O‘zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi


Сатрларни сегментация қилиш



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/79
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#247036
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79
Bog'liq
5e463f2487433

Сатрларни сегментация қилиш. Сатрларнинг параллел бўлмаслиги, 
эгилиши, бир-бирларига яқин жойлашган бўлишлари, турли сатрлардаги матн 
элементларининг устма-уст тушишлари мумкинлиги туфайли қўлёзма матни 
тасвиридаги сатрларни сегментация қилиш мураккаб масала бўлиб ҳисобланади. 
Машинада терилган матнларда мавжуд бўлмайдиган бу омилларнинг барчаси 
машинада терилган сатрларни сегментация қилишнинг маълум алгоритмларидан 
тўғридан-тўғри фойдаланишга имкон бермайди. 
Қўлёзма матни тасвиридаги сатрларни сегментация қилиш усулларини 
учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин. Усулларнинг биринчи гуруҳи босма матн 
тасвиридаги сатрларни сегментация қилиш масаласни ҳал қилиш учун 
фойдаланиладиган усулларни ўз ичига олади ва ушбу усулларнинг асосида 
горизонтал проекция таҳлили ётади. Усулларнинг кейинги гуруҳи олд режа ёки 
боғланган компонентлар пикселларини тенглаштириш йўли билан матн 
сатрларини қуриш стратегиясидан фойдаланувчи усуллардан ташкил топади. 
Учинчи гуруҳ чизиқли ёки морфологик фильтрлар ва тасвирларни сегментация 
қилишнинг классик усулларини қўллаган ҳолда матн сатрлари тузилиши 
сифатини оширишга йўналтирилган ёндашувларни ўз ичига олади. Усулларнинг 
ҳар бир гуруҳини батафсилроқ кўриб чиқамиз. 
1. Проекцияларни таҳлил қилишга асосланган усуллар. 
N
M

ўлчамдаги 
I
тасвирнинг горизонтал проекциясини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаймиз: 



N
j
j
i
I
i
P
1
)
,
(
)
(
,
M
i
,...,
1


Бу ердан проекциянинг ҳар бир сатрдаги матн пикселлари сонидан ташкил 
топувчи бир ўлчамли сигнал эканлиги келиб чиқади. Матн пикселлари 1 
қийматга, фон пикселлари эса – 0 қийматга эга бўлган бинар тасвир кўриб 
чиқилаётганлиги учун бу минимумлар сатрлар орасидаги оралиқларга мос келади. 
Сигналдаги шовқинлар ва ёлғон максимал нуқталарни йўқотиш мақсадида 
проекцияни текислаш учун дастлабки ишлов бериш сифатида ушбу ёндашувда 
кўпинча Гаусс паст частотали фильтрлари қўлланилади. Сатрлар орасидаги 
оралиқлар етарли даражада катта бўлган қўлёзма матни учун бундай ёндашув мос 
келади, бироқ умумий ҳолда бу фараз бажарилмайди. Шунга қарамасдан 
проекция таҳлилига асосланган мослаштирилган усуллар, масалан, локал 
горизонтал проекциядан фойдаланувчи усулдан фойдаланиш мумкин [10]. 
2. Объектларни гуруҳлашга асосланган усуллар. Усулларнинг бу синфидан 
ҳам машинада терилган матни сегментация қилишда кенг даражада ва самарали 
тарзда фойдаланилади. Бу усуллар кўтарилувчи ёндашувга асосланган: 
боғланганлик компонентлари ҳажм, шакл ва улар орасидаги масофа каби 
уларнинг геометрик хусусиятларига боғлиқ равишда сатрларга бирлаштирилади. 
Қўлёзма матнида бу усулдан фойдаланиш турли қаторлардаги матн 
қисмларининг битта боғланган компонентга бирлаштирилиши мумкинлиги билан 
чекланади. Бироқ ушбу усулларнинг мослаштирилишларидан, масалан, қатъий 
боғланган компонентлар ўрнига ҳужжатнинг эҳтимолликлар картасидан 
фойдаланувчи усулдан [11] фойдаланиш мумкин. 
3. Базавий чизиқларни ажратиб олишга асосланган усуллар. Бу усуллар 
одамнинг қандайдир фараз қилинувчи чизиқ бўйлаб ёки бундай чизиқнинг устига 
ёзиши тўғрисидаги ғояга асосланади. Бу усуллар бу линияни апроксимация 
қилиш, кейин эса у бўйича сатрни қайта тиклашга уринади. [12] да Хаф 
алмаштириши матн пикселларининг боғланганлик компонентлари марказига 
қўлланилади. Бундай ёндашув матн сатрларининг тўғри чизиқларга яқин 


72 
бўлишини талаб қилади, бироқ шу билан биргаликда исталган жойда жойлашган 
ва ихтиёрий бурчак остида борувчи сатрларни ажратиб олишга имкон беради. 
Турли сатрлар элементларининг кесишиши нафақат сатрларни сегментация 
қилиш муаммоси, балки матнни таниб олиш муаммоси ҳамдир, чунки элементни 
нотўғри сатрга тегишли сифатида киритиш уни таниб олинувчанлигини яққол 
тарзда ёмонлаштиради. Кесишувчи компонентлар горизонтал проекция усуллари 
(чунки улар унинг минимуми бўлиши керак бўлган жойларда проекция профили 
қийматини орттиради) ва объектларни гуруҳлашга асосланган усуллар (чунки 
улар сатрларни қуриш учун матн пикселлари боғланган компонентларидан 
фойдаланади) учун муаммо бўлиб ҳисобланади, бироқ айрим базавий чизиқларни 
ажратиб олиш усулларига [13], хусусан [14] га заиф таъсир кўрсатади. Турли 
сатрлардаги кесишувчи элементларни излаш учун матннинг боғланганлик 
компонентлари ўлчами, битта компонентни бир нечта сатрга тегишли қилиш ёки 
бирорта ҳам сатрга тегишли қилмаслик факти каби белгилардан фойдаланиш 
мумкин. Бундай “шубҳали” компонентларни топгандан кейин уларнинг бирор-
бир сатрга тегишли эканлиги ёки уларни турли сатрларга тегишли бўлган 
элементларга ажратиш кераклиги аниқлаш лозим. Компонентларни бундай 
вертикал декомпозиция қилиш – мураккаб масала. Оддий ечим [15] да қилингани 
каби компонентларни горизонтал чизиқлар билан қисмларга ажратиш 
ҳисобланади, бироқ нозикроқ ёндашувларни, масалан, алоҳида штрихларни 
ажратиб олиш ёндашувини қўллаш мумкин [16]. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish