www.ziyouz.com кутубхонаси
169
ва иссиқлик таъсирига 155°гача чидай-
ди, аммо Э.п.нинг ўзи нисбатан юқори
бўлмаган иссиқликка бардош бера ол-
майди. Юқори ҳароратга чидамли Э.п.:
1) эпихлоргидринни юқори ҳароратга чи-
дамли фенол
компонентлари билан кон-
денсатлаб; 2) эпихлоргидринни бошқа
оксид компонентлар, хусусан, бисэпок-
сидлар билан алмаштириб олинади. Ди-
эпоксид асосида янги циклоалифатик
Э.п. чиқарилади. Улар кислота оксидла-
ри билан қотирилади ва юқори ҳароратга
бардош
бера олади, диэлектрик хосса-
ларини 200°гача сақлайди. ВҒ
3
билан
қотирилган Э.п. гидроксил гуруҳларнинг
камлиги ва катта пишикликка эгали-
ги билан фарқланади, шунингдек, узоқ
вақт давомида 200° ҳароратга чидайди.
Эпихлоргидрин ва 2 атомли фенолни
ишқор иштирокида қиздирилганда тола
ҳосил қилувчи
ароматик полиоксиби-
рикмалар — Э.п. олиш мумкин. Э.п.нинг
иссиқликка
бардошлигини
ошириш
мақсадида макромолекула таркибига кўп
атомли феноллар киритилади.
ЭПОПЕЯ (эпос ва юн. — яратаман,
ижод қиламан) — умумхалқ муаммо-
си тасвир этилган йирик ҳажмли эпик
асар. Қадимги (ёки қаҳрамонлик) Э.
ҳамда янги замон Э.си каби босқичларга
бўлинади. Бадиий сўз тараққиётининг
илк босқичида Э. халқ қаҳрамонлик
эпосининг
кўринишларидан
бири
ҳисобланган. Э.нинг халқ оғзаки ижоди
негизида юзага келган мумтоз намуна-
лари сирасига юнонларнинг «Илиада» ва
«Одиссея», ҳиндларнинг «Маҳабҳарата»
ва «Рамаяна», французларнинг «Роланд
ҳақида қўшиқ», немисларнинг «Нибе-
лунглар ҳақида қўшиқ», ўзбекларнинг
«Гўрўғли», «Алпомиш» ва бошқалар
асарлари киради. Бу хил Э.лар мазмуни
мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, унда
муайян халқнинг
шаклланиш даври-
даги турмуши, буюк қаҳрамонликлар,
халқ тақдирида рўй берган кескин
ўзгаришлар акс этади. Э. қаҳрамонлари
қиёфасида у ёки бу халқнинг орзуин-
тилишлари, қудрати ва улуғворлиги
ўз ифодасини топади. Бадиий фанта-
зия даражасига кўтарилган образли-
лик, тасвирланаётган ҳодисаларнинг
фавқулодда мўъжизавийлиги, баённинг
батафсиллиги, сюжет қамровининг кенг
ва кўламдорлиги,
бадиий тасвир воси-
таларининг ёрқин ҳамда таъсирчанлиги
қадимий Э.га хос бадиий-эстетик белги-
лардир.
Кейинчалик ёзма адабиётнинг ай-
рим вакиллари Э.га хос миқиёс ва
кўламдорликни ўзларининг индивидуал
ижодларига кўчиришга уриниб, ҳажман
йирик, мазмунан халқ ҳаётидаги муҳим
ҳодисаларни акс эттирувчи асарлар яра-
тишга тутиндилар (Вергилий, «Энеида»;
Т. Тассо, «Озод қилинган Қуддус»; Воль-
тер, «Генриада» ва бошқалар).
Уйғониш даврига келиб,
Европада
ижтимоий муносабатларнинг кескин
ўзгариши янги даврнинг табиати ва
эҳтиёжларига мос келадиган Э. ярати-
лишини талаб этди. Натижада Данте,
Рабле, Сервантес ва бошқалар буюк
ижодкорлар томонидан Э.нинг қадимий
кўринишларидан ҳам шаклан, ҳам маз-
мунан фарқ қиладиган ва янги замон та-
лабларига жавоб бера оладиган ёрқин на-
муналари яратилди («Илоҳий комедия»,
«Гаргантюа» ва Пантагрюэль», «Дон
Кихот» ва бошқалар). Форсий ва туркий
адабиётлардаги «Хамса» асарлари ҳам
жамият олдида турган ўта долзарб ҳаётий
муаммоларнинг монументал йўсинда акс
эттирилиши жиҳатидан Э.
талабларига
жавоб бера олади.
Европа адабиётида маърифатчилик
даврида реалистик романнинг шакллани-
ши Э.нинг янги типини вужудга келтира-
ди. Оламни реалистик тарзда ифода этган
Э.лар юзага келди (Г.Филдингнинг «То-
пиб олинган Том Жонс тарихи», Бальзак-
нинг «Инсон комедияси», Л. Толстойнинг
«Уруш ва тинчлик», Ф.Достоевскийнинг
«Акаука Карамазовлар» сингари романЭ.
лари). Мазкур романЭ.ларнинг асосий
хусусияти уларда халклар тақцирининг,
муайян тарихий жараённинг, умумхалқ,
www.ziyouz.com кутубхонаси
170
умумжаҳон аҳамиятига молик муаммо-
ларнинг кенг ва атрофлича акс эттирил-
ганлигида кўринади. 20-аср адабиётида
романЭ.нинг
яхши намуналари яратил-
ди. Ўзининг жанр моҳиятига кўра, Э.
характеридаги қатор монументал асар-
лар юзага келди (М.Шолоховнинг «Тинч
Дон», А.Толстойнинг «Сарсонликсаргар-
донликда», У.Фолкнернинг «Қўрғонча»
ва бошқалар). Бу Э.ларда жамият тари-
хий тараққиётининг муайян жараёнлари
ҳамда ўша муҳитга хос қаҳрамонлар ха-
рактерининг шаклланиш йўллари бутун
мураккаблиги билан теран акс эттирил-
ган.
Do'stlaringiz bilan baham: