O’zbekiston respublikasi maktabgacha ta’lim vazirligi маktabgacha ta’lim tashkilotlari director va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti



Download 0,53 Mb.
bet3/12
Sana07.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#755299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ergasheva Ro\'zixon kurs ishi

I БОБ.
ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ умумий асослари

1.1. ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИ ПРЕДМЕТИ,
МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Ушбу ўқув курсининг мақсади Сиз ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашдан иборатдир. Бу ўринда ҳақли равишда: «Бу фан бизга нима беради? Нега энди айнан ҳозирга келиб, бизни оилавий ҳаётга тайёрлаш зарур бўлиб қолди? Ахир ота-боболаримиз бундай курсларни ўқимай ҳам тинч-тотув, аҳил-иноқ, бахтли ҳаёт кечиришган-ку? Аксинча сўнгги йилларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида қанчалик кўп гапириб, ёзилиб, махсус тадбирлар ташкил қилинса ҳам низоли оилалар, ажралишлар миқдори ортса ортаяптики, камаймаяпти-ку?» - каби саволлар рўйхатини чексиз давом эттиравериш мумкин. Уларнинг ҳар бирининг юзага келишига тўлиқ асос бор.


Хўш, қандай зарурат ҳозирги вақтда ёшларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва уларга «Оила психологияси» фанининг ўқитилиши зарурлигини тақозо қилади?
Маълумки, инсоният жамияти тараққий этиб борган сари одамларнинг ўзлари ҳам, уларнинг бир-бирлари билан бўладиган ўзаро муносабатлари ҳам, айниқса, шахслараро муносабатлар орасида энг самимий, энг яқин бўлган оилавий муносабатлар ҳам такомиллашиб, ўзига хос тарзда мураккаблашиб боради. Сабаби: ҳозирги замон фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш муносабатлари, воситалари тараққиёти, қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариши, умуман халқ хўжалигининг барча жабҳаларида янги технология, техник жараёнларнинг жадал жорий этилиши бевосита шу жараёнларнинг яратувчиси, иштирокчиси бўлган инсон омилига, инсон шахсига ҳам ўзига хос, янгича талаблар қўймоқда. Ишлаб чиқариш муносабатлари, жамият тараққиёти бир томондан, одамларнинг ўзларида рўй бераётган ижтимоий-психологик, физиологик ва бошқа ўзгаришлар одамларнинг ўзаро мулоқот муносабатлари доирасини маълум даражада чегараланиб қолишига, уларда аждошларимизда кузатилган табиийликни маълум даражада бузилишига ва оқибатда инсон руҳиятида мумкин қадар ҳиссий, эмоционал зўриқишларнинг юзага келишга асос бўлмоқда. Буларнинг таъсири оилавий ҳаёт ва ундаги психологик иқлимда ҳам ўз ифодасини топади.
Ёшларимизда бу масала бўйича аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун, бундан 90-100 йиллар олдинги уларнинг тендошлари ва бугунги кунларимиздаги 15-16 ёшли йигит-қизлар ўртасидаги тафовутларни солиштириб ўтамиз.
Махсус адабиётларда ёзилиши ва ўтказилган тадқиқотлар натижаларида кузатилишича, сўнгги 100 йил ичида одамларда кузатиладиган акселерация жараёнига кўра уларнинг жинсий, физиологик балоғатга етиши 2-3 йилга илгарилаб кетган. Бундан 100 йилча олдин ёшларнинг жинсий балоғатга етиш даври 15-16 ёшга тўғри келган, ҳозир эса бу ҳолат ўртача 12-13 ёшларга тўғри келади. Энди шу ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёрлик жиҳатларини кўриб чиқамиз.
Илгариги тенгдошларингиз 15-16 ёшларида оилавий ҳаётга етуклик талабларидан бири бўлмиш жинсий етукликка, балоғатга етар эканлар, улар аксарият ҳолларда шу ёшга келиб ўша даврлар учун хос ва лозим бўлган, унчалик мураккаб бўлмаган деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик сир-асрорларидан деярли бохабар бўлганлар (чунки у вақтларда болаларни одатда, 13-14 ёшидан шогирдликка беришган), ўша даврдаги ишлаб чиқариш муносабатлари ва технологик жараёнлар улардан махсус ёки олий маълумот талаб қилмаган, 3-4 йил устоз кўрган шогирд 16-17 ёшида ўзи мустақил иш юрита оладиган устага, ўз ишини уддалай оладиган мутахассисга айланган. Мабодо, у шу вақтда оила қурадигандек бўлса, ўз ҳунари орқали меҳнат қилиб, ўзини ва оила аъзоларини иқтисодий жиҳатдан таъминлай олиши мумкин бўлган. Бундан ташқари, у вақтлардаги 18-20 ёшли йигит маҳалла-кўйда, жамоатчилик орасида маълум даражада ижтимоий етук шахс сифатида қабул қилинган, турли тадбир ва маросимларда унинг ҳақли иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин бўлган, яъни унинг ижтимоий жиҳатдан балоғатга етганлиги жамоатчилик томонидан қабул қилинган. Бу жараён шахснинг олдига оила ва жамият олдида ўзига хос масъулият юклаган, масъулиятни ҳис қилиш эса унинг психологик етуклиги аломатларидан бири бўлиб хизмат қилган.
Энди шу хусусиятларни бугунги кун ёшларида кўриб чиқайлик. Улар 12-13 ёшларда жинсий (физиологик) етукликка эришадилар (бу ҳақда кейинроқ тўхталиб ўтамиз), бироқ улар бирор бир касб-ҳунар эгаси бўлиб, мустақил ишлаб, ўзини ва оиласини иқтисодий жиҳатдан таъминлай оладиган бўлиши учун, аввало мактабни битириши, сўнг у ёки бу касб-ҳунар коллежи ёки лицейда ўқиб, бирор-бир касбни эгаллаши керак. Бунинг учун 9 йил мактабда, 3 йил коллеж ёки лицейда ўқиши зарур бўлади.
12 йиллик барча учун мажбурий таълимдан сўнг ёшларимизнинг маълум бир қисми ўқишни олий ўқув юртларида давом эттиради. Бундан кўриниб турибдики, ёшларимизнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари уларнинг маълум қисми учун 20-21, бошқалари учун 23-25 ёшга тўғри келади. Бундан ташқари, одамларнинг турмуш тарзи ривожланиши билан бирга оилаларининг кундалик ҳаёти ўзгариб, кийинишга, маиший буюмларга, моддий фаровонлик даражасига бўлган эҳтиёжи ҳам ортиб боради.
Жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши шахснинг маданий такомиллашувига, у эса шахсларни бир-бирларига қўядиган талаблари ошишига ва шахслараро муносабатнинг нозиклашувига олиб келади. Бунинг ёрқин далили сифатида ажралишлар миқдори олий маълумотлилар ичида умумий ўрта маълумотлиларга нисбатан юқорироқ эканлигини эътироф этиш мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юқори савияда бўлмаган жамиятдаги оила аъзолари ўзларининг оилавий юмушларининг аксариятини қўлда бажарадилар. Унга оиланинг барча аъзолари ва биринчи навбатда фарзандлар мумкин қадар кўп жалб қилинади. Оила ишларини бажаришдаги умумий фаолият ёшларда маълум малакаларни, шу жумладан оиладаги тегишли ролларни бажаришни, оилада бир-бирлари билан қандай мулоқотда бўлиш малакаларини, оилада ҳар бир шахснинг иерархик мавқеига кўра ўз ҳуқуқ ва вазифаларини аниқлаб олишга имкон беради.
Моддий таъминот, юқори маданий савия эса шахснинг бошқа шахсга қўйган талабини, шу жумладан оилада янада кучайтиради. Оила аъзоларининг ўзаро мулоқотда бўлиш вақти миқдорини қисқартиради. Бу эса кўпгина ёшлар учун ота-она оиласи шахсий оиласига намуна вазифасини бажара олмаслигига олиб келади.
Шулардан кўриниб турибдики, бундан 100 йиллар олдинги ёшлар 16-18 ёшида оила қуришсалар, улар шу вақтга келиб оилавий ҳаёт учун, муваффақиятли турмуш кечириб кетишлари учун зарур бўлган етуклик даражаларининг барчасига эришганлар, бу эса уларнинг оилавий ҳаётларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг бартараф этилишига асос бўлиб хизмат қилган.
Бугунги ёшларимиз эса юқорида баён этилганидек, 12-13 ёшларида жинсий балоғатга етадилар ва аксарият ҳолларда орадан 7-8 йил ўтгандан сўнг, яъни қизлар 19-20 ёшда, йигитлар эса 21-22 ёшда оила қурадилар. Бу вақтда эса улар на иқтисодий жиҳатдан, на ижтимоий жиҳатдан ва на психологик жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёр бўладилар. Бундай ҳолатлар шубҳасиз, уларнинг оилавий ҳаётларида олдинги тенгдошлари ҳаётида кузатилмаган муаммоларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, жамият тараққиётининг бугунги ҳолати ҳозирги замон оиласи олдига ўзига хос янги ижтимоий вазифаларни ҳам юклайдики, буларнинг барчаси ҳозирги ёшларимизни оилавий ҳаётга махсус тайёрлаш масаласи энг долзарб масалалардан бири бўлишлигини тақозо қилмоқда. Шунинг учун ҳам сўнгги 15-20 йил давомида дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида, жумладан, бизнинг республикамизда мустақилликка эришганимизнинг дастлабки йиллариданоқ, оила масалаларига, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш масалаларига, оилаларда комил шахсни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Умуман инсоният жамияти тобора тараққий этиб бораверар экан, оила масалаларининг долзарблиги ҳам шунга мос равишда ортиб бораверади ва оилага бўлган эътибор ҳам кеча ва бугунга қараганда эртага янада юқорироқ бўлади. Чунки оила жамиятнинг кичик бир кўриниши бўлиб, у қанча иноқ, аҳил ва мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик қудратли бўлади. Бу келтирилган омиллар ёшларга «Оила психологияси» курсини ўқитишнинг долзарблигини ифодалайди.
«Оила психологияси» курсининг яратилиши ва унинг ўқув предметлари қаторида мактаб, коллеж, лицейларда ўтиладиган дарслар жадвалига киритилиши ҳам Республикамиз ҳукумати томонидан юритилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг мантиқий ва мазмуний давомидир.


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish