O’zbеkistоn rеspublikаsi хаlq tа’limi vаzirligi


Сурхондарё вилояти ер фонди ва ундан фойдаланишнинг туманлар бўйича тузилиши



Download 3,6 Mb.
bet25/53
Sana01.06.2022
Hajmi3,6 Mb.
#627488
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   53
Bog'liq
Haydarova S Yer resursu

Сурхондарё вилояти ер фонди ва ундан фойдаланишнинг туманлар бўйича тузилиши








































2.6.2.-жадвал








































гектар



Туман ва шаҳар номи

Умумий ер майдони

Экин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Бўз ерлар

Пичанзорлар ва яйловлар

Томорқа ерлар ва боғдорчилик сабзавот уюшма ерлари

Мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар

Ўрмонзор

Бутазорлар

Бошқа ерлар

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

жами

жами

суғориладиган

жами

жами


1

Ангор

38731

19579

15707

15707

823

823


1002

3563

2755


8719


8917

2

Бандих

20061

14020

10633

10633

1009

1009


1041

2666

2367

70

11


4631

3

Бойсун

357794

6107

22361

3260

1697

1697

292

260553

2903

1590

140

31999


37849

4

Денов

111884

32937

27362

24034

3692

3692


50927

6126

5126


1495


22282

5

Жарқўрғон

116198

27436

20076

20076

2460

2460


37113

5464

4715

400

185

38

50462

6

Музработ

72198

37913

32422

32422

876

876


1590

5405

4289

18

326


31561

7

Олтинсой

56832

19719

13040

10272

6349

6349


23472

3678

3089


31


10262

8

Сариосиё

385211

15637

14147

10136

3700

3700


131617

3264

2030


61251


171232

9

Термиз

85005

17405

13168

13168

1121

1121


12022

2358

1915


16006


40330

10

Узун

184464

14694

14448

10526

2136

2136


58686

3198

2371


53809


52187

11

Шеробод

272785

41146

40420

33507

2208

2208


126982

6142

5303


24750


72283

12

Шўрчи

72197

20608

15011

14977

1429

1429


31596

4638

4094


915


18608

13

Қизириқ

38788

29677

24290

24290

1412

1412


1381

4624

3781


194


6887

14

Қумқўрғон

193535

27528

18217

18217

3942

3942


123521

6103

5286

691

552


40509

15

Денов ш.

1515

344



4

4



616

333


7


888

16

Термиз ш.

2713

565



63

63



794

490


12


1844


Жами

2009911

325315

281302

241225

32921

32921

292

861503

61542

49534

1319

200262

38

570732

Манба: Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот маълумотлари.
Сурхондарё вилояти умумий ер майдони 2009911 гектар бўлиб, минтақа умумий ер майдонининг 41.2 фоизини, республика умумий ер майдонининг 4.5 фоизини ташкил этади. Экин ерлар умумий ерга нисбатан анча камроқ. Экин ерлар майдони 281302 гектар бўлиб, вилоят экин ерлари майдонининг 13.2 фоизини, минтақа экин ерлари майдонининг 29.2 фоизини ташкил қилади.Экин ерларининг бундай камлига асосий сабаб қилиб, пичанзор ва яйловлар, ўрмонзорлар майдонининг кўплиги ва бундай ерлар катта ҳудудни эгаллашидир. Вилоят ўрмонзорлари майдони 200262 гектар бўлиб, минтақа ўрмонзорлари майдонининг 63.3 фоизини, республика ўрмонзорлари майдонининг 6.4 фоизини, вилоят умумий ер майдонининг 9.9 фоизини ташкил қилади. Сурхондарё вилояти ўрмонзорлари майдонининг катта қисми Бойсун туманига туғри келади. Бойсун тумани тоғли ҳудуд бўлиб, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани билан чегарадошдир. Асосий ерлари ўрмонзор, пичанзор ва яйловлардан иборат. Туман умумий ер майдони 357794 гектарни ташкил этиб, вилоят умумий ер майдонининг 17.8 фоизини беради. Суғориладиган ерлари жуда кам майдонни эгаллайди, яъни 6107 гектар бўлиб вилоят суғориладиган ерлари майдонининг 1.8 фоизини ташкил этади. Суғориладиган ерлари майдонининг кам бўлишига сабаб, пичанзор ва яйловлар майдони йирик, яъни 260553 гектар бўлиб, вилоят пичанзор ва яйловларининг 30.2 фоизини, туман умумий ер майдонининг 72.8 фоизини ташкил этади. Бойсун тумани тўрт томони тоғлар билан ўралган, тоғли туман ҳисобланади шу сабабдан ҳам умумий ер майдонининг асосий қисмини ўрмонзорлар, пичанзор ва яйловлар ташкил этади. Туман ўрмонзорлар майдони 31999 гектар бўлиб, вилоят ўрмонзорларининг 15.9 фоизини, республика ўрмонзорлар майдонининг 1.0 фоизини ва туман умумий ер майдонининг 8.9 фоизини ташкил этади.
Сурхондарёнинг Бандих туманида аксинча, умумий ер майдони вилоят бўйича энг кам, 20061 гектарни ташкил қилади. Вилоятнинг Ангор туманида пичанзор ва яйлов ерлар майдони 1002 гектарга тенг бўлиб, бу бўйича у вилоятда энг кичик кўрсаткични эгаллайди.


3.1. Ўзбекистон Республикасининг тупроқлари ва уларнинг сифат ҳолати.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди шимолдан жанубга ва ғарбдан шарққа томон бир неча юзлаб километрга чўзилиб, хилма – хил ландшафтларни ўз ичига қамраб олади. Тоғ тизимлари, тоғ ости кенг тўлқинсимон текисликлари, учламчи платолар, аллювиал делъта ҳамда чўл текисликларининг геологик тузилишлари, гидрогеологик шароитлари ва тупроқ пайдо этувчи жинслари хилма – хиллиги билан, шунингдек ўсимликлар қоплами ва ҳудуди турли тупроқ турларининг пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди, гидротермик режимига кўра, вертикал минтақалар ва кенглик тизимларига ажратилади. Бу ерларда тарқалган тупроқлар ўзларининг хосса ва хусусиятлари, экологик – мелиоратив ҳолати ва унумдорлик даражаси билан бир – биридан фарқ қилади. Республикамиз қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланиладиган ерлар умумий ер майдонининг 9,7 % ташкил этадиган суғориладиган ерлардир. Бу ерлар республикамизнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлиб, барча илмий, техникавий, иқтисодий ва ташкилий имкониятлар биринчи навбатда шу ерларнинг ҳолатини яхшилашга, унумдорлигини кўтаришга қаратилиши зарур.
Ўзбекистон Республикасидаги баландлик минтақасининг юқори қисмини баланд тоғ шароитида, суббореал ва бореал иқлимда шаклланадиган, кўпинча булоқлар атрофида пайдо бўладиган торфли – ботқоқ ва ўтлоқи тупроқлар билан ёнма – ён учрайдиган, оч – қўнғир ўтлоқи – дашт тупроқлар эгаллайди. Тупроқ пайдо этувчи жинслари майда заррали тош аралашган қалин бўлмаган ётқизиқлар бўлиб, улар учламчи давр тоғ жинсларининг делювий ва элювийдир. Бу тупроқларнинг шимолий ён бағирларида ривожланганларида гумус миқдори 5-7 %, жанубийларида 2-3 %ни ташкил этади. Тупроқлар карбонотлардан ишқорсизлангандир.
Оч – қўнғир тупроқлардан қуйида, ўрта тоғларда, баъзан паст тоғларда тоғ жигарранг тупроқлар шаклланган, улар суббореал ва субтропик иқлимли тоғ даштлари, ўрмонлар ва чала ўрмонларда тарқалган. Тупроқ пайдо этувчи жинслари – элювиал, делювиал ва тош аралашган пролювиалдир. Майда заррали ва тош араралаш майда заррали тупроқ қатламлари бир неча қалинликда бўлиб, баъзан карбонатлари ювилган бўлади.
Типик ва оч тусли бўз тупроқлар,асосан, тоғ олди ва тоғ ости тўлқинсимон ва қия текисликларида, лёсс ва лёссимон қумоқларда, баъзан тош – тупроқ аралаш пролъювиал ётқизиқларида шаклланиб, табиий шароитда уларнинг чиринди қатламида гумус миқдори 1 – 1,5% дан 3 – 4% гача етади. Механик таркибига кўра бўз тупроқлар турлича. Типик ва оч тусли бўз тупроқлардан суғорма деҳқончиликда, асосан, пахтачиликда кенг фойдаланилади. Суғориладиган тупроқларнинг эрозияга учраганларида гумус 0,5 – 1,5 %дан 0,8 – 1,6 % гача тебранади. Суғориладиган оч тусли бўз тупроқларнинг шўрланишга учраганлари ҳам мавжуд. Типик бўз тупроқлар минтақасида лалми деҳқончилик кенг тарқалган, оч тусли бўз тупроқлар минтақасида эса гидротермик ресурслар ноқулайлиги сабабли лалми деҳқончилик кам ривожланган. Суғориладиган типик бўз тупроқлар Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикадан ташқари вилоятларда тарқалган.
Суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқлар вақт ўтиши билан сур тусли қўнғир – ўтлоқи, кейинчалик ўтлоқи тупроқларга айланади. Бу вақтда сувда эрувчан тузлар ҳаракати фаоллашиб, тупроқнинг шўрланишига олиб келади. Суғориладиган сур тусли қўнғир, элювий она жинслари устидаги ўтлоқи тупроқлар кам ҳосилдор ва унумдорлигини оширишга мухтождир.
Чўл – қумли тупроқлар тупроқларни доимий суғориш сизот сувларининг кўтарилишига ва гидрометрик шароитларнинг ўзгаришига олиб келади, натижада улар чўл – ўтлоқи тупроқларига ўтиб боради. Гумусга камбағал бу тупроқларда шўрланиш жараёнлари ривожланиб, асосан, ўртача ва кучли шўрланганлари кўпроқ учрайди. Чўл – ўтлоқи тупроқлар Қизилқумда, Ахчадарёнинг қадимги дельтасида, Амударёнинг ўзан бўйларида, Орол денгизининг аввалги Акпетка архипелагида ҳамда Бухоро, Қашқадарё, Жиззаҳ вилоятларида тарқалган. Суғориладиган ,қумли тупроқлар Сурхондарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида тарқалган.
Сур тусли қўнғир ва чўл-қумли тупроқлар билан бирга текис чўкмаларда ўзига хос тақир тупроқлар учрайди. Тақирларнинг юза қисми кўндаланг ёриқлардан иборат бўлиб, ўсимлик ўсмайди, оғир қумоқли ёки лойли бўлади. Сув ўтказмайди. Гумус миқдори 0,4 0,9 фоиз атрофида. Тақирлар одатда шўрҳокли ва шўрланган бўлиб, уларни ўзлаштириш қийин.
Қадимги Амударё, Қашқадарё, Зарафшон ва Сурхондарёнинг қуйи аллювиал ва пролювиал текисликларида тақирсимон тупроқлар шаклланган. Гумус миқдори механик таркибига боғлиқ бўлиб, 0,4 дан 1%гача.
Чўл зонасида шўрҳоклар кенг тарқалган, улар орасида денгиз бўйи шўрхоклари кўпроқ майдонларни эгаллаган. Улар Орол денгизининг қуриган тубида шаклланган. Шўрҳоклар, асосан, кучли минераллашган сизот сувлари сатҳи юзага яқин жойларда шаклланади. Юқори қатламларида тузлар миқдори 3 дан 25%гача, баъзан ундан ҳам юқори бўлади. Шўрҳоклар баъзан суғориладиган ерлар орасида ҳам учраб туради. Уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жуда қийин бўлиб, баъзилари умуман ярамайди. Чўл зонасида коллектор – зовур тизимлари талаб даражасида бўлмаган шароитларда сизот сувлари сатҳининг кўтарилиши натижасида шўрланиш, ўта қурғоқчил иқлим шароитларида шамол эрозияси, тоғ олди тоғ ости дарё террасаларининг релъефи ноқулай жойларида суғориш эрозияси жараёнлари ривожланмоқда. Шу сабабли, тупроқларда кечаётган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва улар бартараф этиш учун агромелиоратив ва эрозияга қарши чора тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш керак.
Тупроқлар, уларнинг табиий пайдо бўлиш жарёнлари ва инсоннинг ерлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиши натижасида турли хосса ва ҳусусиятларга эга бўлади. Тупроқ пайдо қилувчи омилларнинг кенгликда ва вақт мобайнида турлича бўлиши ва оқибатда уларда кечадиган жараёнларнинг хилма – хиллиги республикамиз табиатида турли хил тупроқларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.
Республикамиз ҳудудининг бўз тупроқлар минтақасида суғориладиган ерларнинг қариеб 43 % жойлашган бўлиб, умумий суғориладиган ер майдонининг 0,8 % тўқ тусли бўз тупроқлар, 17,3 %ини типик бўз тупроқлар, 18,1%ини оч тусли бўз тупроқлар ва 6,8 %ини бўз – ўтлоқи, ўтлоқи ва ботқоқо – ўтлоқи тупроқлар ташкил этади. Чўл зонаси текислик ҳудудларидаги тупроқлар суғориладиган ерларнинг 57 %ини ташкил этиб, шулардан тақир тупроқлар умумий суғориладиган ер майдонининг 8,2 %ини,ташкил қилади.
Республикамизда ер муноасабатларини тартибга солиш ва тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ердан фойдаланиш соҳасида бир қатор ижобий натижаларга эришиш имкониятларини яратди. Ҳозирги кунда республикамиз суғориладиган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини кўтариш имкониятлари бор. Бунда тупроқ – иқлим шароитларини эьтиборга олган ҳолда агромелиоратив, агротехник ва агрокимёвий чора – тадбирлар мажмуини табақалаштирилган ҳолда қўллаш ва қишлоқ хўжалик экинларини тупроқ – иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Сирдарё вилояти ҳудудида асосан суғориладиган ўтлоқи, бўз – ўтлоқи бўз тупроқлар кенг тарқалган. Вилоят суғориладиган тупроқлари механик таркиби бўйича қуйидагича: лойли – 1,9%, оғир қумоқли – 11,7%, ўрта қумоқли – 4,9%, енгил қумоқли – 30,0% кучли шўрланган тупроқлар ҳисобланади. Тупроқ – баҳолаш ишлари натижасига кўра, Сайхунобод тумани суғориладиган ерларининг ўртача бонитети 54 балл баҳоланди, 1999 йилда бу кўрсаткич 51 балл билан баҳоланди, 1997 йилда бу кўрсаткич 52 баллни ташкил этган. Ховос тумани суғориладиган ерларининг ўртача бонитети 46 балл билан баҳоланди. Оқолтин тумани суғориладиган ерларининг ўртача бонитетни 55,5 балл билан баҳоланди. 1999 йил бу кўрсаткич 53 баллни ташкил этган. Сирдарё вилояти суғориладиган ерларнинг ўртача бонитети 51,5 баллни ташкил этиб, 1999 йилга нисбатан 2,5 баллга ошган.



3.1.1.-расм. Сирдарё вилояти туманлари суғориладиган тупроқларнинг ўртача бонитет баллари ўзгариши динамикаси

Тошкент вилояти суғориладиган ерларида, асосан, тўқ тусли, типик, оч тусли бўз тупроқлар, бўз – ўтлоқи, ўтлоқи – ботқоқ ва ботқоқ тупроқлар кенг тарқалган. Бу тупроқлар ўзаро шўрланганлик даражаси, механик таркиби сув – физик ва агрокимёвий хоссалари, мелиоратив ҳолати ва гумус кўрсатгичлари, эрозия жараёнларининг даражаси билан фарқланади.


Текислик минтақасидаги суғорилиб деҳқончилик қилинадиган тупроқларда шўрланишга қарши ишлари, асосан мелиорация фондида олиб бориладива бундай майдонлар қадимги деҳқончилик маданияти мавжуд бўлган Бухоро, Хоразм, Фарғона ва бошқа воҳаларни ҳамда кейги ҳамда кейинги йилларда ўзлаштирилган ҳудудлардаги Мирзачўл, Жиззах, Шеробод, Қарши даштлари, Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари, марказий Фарғонани ўз ичига олади.
Суғориладиган ерлар тупроқ шароити, механик таркиби, шўрланиш даражаси, гипс мавжудлиги, тошлоқлиги, эрозиямойиллиги ва бошқа ҳусусиятлари бўйича фарқланади. Тоғ олди ҳудудларидаги вертикал (тик) минтақа тупроқлари суғориладиган барча ерларнинг 43 %ини ташкил етади, бунда тўқ тусли бўз тупроқлар – 0,8, типик бўз тупроқлар – 17,3, оч тусли бўз тупроқлар 18,1, бўз ўтлоқи, ўтлоқи ва ботқоқ ўтлоқи тупроқлар – 6,8%.
Текислик саҳро ҳудуларидаги тупроқлар суғориладиган ерларнинг 57 %идан иборат. Унда тақир тупроқлар – 8,2 %ни, ўтлоқи – тақир, ўтлоқи ва ботқоқ ўтлоқи тупроқлар 47 %ни, сур тусли қўнғир, саҳро – қумлоқ тупроқлар, шўрхоклар – 1,8%ни ташкил қилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish