O`zbekiston aloqa va axborotlashtirish agentligi


Internet нинг ахборот ресурслари. Www-сервис. Microsoft internet explorer дастури



Download 219 Kb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi219 Kb.
#221163
1   2   3   4   5
Bog'liq
internet

Internet нинг ахборот ресурслари. Www-сервис. Microsoft internet explorer дастури.
Internet нинг ахборот ресурслари - бу Internet нинг барча ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси. Улар жумласига:
- электрон почта;
- FTP файллар архиви системаси;
- WWW маълумотлар базаси;
- Usenet телеконференция системаси в бошкалар киради.
Мисол сифатида энг оммавий Internet ресурси - электрон почтани кўрамиз. У электрон коммуникациянинг энг кўп таркалган усули бўлиб колди. Internet нинг хохлаган фойдаланувчиси тармокда ўз почта кутисига эга.
Электрон почта кўп жихатдан оддий почта хизматига ўхшайди. Бунда корреспонденциялар фойдаланувчи томонидан ўз иш ўрнида ёки почтани тайёрлаш дастури ёрдамида, ёки оддий матн мухаррири оркали тайёрланади. Кейин почтани жўнатиш дастури чакирилади. Бу дастур хабарни тармокнинг почта сервери оркали адресга жўнатади.
Электрон почта билан ишлаш учун махсус SMTP (Simple Mail Transfer Protocol) ва UUCP (Unix-Unix-Copy) баённома ишлаб чикилган. Уларнинг фарки шуки, биринчи баённомани ишлатишда почта сервери машинани -почта олувчини топишга харакат килади. Почта кутиси билан тўгри алока килинади. Бу холда адрес санокли минутлардаёк топилади. Факатгина фойдаланувчи ўз почта кутисини тез-тез назорат килиб туриши лозим. UUCP ни ишлатишда почта компьютердан компъютерга занжирсимон узатилади. Компьютер-адресат топилмагунча, ушбу жараён давом этаверади. Бу усул жуда секин, лекин ёмон алока тармоги учун кулай (телефон).
Электрон почта номи аник компьютер хонадон номи ва хабар юбориш керак бўлган фойдаланувчи номи билан шаклланади. Масалан, Bahodir исмли компьютер эгаси arda.silk.org адресли электрон почта учун куйидагича бўлади:
bahodir. arda. silk.org ( SMTP баённома учун) ёки
silk.org! arda! bahodir ( UUCP баённома учун).
Электрон почта билан ишлаш мисоли сифатида WINDOWS 9х ОС тавсия этган Internet Mail дастурларини кўрамиз. Ушбу дастурни чакириш учун Internet Explorer стандарт объектлар ойнасидаги “Дастурлар” менюсидан “Ишга тушириш” менюсидан фойдаланиш керак. Почта хабарлари билан ишлаш учун ускуналар панелида жойлашган тугмалардан фойдаланилади. Улар куйидагилар:
- хабарни хосил килиш;
- юборувчига жавоб бериш;
- хаммага жавоб бериш;
- узатиш;
- почтани олиб келиш;
- йўкотиш.

Папкалар рўйхатидан турли гурухга мансуб хабарлар ўрин олади. Улар куйидагилар:


- кирувчи;
-чикувчи;
- жўнатилган;
- йўкотилган.
Почта хабарларини хосил килишда мос равишда “Кимга” ойнаси пайдо бўлади, бу ерда одатдагидек электрон почта адреси ёзилади. “Нусха” майдонига хабар нусхаси, “Мавзу” каторига киска мазмунини ёзиб кўйиш мумкин.
Экраннинг асосий ойнасига хабар матни ёзилади. Хохиш бўлса, Матн файли буйруги ёрдамида кандайдир файлни кўшиб кўйиш мумкин. Хосил бўлган ускуналар панелидаги “Жўнатиш” тугмаси босилгач, хабар “Чикувчи” папкасига келиб тушади. Кейин “Келтириш” тугмасини босиш оркали почтани Internet Mail панел ойнасига жойлаштирилади. Дастур почта сервери билан алокани боглайди ва унда Сиз учун хабар бор-йўкяигини текширади. Агар шундай хабар топилса, у ходда улар “Кирувчи” папкасига келиб тушади.
Зарур бўлганда, биз хабар матнини саклаб туришимиз ёки файл сифатида йўкотишимиз мумкин.
Internet нинг яна бир жуда кучли ахборот ресурси World Wide Wed (WWW) хисобланади. Бу дастурдаги сервис матн-график бетлар (html-бет, тасвирлар) билан ишлаш имконини беради. Ундан ташкари, дастур оркали Internet тармоги бўйлаб матн, график ва мультимедиа ахборотлар оламига саёхат килиш мумкин. Излаш ва ахборотларни мижоз дастури таъминоти (браузер) амалга оширади, масалан WINDOWS 9х ОС билан келтирилган Internet Explorer дастурлари.
Биз илгари таъкидлаганимиздек, Internet тармоклари дунёдаги миллионлаб компьютерларни бирлаштиради. Бунга сизнинг ишчи ўрнингиздаги компьютер хам киради. Internet доим кенгайиб турувчи кенг тармокли ахборот манбаидир. У яратилган 60-йиллардан буён унинг тармоклари шундай кенгайиб кетдики, хозир миллионлаб одамлар ундан тижорат, жамоатчилик ва шахсий ишлари учун фойдаланмокдалар.
Internet да ишлаш учун даструлар мажмуи яратилган, улардан бир нечтасинигина биз юкорида кўриб ўтдик. Бирок биз Microsoft-Internet Explorer дастурларига батафсил тўхтаб ўтамиз. У жуда кўп бошка дастурлар каби, Internet олиши мумкин бўлган катта ахборотлардан хабардор килади.
Бундан ташкари, ушбу дастур маълумотларни хужжатларда созлаш имконини ёки уларни компьютерда алохида файл сифатида сакяаш имкониятларини беради.
Internet Explorer дастури хам ишчи столида “сичконча” нинг чап тугмаси оркали ишга туширилади.
Internet Explorer дастури куйидаги элементлардан иборат:
-ойна сарлавхаси дастур номи ва ойнани бошкарув тугмаларидан иборат;
-меню катори (хар бир меню функциялар тафсилотини беринг);
-ускуналар панели (асосий ускуналар хакида гапириб беринг);
-html бетлари ойнаси;
-холат катори-кўрсатма берилса, ишчи ойна элементлари хакида ахборот пайдо бўлади.
Internet Explorer ойнасини созлаш:
1. Бетлар кўринишини ўзгартириш.
-“Кўриниш” менюсидан “параметр” буйрути танланади;
-“Умумий” чўнтагидан керакли параметрларни ўзгартиринг.
Агар Сизга маълумот керак бўлиб колса, “?” тугмаси билан олишингиз мумкин.
2.Ускуналар панели кўринишини ўзгартириш. Ускуналар панелида адрес бўлимларини харакатлантириш имконияти мавжуд. Бунинг учун:
-“сичконча” кўрсаткичини кўчириш мумкин бўлган ускуналар панелига ўрнатилади;
-“сичконча”ни чап тугмаси орµали ускуна панелини “кўтариб”, тегишли жойга олиб бориб кўйилади (юкорига, пастга, чапга, ўнга);
-экранда кўшимча жойни хосил килиш учун ускуналар панелида ёзувларни беркитиб кўйиш имкони хам бор. Бунинг учун ускуналар панелининг пастки киррали томони тугмалар ёзуви йўк бўлиб кетгунча юкорига сурилади- тушилади.
3. Бошка шрифт ёрдамида матнни тасвирлаш:
-“Кўриниш” менюсидан “Параметр” буйрукларини танланг;
-“Умумий”ни танланг;
“ “-Шрифтлар” гурухидан мос бўлган шрифтни анланг. Ўкувчилар эътиборини шрифтдаги рангларга каратинг.
4. Шрифт ўлчовларини камайтириш ёки кўпайтириш.
-“Кўриниш” менюсидан “Шрифт” буйруги танланади;
-керакли ўлчовдаги шрифтни танланг.
Шрифт размерини ўзгартириш учун ускуналар панелидаги “А” харфи хам хизмат килади.

Download 219 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish