Контрол саволлар
Андроцей нима, унинг қандай типларини биласиз?
Қандай андроцей двусильный, қандайлари четьерехсильный деб юритилади?
Чангчи қандай қисмлардан иборат?
Чанг ипи қандай шаклларда бўлишини кузатгансиз.
Чанг халтаси қандай қисмлардан иборат.
Чанг қандай хосил бўлади. У қандай ҳужайралардан иборат ва нима билан қопланган.
Қандай ҳужайралар махсулидан чанг озиқланади.
Чанг доначалари қандай типларда намоён бўлади.
Машғулот 41
Геницей
Тирик (энди ўрилган ёки омборда сақланган) ёинки спиртда сақланган сабз (Dancus coro tar)нинг, тол (Salix sp), кунгабоқар (Helianthus annus), нут (pisum satinum), зиғир (Linum humile) сингари ўсимлик турларини гули, нут, ловия, лола қизғалдоқ, кукнор (Papaver pavoninum) нинг уруғчисини кундаланг ксилимидан тайёрланган тайёр препарат.
Амалий машғулот учун зарур машғулотлар.
Гулнинг марказида уруғчи жойлашган. Ўсимликларнинг турига боғлиқ ҳолда шаклан уруғчи турли–туман бўлади. Уруғчининг пастки кенгайган қисми уруғдон ёки тугунча деб юритилади.
Тугунча бир, икки, уч ёки кўп чаноқли (уяли) бўлиши мумкин. У гул қисмларида юқори жойлашган бўлса, устки гул бўлакларидан пастда жойлашган бўлса, осткигул қисмлари тугунчани ўрта қисмида жойлашган бўлса,ўрта тугунча дейилади. Тугунча чўзиқ, тўрт, беш ва кўп қиррали бўлиши мумкин.
Тугунчанинг бир қадар ингичкалашган қисми устунча деб, унинг чанг тутадиган бир қадар кенгайган уч қисми тумшуқча деб юритилади. Уруғчининг тумшуқчаси палла шаклида (олхўри, гилос, олволи, шафтоли, нўхат ва бошқа), икки паллали (велериана), кўп паллали (кунгабоқар, қашқарул ва бошқа мараккаб гулдошларда), уч паллали (қўнғироқгул) юлдузсимон (қизғалдоқ), парсимон паллали (бошоқдошлар оиласи вакиллари), шохланган (бойчечак) бўлади. (60 расм)
Сабзининг–Dancuscorota, тол (calix) кунгабоқар–Helianthus, нухот–Pisum, лилия–Lilium, зиғир–Linum usitatissimum, гилос–Negella domesticaнинг тирк ва спиртда фиксация қилинган гули. Нўхат, лилия, кукнорнинг гули тугунчаси кўндаланг кесишидан тайёрланган тайёр препарат.
Гулли ўсимликларнинг уруғчилар мажмуи (тўплами йиғиндиси) (Genoiceum) деб юритилади.
Гинецей–гулли ўсимликларда муртаг (мегаспоранчий) жойлашадиган ёпиқ ўриндиқ бўлиб, у бир ёки бир неча мева баргнинг бирлашиши натижасида ҳосил бўладиган ёпиқ орган.
Уруғчи қўйидаги қисмлардан иборат: 1 уруғ муртаг жой олган ва ўтиши билан уруғ ҳосил бўладиган қорин қисми; 2. бир ёки бир нечта устунча; 3. Чанг тутиш қабул қилиш ва ўзи орқали тугунчани бўйин қисмига ўтишини таминланадиган оғиз (лаб, рыльце)чадан иборат.
Юқорида таъкидланганидек, уруғчи бир ёки бир неча мева баргининг бирлашишидан ҳосил бўлади. Айрим ҳолларда бир нечта мева барги бирлашиб бир бутун алоҳида мустақил уруғчини ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |