтайдилар. Агарда ҳуқуқбузарлик содир этган ўсмир 14 ёшга тўлмаган бўлса (яъни жиноий жавобгарликка тортиш ёшига тўлмаган бўлса) уни махсус ўқув-тарбиявий ташкилотга юборадилар.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish