[O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 1999-yil 2-noyabrda ro‘yxatdan o‘tkazildi, ro‘yxat raqami 833]


-боб. Тараларни ҳисобга олиш хусусиятлари



Download 147,66 Kb.
bet19/22
Sana01.07.2022
Hajmi147,66 Kb.
#722175
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
INVENTARIZATSIYANI TASHKIL ETISH VA O‘TKAZISH

9-боб. Тараларни ҳисобга олиш хусусиятлари
79. Таралар ўз вазифасига кўра қуйидагиларга бўлинади:
товар-моддий захираларни омборларда сақлаш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш технологик жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган тара (сақлаш учун тара);
товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш жараёнида, омборларда ёки савдо жойларида ўраш учун мўлжалланган тара (ўраш учун тара);
товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига қадар ҳаракати жараёнида ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган тара (ташиш учун тара).
80. Етказиш шароитлари ва фойдаланиш сонига (маротабасига) кўра кўп маротаба ва бир марта ишлатиладиган тараларга ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп маротаба ишлатиладиган таралар етказиб берувчидан (ишлаб чиқарувчидан) истеъмолчига кўп маротаба айланади ва товар-моддий захиралардан бўшатилгандан сўнг етказиб берувчи ташкилотга қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда қайтарилади.
(80-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Бир марта ишлатиладиган таралар ишлаб чиқаришга берилганда ёки товар-моддий захиралар чиқиб кетганда ташкилот томонидан харажатларга ҳисобдан чиқарилади ва қайтарилмайди.
81. Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотларни ўраш учун мўлжалланган бир марта ишлатиладиган таралар қиймати таннарх таркибига, савдо жойлари ва омборларда товарларни ўраш учун ишлатиладиган таралар эса сотиш харажатларига киритилади.
82. Гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган таралар ҳисобварақ-фактура ва (ёки) бошқа ҳужжатларда (товарларни кузатиб борувчи) тегишли шартномаларда кўрсатилган гаров суммаси бўйича алоҳида қаторда, унда қадоқланган маҳсулотларнинг (товарларнинг) сотиш баҳосига қўшилмаган ҳолда кўрсатилади. Етказиб берувчилар томонидан кўп маротаба ишлатиладиган таралар қайтарилганда улар баланс қиймати бўйича кирим қилинади.
Харидор томонидан таралар қайта ишлатиш учун етказиб берувчига ишга яроқли (бузилмаган) ҳолатда қайтарилганда, унга (тарани топширувчига) ушбу таралар учун тўланган суммалар қайтарилади.
Бунда тараларнинг харидор томонидан қайтарилиши ва ушбу таралардаги товар-моддий захираларни сотиб олган етказиб берувчи томонидан тараларнинг олиниши даромад келтирувчи операция сифатида қаралмайди. Қайтариладиган таралар бошқа етказиб берувчига ёки тара тайёрловчи ташкилотга сотилган тақдирда, ушбу операция бухгалтерия ҳисобида даромад келтирувчи битим сифатида тан олинади.
83. Агар гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган таралар белгиланган муддатда ва сонда қайтарилмаса, бухгалтерия ҳисобида уларни бериш асосий фаолиятдан даромад ва харажатлар сифатида улар юзага келган ҳисобот даврида акс эттирилади, яъни харидор томонидан етказиб берувчига гаров суммаси ўрнатилган кўп маротаба ишлатиладиган таралар қайтарилмаган ҳолларда мазкур таралар учун гаров суммаси қайтарилмайди ва мол етказиб берувчи мазкур гаров суммасини молиявий натижаларига олиб боради.
84. Таралар таркибида, шунингдек, тараларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун махсус мўлжалланган материаллар ва деталлар ҳисобланувчи тарабоп материаллар ҳам ҳисобга олинади.
Юкланадиган маҳсулотларнинг (товарларнинг) сақланишини таъминлаш мақсадида вагонлар, кемалар, транспорт воситаларини қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар тарага киритилмайди.
85. Кўп маротаба ишлатиладиган тараларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар (айрим деталлар, қисмларни тозалаш, алмаштириш ва бошқалар) давр харажатларига киритилади.
Олинган кўп маротаба ишлатиладиган тараларни харидорлар қайтариб берганда уларни ишчи ҳолатга келтириш учун амалга оширилган таъмирлар ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар (тозалаш, айрим деталлар, қисмларни алмаштириш ва бошқалар) шартномада назарда тутилган тартибда харидорлар томонидан қопланиши мумкин.
86. Табиий эскириши, синиши (шикастланиши) ёки бузилиши натижасида яроқсиз ҳолга келган ва ташкилот томонидан ишлатилмайдиган таралар тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда харажатларнинг тегишли моддаларига ҳисобдан чиқарилади.

Download 147,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish