O’zbek tilining sohada qo’llanishi


Мамлакатимизда ўрмонзорлар 3,2 миллион гектарни ташкил этади. 2024 йилга бориб ўрмонзорлар майдонини 6 миллион гектарга етказиш кўзда тутилган



Download 370 Kb.
bet14/15
Sana20.06.2022
Hajmi370 Kb.
#679157
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Gabdurashitova Elvira

Мамлакатимизда ўрмонзорлар 3,2 миллион гектарни ташкил этади. 2024 йилга бориб ўрмонзорлар майдонини 6 миллион гектарга етказиш кўзда тутилган.
Ўрмон фонди ерларининг фойдаланилмаётган 30 минг гектаридан 2024 йилгача фойдаланиш режалаштирилган. Ушбу майдонларга инвестиция жалб этилиши ҳисобига ўрмонзорлар, манзарали ва доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади. Янги иш ўринлари ташкил этилиб, қўшимча даромад олиш имконияти яратилади. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси маълум қилди.
Манзарали, мевали, ноёб дарахт ва бута уруғларини жамғариш кўрсаткичи 2024 йилга бориб 700 тоннага етказилади. Бунда кўкаламзорлаштириш ва иҳота дарахтзорларини барпо қилиш мақсадида барча турдаги манзарали, тез ўсувчи дарахт ва буталарнинг ниҳол ҳамда кўчатларини етиштириш учун 115 тонна, чўл ўсимликлари кўчатларини етиштириш ва уруғдан ўрмон барпо қилиш тадбирлари учун 520 тонна ва даромад келтирувчи мевали, ёнғоқ мевали дарахтларнинг кўчат ва ниҳолларини етиштириш учун 65 тонна уруғлик захираси шакллантирилади.
Манзарали дарахт, буталарнинг ниҳол ва кўчатларини етиштириш кўрсаткичи 2024 йилга бориб 115 миллион донага етказилади. Бунда кўкаламзорлаштириш, ўрмон ва иҳота дарахтзорларини барпо қилиш мақсадида етиштириладиган барча турдаги манзарали, ёғочбоп тез ўсувчи дарахт, буталарнинг ниҳол ва кўчатлари 73 миллион дона (шундан тут кўчатлари 20 миллион дона, чинор 10 миллион дона, қрим қарағайи 5 миллион дона, элдор қарағайи 3 миллион дона, қайрағоч 10 миллион дона, терак 20 миллион дона, павловния 5 миллион дона) ҳамда чўл ўсимликлари ниҳоллари 35 миллион дона, мевали ва ёнғоқ мевали кўчатлар 8 миллион дона етиштирилади. Чўлланишга қарши ўрмонзорлар, эрозияга қарши иҳота дарахтзорлари ҳажми 2,8 миллион гектарга етказилади. 2020-2024 йилларда мелиорация объектлари атрофида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш ҳамда ҳосилдорликни кўпайтириш мақсадида 12 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилади.
Ўрмон хўжаликлари томонидан 2020-2024 йилларда 4 минг гектар майдонда ёнғоқ, 38 минг гектар майдонда хандон писта, 8 минг гектар майдонда бодом, жами 50 минг гектар майдонда ёнғоқ мевали плантациялар барпо этилади. 23 минг гектар майдонда доривор ўсимликларнинг маданий плантацияси бўлади, 40 минг тонна доривор ўсимликлар хом ашёси фармацевтика саноати корхоналарига етказилади.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Оролбўйи миллий табиат боғи, Муборак, Хоразм, Қоровулбозор, Нурота ва Фориш давлат ўрмон-ов хўжаликлари ташкил этилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон-ов хўжаликларида спорт-соғломлаштириш ва ҳаваскорлик ов туризми инфратузилмаси яратилади. Ўрмон-ов хўжаликларига маҳаллий дам олувчилар ва туристлар жалб этилиши таъминланади.

Ўрмон фонди ерларидаги рекреация ҳудудлари яратилиши мумкин бўлган экотуризм объектлари сонини 100 тага етказиш режалаштирилган. Бу эса ҳар бир вилоятда 5 тадан 10 тагача экотуризм инфраструктураси яратилишига замин яратади.


Соҳага инновацион ғоялар, илғор ишланмаларни кенг жорий этиш мақсадида соҳа олимлари томонидан 28 та амалий, 14 та инновацион лойиҳалар амалга оширилиб, ишлаб чиқилган илмий ишланмалар амалиётга татбиқ этилади.


Ноёб ва манзарали дарахт-бута ҳамда доривор ўсимликларнинг янги турлари интродукция қилинади, янги нав ва шакллари яратилади, илғор ва инновацион технологиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилиши кутилмоқда.


Теракчилик соҳасида ривожланган давлатлар тажрибасини қўллаган ҳолда лойиҳалар ишлаб чиқилиб, грант маблағлари жалб қилинади ва теракнинг тез ўсувчи навларини етиштириш орқали саноатбоп ёғоч ишлаб чиқариш ривожлантирилади.


Теракчиликни ривожлантириш бўйича 2,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицион лойиҳалар амалга оширилади ва натижада мамлакатимизга импорт қилинаётган ёғоч маҳсулотлари ҳажми қисқаради.
Экотуризм инфратузилмаларини ривожлантириш мақсадида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари жалб этилади. Ўрмон фонди ерларида рекреацион ва экотуризм инфратузилмалари ташкил этилади.


Download 370 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish