Апокарп уруғчи– битта гулда бир неча мева баргдан вужудга келган мустақил бир–бири билан бирлашмаган уруғчилар тўплами (айиқтовон, сувйиғир, магнолия сингари ўсимликлар) ва ценокарп уруғчи– бир неча мева баргнинг ён томонлари билан бирлашиб бир бутун уруғчи ҳосил қилади. (60 расм).
Ценокарп уруғчининг қўйидаги уч хилини бир бирдан тафовит этиш мумкин:
Ценокарп–гинецейлар бирбири билан бирлашган, мева барглари кўп хонали (уяли, бўлимли) тугунча ҳосил қилади;
Парокарп–гинецей бир–бири билан бирлашган мева барглари бир хонали (уйли, бўлимли) тугунча ҳосил қилади;
Лизокарп–гинецейлари бир–бири билан бирлашган мева барглари бир бутун тугунча ҳосил қилади. Лекин парокарп лизокарп тугунчалардан фарқли равишда бир неча бўлимлардан бирлашишидан иборат (расм).
Мевабарг гулли, ўсимликлардан урғочи жинсий органи–урғочиси ҳисобланади. Урғочи одатда уч қисм: тугунча, устунча ва оғизчадан иборат. (расм)
Тугунча уруғчининг пастки кенгайган қисми. Уруғчи кенгайган ёпиқ қисми, тугунчани ҳосил қилади. Тугунчанинг ички томонида уруғкуртак ҳосил бўлади.
Тугунчанинг ёпиқ ички бўшлиқи уруғ муртак ва унда содир бўладиган жараёнларни муҳофаза қилиш вазифасини бажаради. Уруғмуртакнинг тугунча ичида бўлиши билан гулли ўсимликлар очиқ уруғлилардан фарқ қилади. Очиқ уруғлиларда уруғмуртак мегаспорафиллар қўлтиғида жойлашган. Уруғланишдан сўнг гулли ўсимликларда ҳам очиқ уруғлилар сингари уруғ ҳосил бўлади.
Устунча ва тумшуқча бирлашган мевабаргларнинг уч қисмида ҳосил бўлади. Айрим ҳолларда устунча жуда қисқа ёки умуман ривожланмаган бўлади. Бундай ҳолда тумшуқча тугунчанинг устки қисмидан жой олади.
Тумшуқча чангни тутиб туриш ва ўзидаги мавжуд ширани суюқлик озиқ модда билан таъминлаш вазифасини бажаради. Тумшуқчада чанг ўса бошлайди ва тугунча орқали уруғчининг тугунча қисмига ўтади. Умуман уруғчи юксак ўсимликлар орасида фақат ёпиқ уруғли ўсимликлар учун хос янги орган ҳисобланади.
Гул тугуни хилма–хил ўсимлик турларини гулнинг бошқа қисмларига нисбатан олган ўрни, жойлашишига кўра, гул тугуни устки, ўрта ва пастки бўлиши мумкин. Гул ўрнида эркин ҳолда жойлашган ва гул қўрғони билан бирлашмаган гул тугуни устки тугун деб юритилади. Бундай ҳолда гул қўрғони тугунчанинг остки қисмида бўлиб, гул ўрни билан туташган бўлади (61 расм)
Тугунча пастки бўлганда у гул қўрғони остида бўлиб, ўзининг остки қисми билан гул ўрни ва уст қисми билан эса гул қўрғони орқали бирлашган бўлади. Остки тугунчали гулларда гул қўрғони тугунчанинг шаклланишига иштирок этмайди ва мева барглари гул қўрғони туби билан туташган бўлади. Тугунчаси ўртада бўлган гулларда гул қўрғони тугунчасининг ўрта қисми билан туташган бўлади. Кўпинча ярим остки ёки ярим устки гулларнинг тугунчаси меванинг пишишига яқин тугунчага айланади. (анор, итбурун, маймунжон ва бошқалардир).
Тугунча бир ёки кўп ханали бўлиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда хоналарнинг сони мевабаргларнинг сонига тенг бўлинади. Тугунча хоналари бир–биридан махсус тўсиқлар билан ажралган. Айрим ҳолларда бу тўсиқлар тугунча марказига қадар етмайди ва бир неча мева баргнинг бирлашишидан ҳосил бўлганлиги туфайли тугунча бир хонали бўлади. Тугунчаси бир хонали (олхўри, дуккаклар), икки хонали (крестгулдошлар), уч хонали (пиёзгулдошлар), тўрт хонали (дуккакдошлар), беш хонали (олма) ва кўпхонали гуллар табиатда кенг тарқалган.