Шўрчи тумани Архитектура ва қурилиш бўлими қошидаги ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи: Ч.Маматраимов
O’zbekiston Respublikasi Davlat Arxitektura va qurilish qo’mitasi Surxondaryo viloyati Sho’rchi tumani arxitektura va qurilish bo’limi qoshidagi ISHLAB CHIQARISH BO’LIMI
Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани архитектура ва курилиш бўлими қошидаги ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЛИМИ
15 апрель 2013 й. № 96 Шўрчи ш.
Шурчи туманидаги давлат нотариал идораларига
Шўрчи шаҳри Навоий маҳалласи Навоий кўчаси 37 уйда яшовчи фуқаро Шоймарданова Зиля Нурахметовна Шўрчи тумани архитектура ва қурилиш бўлимига мурожаат этиб Шурчи шахри “Кўклам” маҳалласи А.Шамкаев кучаси 18-уйдаги ўзига тегишли бўлган 19 квартирани ҳадя этмоқчи эканлиги сабабли ушбу уй ва квартира тўғрисидаги техник маълумотни нотариал идорага тайёрлаб беришни сўраган.
Ушбу масала билан Шўрчи туман архитектура ва қурилиш бўлими қошидаги ишлаб чиқариш бўлими шуғулланиб холатни жойига бориб ўрганиб чиқиб уйнинг ва квартиранинг Қурилиш Меъёрлари ва Курилиш хамда Шахарсозлик Нормалари ва Қоидалари шунингдек қизил чизиқга риоя этилиш холатларини ўрганиб чиқиб қуйидагиларни маълум қиламиз:
Шўрчи шаҳри А.Шамкаев кўчасидаги ушбу кўп квартирали уй 1970 йилларда давлат буюртмаси асосида тасдиқланган лойиҳа-смета хужжатлари асосида қурилган. Қурилиш жараёнида ҚМҚ хамда ШНҚ қоидаларига ва худуддаги қизил чизиқларга риоя этилган. Бино Шўрчи шахрининг амалдаги бош режасида кўзда тутилган уй-жой массивида жойлашган.
Шўрчи туман Хокимининг 1994 йил 3 мартдаги 123/8-сонли қарорига кўра Шўрчи шаҳри А.Шамкаев кўчасидаги кўп квартирали 18 уй ва унинг барча квартиралари Шўрчи туман уй-жой хўжалиги ишлаб чиқариш корхонаси хисобидаги давлат тасарруфидаги мулк бўлиб унинг 19 квартираси фуқаро Шоймарданова Зиля Нурахметовна номига хусусий мулк сифатида расмийлаштирилган.
Квартирадан уй-жой сифатида фойдаланиш жараёнида фуқаро Шоймарданова Зиля Нурмухамметовна томонидан қурилишга ўзгартиришлар киритилмаган. Шунингдек уйнинг ташқарисида ўзбошимча қурилишлари мавжуд эмас.
Ушбу квартира Шўрчи туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” хизмати (БТИ) орқали 1993 йил 4 августда давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилган. Бироқ хусусий мулк эгаси Шоймарданова Зиля Нурмухамметовна номига қайта кадастр рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида тегишли хужжатлар мавжуд эмас.
Шўрчи шаҳри А.Шамкаев кўчасидаги 18 уйнинг ҳамда ушбу уйдаги фуқаро Шоймарданова Зиля Нурмухамметовнага тегишли бўлган 19 квартиранинг сўнги 5 йил давомида бузилиши тўғрисидаги Шаҳарсозлик хужжатлари бўлимда мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.