O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЕКТРОНОГРАФИЯ (электрон 
ва ...графия) — моддалар структурасини 
электрон асбоблар ёрдамида ўрганиш 
усули. Текшириладиган намунанинг 
тезлатилган электронларни сочишини 
ўрганишга 
асосланган. 
Кристаллар, 
аморф жисмлар ва суюкликларнинг 
атом структурасини, газ ва буғлардаги 
молекулаларни ўрганишда қўлланилади. 
Электронлар дифракцияси (зарралар 
дифракцияси) Э.нинг физик асоси 
ҳисобланади; тўлқин хоссасига эга 
бўлган электронлар моддадан ўтаётганда 
атомлар билан ўзаро таъсирлашади, 
натижада алоҳида дифракцияланадиган 
дасталар ҳосил бўлади. Бу дасталарнинг 
интенсивлиги ва фазода тақсимланиши 
намунанинг 
атом 
структураси, 
ўлчамлари ва бошқаларга қатъий мос 


www.ziyouz.com кутубхонаси
95
келади. 
Электронларнинг 
моддада 
тарқалиши атдмларнинг электростатик 
потенциадлари 
билан 
аникданади. 
Электронографик текшириш махсус 
асбоблар — электронограф ва электрон 
микроскопларда бажарилади.
Э. 
металлокристаллистик 
ҳолда 
бўлган кўпгина моддаларнинг атом 
структураларини, техниканинг турли 
соҳаларида фойдаланиладиган юпқа 
кристаллик парда стрўктурасининг тако-
миллашиш даражасини ўрганишга имкон 
беради. 
Э Л Е К Т Р О Н О П Т И К 
АБЕРРАЦИЯЛАР — электроноптик 
тизим (мас, электрон линзалар)нинг 
рисоладагидек (идеал) эмаслиги ва 
бошқалар омиллар туфайли тасвирнинг 
бузилиши 
(аниқ 
чиқмаслиги, 
аслига тўлиқ мос келмаслиги ёки 
чаплашиб кўриниши) (қ. Аберрация). 
Электроноптик қурилмаларда тизимнинг 
оптик ўқига нисбатан симметрик тарзда 
айланадиган электр ва магнит майдонлар 
кенг қўлланади. Шундай майдонларга 
эга бўлган электрон линзалар (ЭЛ) ва 
электрон кўзгулар (ЭК) симметрик ўқли 
системалар деб аталади. Агар зарядланган 
зарралар майдоннинг симметрия ўқига 
анча яқин ҳаракатланса ва уларнинг 
бошланғич тезликлари бир-биридан унча 
фарқ қилмаса, бундай линза ва кўзгулар 
тўғри электроноптик тасвирларни ҳосил 
қилади. Агар бу шартлар бажарилмаса, 
тасвир анча бузилиб чиқади. Тасвирнинг 
бузилиб чиқишига бошқа сабаблар 
ҳам бор. ЭЛ ва ЭК сифат жиҳатидан 
ёруғлик оптик тизимлардан анча паст 
ҳисобланади. ЭЛ ва ЭК ларда электрон 
зарралар 
дасталари 
ва 
уларнинг 
ўзаро жойлашув тартиби бузилиши 
мумкин, бундай бузилишлар геометрик 
аберрациялар (сферик аберрация, кома, 
астигматизм, 
тасвир 
майдонининг 
эгрилиги, дисторсия) деб аталади. ЭЛ 
ва ЭК ларни энергия билан таъминлаш 
манбалари ва юқори кучланишли 
манбаларнинг 
нобарқарорлиги 
дам Э.ю.а.га сабаб бўлади, чунки 
фокусловчи ток ёки кучланиш ўзгариши 
мумкин. Булар хроматик аберрацияни 
келтириб 
чиқаради. 
Хроматик 
аберрациянингкатталаштириш 
ва 
буриш (фақат магнит линзаларда) 
хиллари бўлади. Бундан ташқари, 
дифракцион аберрация (электронлар, 
нейтронлар, 
атомлар, 
молекулалар 
ва бошқалар сочилиши) ҳам мавжуд. 
Мураккаб электроноптик тизимлардаги 
аберрацияни бартараф қилиш анча қийин 
масала бўлиб, бунинг учун линзаларни 
муайян тарзда уйғунлаштириб танлашга 
тўғри келади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish